Эрталаб Тошкент халқа йўлининг Бобо деҳқону, Оқ тепа, Сабзавоту, Уч қаҳрамон атрофларида форма кийганларнинг кўпайиб кетганини кўриб, юрагим орқамга тортиб кетди. Ҳаммадан ҳам махалла оқсоқоллари, ҳокимият мутасаддилари ҳам улар орасида пайдолиги… одамни талвасага соларди.
Ҳайрият, тинчлик экан. Юртимиз раҳбарлари шу йўлдан ўтиши кутилаётгани учун, кўчаларни тозалаб, турли дўконча-ю, гулчилар, пистачилар, тандирчи, тахта каравотчи, сувчи, айрончи… Хуллас, кўчада тирикчилик қиладиганларни бир пас кўздан йўқолиб туриши, лаш лушларини йиғиштириб, атрофни гулдек қилиб қўйилиши учун экан бу саъй ҳаракатлар!
Чиқинди ташувчи машиналар ҳам пайдо, эски деворлар оқланиб, йўллар равонлаштирилар эди! Беихтиёр ўйлаб қоламан. Йўлда кетатуриб “Инсон озодалик учун!” деган ёзувга кўзим тушганди. Тавба, аслида “Озодалик инсон учун эмасми?” деб асабийлашгандим. Бугун айнан шу ҳақиқатни англадим. Тепса тебранмас, вазифасини уддаламас кимсалар учун катталарнинг келиб кетиши, тазийқи, дўқ пўписаси керак эканда! Тавба!
Шу чоп-чоплар, бўёқ ва дарпардалар топ-топлар сабаб, ақлли одамлар юрт оталарининг нияти яхши эканлигини англаб олади! Ҳамма иллат ўзимизда! Айтинг-айтинг, юртимиз дарғалари узок ва тетик, бардам яшасинлару, дунёвий ишлардан ортиб, Шаҳар-қишлоқлардан ўтиб туришсин! Шундагина ҳамма ўз вазифасини бажарадиганга ўхшайди.. Уят эй!
Умида Абдуазим
Манба: Facebook.com