O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ота ўлимга ҳукм қилинган ўғлининг жасадини талаб қилмоқда

Ота ўлимга ҳукм қилинган ўғлининг жасадини талаб қилмоқда
387 views
20 July 2021 - 15:07

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани, “Кўганли-ота” қишлоғида яшовчи 90 ёшдаги отахон, Ҳамзахон Эшонбобо Абдуллаев, “1999 йил 16 февраль воқеалари” ортидан, “отишга ҳукм қилинган” ўғли, 1971 йилда туғилган Баҳром Абдуллаев Ҳамзаевичнинг ўлик жасадини кўрсатишни сўраб, Ўзбекистон Республикаси ҳукматидан талаб қилмоқда!

Ҳамзахон Эшонбобо шундай ҳикоя қилади:

“Ўғлим, Баҳром Абдуллаев Тошкент шаҳрида юз Берган, “февраль воқеалари” дан кейин, “отишга ҳукм” қилинган эди.

Ўша “воқеа”га ҳам, мана 20 йилдан ошиқ вақт ўтди. Ўғлим Баҳромнинг ўлик мурдасини кўрсатишни сўраб, Ўзбекистон Республикасининг барча органларига мурожаат қилдим. Улар менга фақат битта жавоб хатни ёзиб юборишган. У ҳам бўлса, “сизнинг ўғлингиз, Баҳром Абдуллаев Ҳамзаевич, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг ҳукмига кўра, “ўлимга ҳукм қилинди…” деган мазмундаги тутириқсиз жавоб хатлардир. Мен ушбу хатларни ҳозиргача сақлаб келаман.

Мен улардан битта нарсани талаб қилмоқдаман! ҳақиқатдан ҳам, ўғлим Баҳром Абдуллаев, “ўлимга ҳукм қилинган” бўлса, унда ўғлимнинг ўлик жасадини, кийим-бошлари ва кўмилган жойини кўрсатишни  сўрамоқдаман. Улар бу саволларимга жавоб беришаолмаяпти.

Мен токи, жоним ягона Аллоҳнинг қўлида экан, ўғлимнинг тирик ёки, ўлигини кўрсатмагунича бу гапларга ишонмайман. Чунки, ўғлим Баҳром Абдуллаев Ўзбекистон Республикасининг Ички Ишлар Вазирлиги, “Жазони ижро этиш бош бошқармаси”га қарашли бўлган, УЯ-64/71 “Жаслиқ” 19-сонли каллонияда сақланмоқда…” деган гапларни ўз қуллоқларим билан эшитганман. Ҳусусан, “Озодлик” ва “Би-би-си” радиолари, ўғлим тўғрисида эшиттиришлар олиб боришган. Ўша радио журналистларидан бири менга, “ўғлингиз, Баҳром Абдуллаев тирик! Ҳозирги кунда, “Жаслиқ” қамоқхонасида сақланмоқда…” деб айтишган эди. Ўшандан буён, мен кеча-ю кундуз ягона Аллоҳдан сўраб, дуо қиламан!…”

Ўзбекистон Республикаси “Матери против смертной казни и пыток” нодавлат ва нотижорат ташкилотининг президенти Тамара Чикунованинг сўзига қараганда эса, “Баҳром Абдуллаев 1999 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида юз берган, портлашлардан кейин, отишга ҳукм қилинган. “Биз ушбу ҳукм юзасидан бир неча бор, Ўзбекистон Республикасининг Олий Судига мурожаат қилганмиз. Улардан “ҳукм ижро этилган!” деган мазмундаги хатларни олганмиз.” – дейди Чикунова.

Эслатиб ўтамиз: Баҳром Абдуллаев 1998 йилнинг октябрь ойида Туркманистон ва Ўзбекистон Республикалари билан чегарадош бўлган, Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида қўлга олинган эди.

У дастлабки, терговда Тошкент шаҳрида портлаш юз беришини олдиндан, “башорат” қилган… “Февраль воқеалари”дан кейин эса Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2000 йилдаги ҳукмига кўра, “олий жазо” яъни отишга ҳукм этилган… Аммо бу ҳукм ижро этилганлиги тўғрисида турли хил миш-мишлар бор. Бу “версия”лар қанчалик ҳақиқатга тўғри келади, фақат ва фақат “вақт” кўрсатади. Халқ сўзи билан  айтганда “вақт-олий ҳакам”.

Фахриддин Тиллаев