O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Отасининг қизи

Отасининг қизи
162 views
25 March 2012 - 13:22

 Ўзбек мустабиди Каримовнинг қизи Гулнора ўзиининг Форум-вақфи учун Тошкент ҳокимияти биносини тортиб олди.
Хокимият маҳкумона бир итоаткорлик билан эски Тошкент Шаҳар ижроқўмининг биносига кўчиб ўтди. Гулноранинг вақфи эса ғолиблар тантанаси билан ҳокимиятнинг ҳашаматли биносини ишғол этди.
Гулнора бу орада “Папа”си эълон этган “Бахтли оила йили” га бағишлаб вилоятларда мингта жуфтни уйлантиришга ва келинчакларнинг ҳаммасини ўзининг “Гули” брэнди кўйлагини кийдиришини эълон қилди.

Лекин… отасининг қизи отасидан узоқ кетмади: у тўйларнинг харажатини тўлашни отасининг вассаллари – ҳокимларга, ҳокимлар эса фермерлар ва бизнесменларга юклади. Гулнора кўйлакларнинг ҳам йўлини топди. У кўйлакларни йирик тўй салонлари соҳибларига топширди.
Улар бу кўйлакларни тайёрлар экан, Гулнора ва унинг “Папа”сига юксак овозда лаънатлар ёғдирмоқда.

Ота ва Қиз бу лаънатларга парво қилмасдан набира Исломнинг (Гулноранинг ўғли) туғилган кунига кимни неча юз минг еврога таклиф қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Андреа Бочелли 800.000 еврога бу туғилган кунга келишга рози бўлди. Бу пул давлат бюджетидан тўланди албатта.

Албатта, бу пул Гулноранинг Вақф-форуми учун тўланаётган пул олдида арзимаган миқдордир. Давлат тарафидан таъминланаётган “Вақф-форум” бюджети Маднаният ва Спорт Вазирлиги бюджетидан 4 марта кўпдир.

Тошкентдаги  мухбиримиз