O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Оч-яланғоч мардикор аёлга ким мадад беради?

Оч-яланғоч мардикор аёлга ким мадад беради?
116 views
05 February 2013 - 8:46

images (1)2013 йил 3 февраль куни тунги вақт билан яъни, 21-00да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Қ.Йўлдошев” маҳалласига қарашли бўлган, “Тайпан” қишлоғида яшовчи фуқаро Алиқулова Иҳлим томонидан, “Мардикорлар Касаба Уюшмаси”нинг вакили Фахриддин Тиллаевга телефон қилган.

Унинг сўзига қараганда: “Мен Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовга, Қумқўрғон тумани хокими Э.Бобоқуловга ва ўзим яшаб келаётган маҳалла раисига мурожаат қилганман. Мен ўзимнинг мурожаатимга кўра: “Менинг икки нафар фарзандим бор. Ёлғиз онаман. Турмуш ўртоғим вафот этган. Яшаш шароитим оғир. Мен ҳеч жойдан нафақа ҳаққи олмайман. Болаларимни боқиш учун, бир парча нонга зорман. Менинг “қора қозоним қайнатишим учун”, пахта ёғи, совун, шакар, ун шунга ўхшаш маҳсулотларни берсангизлар.

Мен оч-яланғоч мардикор аёлман…” деб мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати, Қумқўрғон туман хокими Э.Бобоқуловга юборган. Ҳоким жаноблар бўлса, ўз навбатида, “Тайпан” қишлоқ маҳалла раиси номига юборган. Маҳалла раиси эса, “Мен маҳалла томонидан Сизга ҳеч қанақанги ёрдам кўрсата олмайман. Сиз ўзингиз ва боларингизни қандай боқишингиз учун, мен масъул шахс эмасман… Энди туғишни билган одам, боласини боқишни ҳам билиш керак…” деб маҳалла посбони ва раислари оч-яланғоч мардикор аёлни куч ишлатиб, идорадан чиқариб юборишганлар…

“Мардикорлар Касаба Уюшмаси”нинг вакили Фахриддин Тиллаев унга: “ Маҳалла раиси ва посбони устидан шикоят қилиб, туман прокурорига мурожаат қилинг. Агар туман прокурори маҳалла раиси ва посбонига нисбатан чора кўрмаса. Унда икки фарзандингиз билан, Қумқўрғон тумани хокимияти биноси олдида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасига асосланиб, пикетга чиққинг. Бу Сизнинг конституциявий ҳақ-ҳуқуқларингизга киради….”деб масалаҳат берган.

ЎҲҲнинг Тошкентдаги маҳсус муҳбири