O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Опам, дўстим, ғоядошим ва Устозим

Опам, дўстим, ғоядошим ва Устозим
431 views
22 January 2016 - 4:00

(Суратда: Ойдин Солиҳ талабалари билан, унинг ўнг тарафида Хадича Мисга.)

Инсонлар кўпинча уни ҳаким ўларок танирди. Мен бу ерда унинг инсонлигидан, характеридан, ислом динининг моҳиятини ўзида акс эттирган асл, зариф туришидан сўз этмак истайман.

Қаерга бормасин, бошқалардан кескин ажралиб турарди, уни мутлоқо кўрардингиз.

Ёмон кийинган, ҳижобини пала-партиш ўраган опа-сингилларимизни огоҳлантирар эди.

Яхши кийинмак учун аёлнинг кийими кўп бўлиши шарт эмас. Жуда ҳам оз кийим билан ҳам Ойдин хоним доим ниҳоятда гўзал, зариф ва асолатли эди.

Мен уни танигандан бери у битта чанта(сумка) қўлланди. Севган бир-нечта либосидан бошқа кийими ҳам йўқ эди.

Ҳақиқатнинг тафаурот(батафсиллик)ни севганлардан, деталлар билан майда-чуйда билан шуғулланганлардан ўзини яширишини айтарди бизга. Бу ҳолатда яхлитликнинг бузилишини тушунтирарди.

Бир мусулмоннинг дунёга, инсон зотига, ҳаётга ва замонга қандай қараши кераклигини яшаяроқ, ўз яшаш тарзи билан кўрсатди. Албатта, булар эски асарларда бор, аммо буни замонавий дунёда ҳаётига тадбиқ этган кишини учратиш қийин.

Ойдин Солиҳга жуда кўп инсон дуч келди, аммо уларнинг аксарияти соғлигига қовушиб, кетишди.Бир қисми ҳунар соҳиби бўлди, кетди. Аммо унинг давосига соҳиб чиққан шогирдлари ҳали ҳам Устозининг миссиясини давом эттирмоқда, инсонларга ўрганган ҳақиқатларини англатишда давом этмоқдалар.

Биз у билан бирга жуда кўп шаҳарларга, ҳатто кичик туманларга ҳам бордик. Биз боролмаган ерларга унинг китоби етиб борди. Етти йилдир ҳеч бир рекламасиз Туркияда ўз соҳасида энг кўп сотилган китоб бўлди. Бу китобни ўқиганларнинг ҳаётлари тубдан ўзгарди. Шу онда Туркиянинг жуда кўп минтақаларида Ойдин Хоним руҳига дуо этилаётганини биламиз.

Биз у билан соатларча йўлчилик қилардик. Базан кўп суҳбатлашар, базан эса, ҳеч гаплашмасдик, аммо иккимиз ҳам билардик-ки, айни нарсаларни ўйлаганимизни кўрардик. Гоҳида “мен бир нарсани ўйласам, Хадича у ишни қила бошларди”, дерди Устозим.

Яқиндан танимаган кишилар уни бироз жалолли кўрар эди. Аммо у нафсига ва наслига зулм этганларга жалолли эди.Уни сўзлатган марҳамати бўлгани учун бу сўзларига хафа бўлган инсонларга тажжубланарди. У нафсингизни яланғоч шаклда ўртага қўярди, бу эса шу кунгача ўз нафси билан юзлашмаган инсонга жуда оғир келарди. Аммо Аллоҳ ризосини ахтарган ва бу йўлда нафсини оёқ остига олишдан қўрқмайдиганлар Ойдин хонимнинг бу тарбия услубидан катта қозонч,кор билан чиқарди.

Зеҳни у қадар очиқ, ҳофизаси у қадар кучли эди-ки, у сўйлар экан, “нега бу менинг ақлимга келмади-а?”, дердингиз.

Тушуниб етмаганим баъзи нарсалар уни таниганимдан сўнгра дарҳол барроқ ҳолга келди, равшанлашди. Масалан, Аллоҳ ҳеч кимга унинг кўтараолмайдиган юкни бермаслигини билган инсон депрессияга тушиши ақлга сиғмайдиган нарса эканини унинг китобини ўқиганлар билишади.

Сиҳатли бўлмок нақадар осон, хаста бўлмоқ нақадар қийин. Хаста бўлмок учун инсонлар кўп ғайрат қилишади, соғлигига эса бу ғайратнинг жуда оз қисмини сарфласа дарров эришиши мумкин.

Йилларча дори қўлланган хроник хасталар бу ҳақиқатни англаб, Ойдин хонимнинг мустаҳкам тамаллар устиган қурган даволаниш методи ёрдамида ўз соғлигига қовушардилар.

 Ойдин хоним ўтказган конференция ва семинарлари тингловчилари тарафидан тутилган дафтарлар бор эди, бу дафтарлар ксерокопия қилиниб, қўлдан-қўлга ўтиб, бутун ўлка бўйлаб кезиб юрарди. Табиий, дафтарлардаги ёзувларда кўп хато ва янглиш иборалар бор эди. Аммо ҳатто шу ҳолда ҳам бу дафтарга тушган ёзувлар буюк илм эди, буни мен дарҳол англадим.

Ойдин хоним у пайтларда Туркияда давомли қолаолмас эди.

Унинг келишини кута бошладим.

Биринчи навбатда у билан танишиб, унинг хастаси бўлдим. У мени даволади ва тузалгандан сўнгра мен ҳар ҳафта турли гуруҳларда Ойдин хонимнинг даволаш услуби ҳақда семинарлар ташкил этдим. Бу хазинадан кўпрок одамнинг хабари бўлсин, буни эшитган ҳар ким бундан фойдалансин, дея ўйладим.

Бу орада ўзлари билан яқиндан танишдим.

10 йилдир китоб устида ишлаётганини эшитиб, унга ёрдам бермак истадим. Чунки она тили бўлмаган бир тилда китоб ёзиш осон иш бўлмагани учун китобнинг тамомланиши ҳам чўзилаётган эди. Йиллар сўнгра Ойдин хоним менга “Бу китобни қандай қилиб Туркча ёзишга жазм қилдим, бунга ўзим ҳам ҳайронман. Демак-ки, сени етиштиришим керак экан”, деганди.

Бу нуқтада менинг муҳаррирлик тажрибам жуда қўл келди.Саҳардан хуфтонгача (фақат номоз учун туриб) Ойдин хонимнинг ёнида китобни таҳрир қилдик. У менинг ишлаш суратимга ҳайрон қоларди. Мен эса ундан ўрганганим нарсалардан ҳайратга тушар, тушунмаган масалаларнинг жавобини топар эдим.

Бу давр мен учун ниҳоятда қийматли бир мактаб бўлди.

Ойдин хоним ҳафтада 1-2 кун хасталар билан кўришар эди. Мен унинг тавсияларини ёзиб, хасталарга берар эдим. Даволаш уйғуланаётганда бириккан саволларни ўзидан сўраб, яна хасталарга етказар эдим.

Китоб босилгандан сўнгра вақтимиз кенгайди. Мен соғлигига қовушган хасталардан бир гуруҳини тўплаб, уларга бу метод тўғрисида давомли шаклда дарс ўтишни Ойдин хонимга таклиф этдим.

Ойдин хоним бунга жуда севинди ва биз ўша кейин афсоналашган “Ойдин Солиҳ дарслари”ни бошлаб юбордик.

Биринчи гуруҳда ўтган дарсларимиз энг узун энг гўзал дарслар эди. Бу дарсда етишган талабалар билан ҳозир ҳам биргамиз.

Кейин талаблар кўпайди, биз талабгорларга “Ҳақиқий Тиббиёт” китобини ўқиш шарти ва энг оз 3 марта 3 кунлик очлик қилиш шартини қўйдик.

“Ҳақиқий Тиббиёт” китоби қисқа замон ичида кўп сотиладиган бир китобга айланди. Ҳар нашрида тиббиёт оламидаги янги воқеаларга янги тафсирлар ёзиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Янада практик ва янада тушунарли ва содда бўлиши учун китобни бошдан оёқ янгидан кўздан кечиришга тўғри келарди. Шу боис янги нашр аввалгиларидан анча фарқ қиларди…

aidin-salih-3

Суратда Ойдин Солиҳ талабаси Хадича Мисга билан

Юқорида таъкидлаб ўтилгандек инсонлар кўпинча Ойдин хонимни ҳаким ўларок танирди. Ҳакимлиги борасида, ҳеч қанақа мунозарага ўрин йўқ албатта. Камида ҳакимлиги каби муҳим сифатлари ўлароқ, унинг – донолиги, билими, улуғворлиги, ҳиммату виқори, камтарлигу марҳамати, саҳовати, ҳалоллигию табиатан соддалиги ҳам жуда муҳим.

Дунё кезиб дардига дармон излаб, охирида унинг тавсиялари билан шифо топганлар қанча. Миннатдорликдан эгилган бошлар қаршисида, у ҳамиша ўзини камсуқум ва камтар тутишга интиларди. Ҳаёт ҳақиқатини чуқур ўзлаштирганлиги сабаб, у эътироф туйғуси билан тўла қалбларга ҳақиқий мўминона муносабатдан бошқа бирор нарсани раво кўрмасди.

У “Шифо Аллоҳдандир, У истади, мен воситачи бўлдим”, дерди.

Баъзи нарсаларни Туркияда, ҳатто дунёда биринчи бўлиб у тилга олди. Масалан Нисо сураси 119-120-оятлардаги генларнинг ўзгаришига ишора қилинишини; титаниум диоксид, аспартам, сунъий таъм берувчилар, лазер, баъзи овоз тўлқинлари, нанотехнология ва биотехнология маҳсулотларининг генетик ўзгаришлар ва бепуштликга сабаб бўлиши каби бир қанча кашфиётларни Аллоҳ унинг кўнглига солди, ва унинг тили билан бошқаларга аён қилди. Биз биринчи маротаба эшитганда ишониш қийин бўлсада, кейинроқ у айтган ҳар бир сўзнинг ҳақиқат эканлигига шоҳид бўлдик.

Бугунги кунда оятларни қандай тушуниш керак, пайғамбаримиз суннатларига қандай амал қилиш лозим, буюк зотларнинг сирли сўзлари нимани англатишини – унинг камтарона ҳаётида кўришингиз ва тасаввур этишингиз мумкин эди.

У баъзи кишиларнинг ўжарлик билан ўзлари “тўғри” деб ҳисоблаган шахсий тахминларни мўмина ҳофизаси ила ер билан яксон этарди. Унинг фикрини тўғри ифодалашидан ва ҳамиша ҳақиқат томонида собит қадамлик билан оғишмай ўз қарашини исбот этишидан ҳайратга тушардик.

Абдулқодир Ғилоний  “Тозаликка ҳаддан ташқари эътбор бериш – адабсизликдир” дер экан, бу сўзлар маъносини Ойдин Солиҳ хонимни учратмаганимда тушунмасдим.

Ойдин Солиҳ бу масалага кўп аҳамият бергани учун, уни бу ерда очиқлашни истайман: “Тозаликнинг қоида ва чегараларини Аллоҳ белгилаб қўйган. Аллоҳ ўрнатган бу чегараларни етарли деб билмаган, ювиш ва тозалаш воситаларисиз тозалик бўлмайди,деб ўйлаган инсон ҳаддидан ошган бандадир.”

Қолаверса, ювиш ва тозалаш воситаларидан фойдаланувчилар болалари ва янги туғиладиган чақалоқларнинг бепушт бўлишига сабаб бўладилар. Бундай воситаларни яхши кўрадиганларга илмий ишларнинг тозалик бўлимини ўқиб чиқишларини тавсия қиламан.

Ойдин хоним ҳаётда бўлса эди бу масалада янги бир китоб устида ишлаган бўлардик.

Уни юрак-юрагидан чуқур ҳис қилганлар, замонавий ҳаёт асосидаги ҳар нарсанинг бир қуллик эканлигини теран тушунган ва бундай қулликдан қутулиш йўлларини излаган бўлардилар.

“Дори-дармондан фойдаланиш ва эмлаш, бу бир асоратдир. Бозор ва дўконларда сотиладиган нарсаларга эҳтиёж туғилиши ва мода ҳам бир асоратдир… Ўз эҳтиёжимизни, танловимизни аниқлашимиз, талаб қилишимиз ва ишлаб чиқаришимиз лозим”, дер эди Ойдин Солиҳ.

Унинг сабоқлари ва конференциялардаги маърузалари одамларни шу қадар ларзага солар эди-ки, уни эътибор билан тингламоқликдан ўзга чора қолмасди. У тушунтираётган нарсаларни илк маротаба эшитаётганингиз туфайли, ҳамда ундаги олимлик маҳобатидан 3-4 соатлаб қимирламасдан уни эшитиш мумкин эди. Она тили туркча эмаслигига қарамасдан сўзлаши, тушунтириши шу қадар гўзал эди-ки, у гапирар экан сўзлари бошқача бир маъно касб этар, маънолар ўзларига янгидан-янги маънолар юклар эди.

Касалликнинг аслида нима эканлигини, шифонинг дунё ва охиратни ичига олган бир тушунча эканлигини ундан ўргандик.

У ўз вазифаси бажарди, ўз тавсиялари асосида яшади, китобида тушунтирган шаклда бу дунёдан кўз юмди. Аллоҳ биз талабаларига унинг мақсади ва ойдин йўлини биргаликда давом эттиришни насиб айласин!

Хадича Мисга (Hatice Misge)

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Манба: 1-қисм – sadesifa.com
                2-қисм – sadesifa.com