O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ота ва қиз террорист-қароқчилар

Ота ва қиз террорист-қароқчилар
118 views
18 September 2012 - 13:17

Намоз Нормўмин

ЎХҲ Муассислар Мажлиси аъзоси

18 сентябрь 2012 йил.

Суратда Норвегиялик террорист Андерс Брейвик ва Ўзбекистонлик террорист қароқчи Гулнора Каримова

Сарлавҳанинг ниҳоятда катта иддоа эканлигини биз яхши биламиз. Аммо бу фақат иддоа эмаслигига шунчалик кўп далиллар борки, диктатор Каримов ва зулмда отасидан қолишмайдиган Гулнора Каримованинг ўзбек халқига ва мамлакатда фаолият олиб бораётган хорижий сармоядорларга қарши қилаётган жиноятларини бундан бошқа яна қандай таърифлаш мумкин?

Бунинг учун бизда етарли далиллар бордир:

Мана шу далиллардан баъзилари:

Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин давлат тузуми диктаторликка айлантирилди. Бу француз ва швед маҳкамалари қарорлари билан ҳам тасдиқланди. Куни кеча БМТ ҳам Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари паймол қилинаётган диктаторлик тузуми эканлигини таъкидлади. (http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2012/09/120914_un_uzbekistan_reprisals.shtml)

Сиёсий ва диний мухолифатнинг фаолияти таъқиқланди, мухолифатнинг таниқли вакиллари сургун қилинди. Ўн мингларча бегуноҳ инсонлар қамоққа ташланди, улардан мингларчаси ваҳшийларча қийноққа солинди, уларга тажовуз қилинди, ўтди ёндирилди, сувда қайнатиб ўлдирилди. Бундай қийноқлар учун алоҳида “Жаслик” концлагери қурилди.

1999 йилда Тошкентда диктатор Каримов режаси билан террористик портлашлар ташкил қилинди. Бу террор ҳаракатида ўнларча киши ўлди ва ундан кейин яна мингларча бегуноҳ инсон қамоққа ташланди.

2005 йилда Андижонда халқ қатлиом қилинди. Мингларча инсон ўлдирилди, БМТ, АҚШ, Оврупо Иттифоқи бунинг Ислом Каримов қатлиоми эканлигини эътироф қилдилар.

30 миллион Ўзбекистон халқига қуллик раво кўрилди, улар оддий инсон ҳақларидан, яъни фикр билдириш, ўзлари истаган жамият ва жамоатларга аъзо бўлиш, сиёсий партиялар тузиш, матбуот воситалари ташкил қилиш, эркин тадбиркорлик ва тижорат билан шуғулланиш, эркин саёҳат қилиш ҳуқуқларидан маҳрум қилиндилар.

Элу халқнинг кўзи олдида диктатор Каримовга мухолиф фикрлар айтган, аммо ҳеч қандай зўровонлик ҳаракатига қўл урмаган Алишер Соипов, Фуад Шокирий ва Обидхон қори Назаровлар отиб кетилди…

Бу ота ва қиз қароқчи-террористлар ўзбек халқини мана шу шаклда хонавайрон қилгани етмагандек, ватанимизга келган чет эллик сармоядорларнинг мол мулкини зўровонлик билан тортиб олишни ҳам давом эттирмоқдалар. Кеча МТС Уздунробита ширкатининг ходимлари устидан ими жимида маҳкама ўтказилиб (!!!!) уларнинг мол мулки давлат фойдасига (яъни ота –қиз қароқчи –террористлар фойдасига) мусодара қилинди ва ушбу ширкат ходимлари қамоқхонага ташланди…

Давлатни бошқараётган шахс ва унинг оиласининг бундай сон саноқсиз жиноятлари Ўзбекистонда давлат деган нарса борми ўзи, деган саволни туғдиради. Давлат нима ўзи? Давлат бир халқ шу халқ ўзи яшайдиган ҳудудда ташкил қилган сиёсий, эътиқодий, миллий ва ҳуқуқий ташкилотдир. Аммо Ўзбекистонда бундай давлат борми бугун? Миллийлик борми? Йўқ! Давлатни бошқаришнинг сиёсий механизми борми? Йўқ! Фуқароларнинг ўзаро келишмовчиликларини, шунингдек давлат ва халқ орасидаги муносабатларни йўлга соладиган ҳуқуқий асослар борми? Йўқ…

Тошкентда кеча тугаган ва МТС Ўздунробита ширкатини хонавайрон қилган маҳкамани ўтказишнинг нима кераги бор эди? Шундайига ҳам Ўзбекистон деган давлатнинг фақатгина Ота ва қиз террорчи-қароқчилар фаолият олиб борадиган бир ҳудудга айланганини Ўзбекистонликлар ҳам, хорижий давлатлар ва халқлар ҳам яъши биладилар-ку!!!

Шундай экан, Ўзбекистон диктатори Ислом Каримов ва қизи Гулнора Каримовалар давлат террористи, дея эълон қилишга бизнинг тўла маънавий ва ҳуқуқий ҳаққимиз бор.

Шундай экан, бу давлат террори ва бу ота ва қиз давлат террорчиларига қарши ўзбек халқи ҳам, дунё давлатлари ва халқлари ҳам ҳаракатсиз турмасликлари керак.