O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Отамерос рус ирқчилиги ҳақида

Отамерос рус ирқчилиги ҳақида
25 views
14 March 2014 - 7:12

RusIrqchilari

Украинадаги ва Россиядаги миллатчи русларнинг Қирим воқеалари хусусидаги ирқчилигини кўриб, эсимга Иккинчи Жаҳон урушида қатнашган раҳматли Шермат бувамнинг бир ҳикояси тушиб кетди.

Кичкиналигимизда биз тинмасдан: “Бува, уруш ҳақида гапириб беринг!” деб Шермат отани ҳоли жонига қўймас эдик. Бир куни ҳоламнинг ўғли Акбар: “Бува, немисларни пулеметдан отганмисиз ёки автоматданми?”, деб сўраганди Шермат ота кулимсираб: “Эй, болам! Немисларни сизларнинг тахта автоматингизга ўхшаган ўйинчоқ автоматдан “отганман”, деб қолди. Биз эса: “Алдаманг, тахта автомат отмайдику!” дедик. Шунда бувам раҳматли бизга қуйида келтирилган хотираларини ҳикоя қилиб берди.

“Урушнинг илк йилларида Совет ҳукумати биз ўзбек, туркман, қозоқ, қирғиз, татар ва тожикларга чинакам автомат бермасдан, тахтадан ясалган сохта автоматларни берарди. Бу автоматларнинг фақат учидаги пичоқлари ҳақиқий эди. Чинакам автоматлар асосан рус ва белоруслар бериларди. Ҳатто баъзи украинларга ҳам тахта милтиқлар бериларди. Лекин ҳужум пайти ҳам, ҳимоя пайти ҳам командирлар биз мусулмонларни олдинги қаторга қўйишарди. Қанчадан қанча жўраларимиз милтиқсиз урушиб, немиснинг ўқларига нишон бўлишди!

 Совет командирларининг бизларни душмансираши ва камситиши жанг бўлмаган пайтларда ҳам билинарди. Отрядимиздаги ўрисларга кунига уч маҳал, бизларга эса атиги бир маҳал овқат беришарди. Баъзилар очликка чида олмасдан ўрислардан нон-пон сўрарди, лекин уларнинг баъзиси берса, бошқаси: “Сам хочу жрать!”, деб қизғанарди.

 Бир куни бир белорус қишлоғини ишғол қилдик. Немислар қочишди. Қайрат деган қозоқ, Берди деган туркман ва мен бир ҳовлига кирсак, бир товуқ югуриб юрган экан. Қорнимиз очлигидан уччаламиз ҳамма нарсани унутиб, шу товуқни қувлашга тушдик. Ҳовлидаги ғала-ғовурга уй бекаси ва бир ёш бола югуриб чиқди. Улар товуқларини ўзлари ушлашди ва бизга қовуриб беришди.

 Товуқни энди еймиз деб турганимизда ҳовлига қаердандир отрядимиздаги Толмачев Гена: “Что-то жареным пахнет” деб, кириб келди. Ўртага қўйилган товуқни кўриб, мараз: “Так, магометанцам курятина не положена!” деди-да товуқни тортиб олди. Биз уччаламиз уни дўппосламоқчи эдик, бизга автоматини қаратиб: “Застрелю, сукины дети!” деди.

 Бизнинг “автоматлар”имиз тахтадан бўлганлиги учун ноилож оғзимиздаги товуқни ўрисга беришга мажбур бўлдик. Кетаётиб Гена белорус аёлга: “Ты что, хотела среднеазиатов обрадовать? Они этого не заслуживают. Вон посмотри: они всю войну с деревянными автоматами бегают. Село мы освобождаем, а не они”, деб, биз мусулмонларга овқат бергани учун уни койиди.

 Орадан бир соат ўтар-ўтмас , қаердандир бомбалар келиб туша бошлади. Шунда бизга чекиниш ҳақида буйруқ берилди. Бомбалардан қочиб, ортга югуриб кетаётсак, бояги мараз Толмачёв Генанинг боши бир ёқда, танаси бошқа ёқда ётганини кўрдик. Бомба бошини узиб юборибди. Роса ҳурсанд бўлдик. Қайрат деган қозоқ дўстимиз эса югуриб кетаётиб, ўликка қарата: “Шишенгди сенинг! Ўлер экенсен, не қилардинг биздинг тауқди олиб жеп?” деб, роса кулдирганди.  

 Ўриснинг кўпи ўзини биздан устун қўйиб, бизга беписанд қарарди. Бир куни Амрилло деган тожик жўрамиз немис аскарини асирга тушириб келди. Ўрисча билмагани учун бечора Амрилло отрядимиздаги Слава деган ўрисга: “Мен асир олиб келдим. Командирларга айт, менинг номимга ёзиб қўйишсин”, деган маънода имо-ишора қилди. Лекин Слава: “Сейчас скажу”, деб асирни олиб кетиб, ўзининг номига ёздириб келди.

 Ўртада жанжал чиқди. Жанжал пайти биз немис аскарини Слава эмас, Амрилло ушлаб келганини тасдиқладик. Лекин ўрислар бир бўлиб олиб: “Как вы, чурки, можете с деревянными автоматами немцев в плен брать?! Такого не может быть!”, деб барибир Слава тараф бўлиб олишди.

 Командирларнинг ва ўрисларнинг мана шундай миллатчилиги сабаб баъзи ўзбек, қозоқ, қирғиз, татар ва тожиклар Совет армияси ҳамда ҳукуматидан ранжиб, Гитлер томонга ўтиб кетишди”.

Мана шундай гаплар. Ўйлаб қарасам, СССРнинг энг гуллаган даврлари, яъни 70-80 йилларда ҳам руслар бошқа халқларга нисбатан шовинистик муносабатда бўлиб келишган экан. Тошкентдаги идораларда ўтириволиб, у-бу юмуш билан келган ўзбекларга: “По-русски говори!”, деб ўдағайлаган ўрислар эсимга тушиб кетяпти.

Ўйлаб қарасам, дунёда руслардан бошқа ҳамма халқ маҳаллий элнинг тилини ўрганар экан. Фақат русларгина маҳаллий халққа нисбатан беписанд муносабатда бўлиб, унинг тилини ўрганиш тугул, русча гапиришни талаб қилар экан.

Шундай экан, ирқчи боболарининг шовинистик тарбиясини олган ҳозирги русларнинг: “Россия – для русских!”, “Украина – это окраина России!” қабилидаги чақириқларига ажабланмаслик керак. Мана, русларнинг ирқчилиги ривожланиб, аста–секин уларнинг шиорлари ҳам бошқача тус олмоқда. Яқин-яқингача “Россия – для русских!” дея ҳайқириб келган рус миллатчилари эндиликда: “Крым – для русских!” дея томоқ йиртишмоқда. Яқин келажакда бу шиорлар трансформация бўлиб: “Узбекистан – для русских! Казахстан – для русских! Таджикистан – для русских!” деб янграй бошлаши ҳам мумкин.

Ахир, рус миллатчилари яҳудий Владимир Жириновскийнинг: “Россия Марказий Осиё республикаларини заб этиб, уларни Марказий Осиё Федерал Округига айлантириши керак!” деган чақириқларидан илҳом олишяпти-да!

Мен шу рус миллатчиларга тушунмайман. Россиянинг президенти, вазирлари, губернаторлари, олигархлари ва жиноий “тўра”ларидан тортиб туманларидаги майда амалдорлари ва санъаткорларигача ҳаммаси  – яҳудий. Фақат колхоз раисларигина – руслар. Шунга қарамасдан манқурт рус миллатчилари ўз душманларини Украина ва бошқа юртлардан излашмоқда.

Яқинда Россиянинг Жамоатчилик Телевидениеси уюштирган ток-шоуда қатнашган қайсидир қиримтатар олими руслар яҳудийларнинг пайтаваси бўлиб келаётгани ҳақида сўз очиб: “Сталиндан бошлаб, Россиянинг шу бугунги раҳбариятигача ҳаммаси русларни яхши кўрган. Чунки руслар доим ўшаларга қул бўлиб келишган. Ачинарлиси шундаки, руслар ўзларининг қуллигини олдин ҳам пайқашмаган, ҳозир ҳам пайқашмаяпти. Руслар – отамерос қуллар”, – деган экан. Ҳақ гапни айтган шу олим!

Шундай экан, русларнинг хўжайинлари ўз қулларининг шовинистик қудратини украин ва қиримтатарларга ўхшаган миллатларга қарши йўналтиришмоқда. Ва, афсуски, қиримтатар олими айтганидек, ирқчи қуллар бундан бехабарлар!

Саид АСКАР