O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Орзу

Орзу
505 views
30 October 2017 - 5:00

«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН

 

ОРЗУ

Айвон оддий бўлса – бўлмаса тўри,
Ундан ҳам оддийроқ бўлса дўстларинг.
Оёқ чалиштирган кимнидир кўриб,
Киноя қилмаса зийрак кўзларинг.
Тепангда чайқалиб турса бир фонус,
Хоҳламаган қуйиб, хоҳлаган ичса.
Суҳбатлар туғилса ўзидан-ўзи –
Улар ўсимликка ўхшаб ўсишса.
На енгилтак бўлсак, на-да такаббур.
Бир текис жимирлаб турсайди этлар.
Осмонга тикилиб одамлар каби,
Ёзиб ўтирсайдик ойдин сонетлар!…
1977

(73)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (51-саҳифа.)

(давоми бор)