O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Оёғинг қалтираса, миллий терма жамоада ўйнама!

Оёғинг қалтираса, миллий терма жамоада ўйнама!
19 views
13 June 2013 - 13:06

201306110725267447257-p2-pic510-510x340-61112Ман бир нарсага ҳайронман: доим ютқазсак ёки кимдир яхши ўйнолмаса, жамоа ўйинини бузиб қўйса, ўз дарвозасига гол уриб қўйса, қўпол хато қилса дарров адвокатлар кўпайиб кетади: Э, ҳаммадаям бўп туради, бу футбол, у ҳам одам, ҳеч ким ҳатодан суғурталанмаган, ҳаммамиз хато қиламиз, уни ҳам тушуниш керак, шундоқ ҳам босим остида, унга ҳозир ҳар доимгидан кўра ёрдам керак, уни руҳан қўллаб-қувватлайлик, бечора синиб қолмасин ва ҳ.к.

Э онасини…, ман асабийлашиб тамом бўлмадимми? Санчи? У-чи? Миллионлаб ўзбек ҳалқининг қоракўзлари шу футболни, шу жамоани, шу орзуларни деб кўз ёш тўкмадими, сиқилмадими? Ўша хато қилган футболчи ёки мураббийда асаб, кўнгил йўқми? Бизнинг кўнглимиз синиб, яримта бўлиб қолаверса, майлими?

Мураббийликка келдингми, футболчи бўлдингми, бажар ишингни сидқидилдан. Бировни чўнтагига қараш эмас, аммо сан олаётган пулларни йиғиштириб келса бутун бир қишлоқни ойлаб боқса бўлади-ку!

Ўрис, корейс, қозоқни ерида совуқда дилдираб қурилишда ишлаётган қоракўзлар қанча! Аҳли оиласини йиллаб кўрмасдан ўзга юртда саргардонлар қанча. Ойлиги ҳеч нарсага етмай уйида бир тишлам гўшти йўқ камхаржлар қанча. Ҳаммаси телевизорга термулиб ўтирибди-ку сан нотавонлардан ғалаба кутиб. Уларнинг фаровонлиги ўша бир кило гўшт ёки сарёғдамас, санларни Мундиалда кўриш бахтида-ку!

Шулар учун ўйнаб бер! Шулар учун хато қилма! Шулар учун ғалаба қозон!
Қўрқоқ бўлсанг мураббий бўлма! Оёғинг қалтираса миллий терма жамоада ўйнама! Орият борми ўзи санларда??? Ҳали иқлим, ҳали жароҳат, ҳали клубдаги муаммо, ҳали руҳиятни пешкаш қиласанлар. Бу нима деган гап???
30 миллион одамнинг солиқ тўловларидан маош оласанлар. Ҳаммангнинг тагингда қимматбаҳо машина, виллаларда яшайсанлар, яхшироқ ўйнаб, гол уришга келганда баҳона қиласанларми?

Сизчи, жаноб коуч, терма жамоа шахсий томорқам эмас дейсизу, лекин тактика, таркиб борасида ўз билганингиздан қолмайсиз. А бу қўрқоқ тактика, аҳмоқона бир хилликдан ҳамма зерикди-ку! Журналист сизга юрак ютиб шу ҳақда савол берса уни устидан куласиз.
Бу қанақа муносабат?
Э, қўйларинг-э! Садқаи… !

Бобур Акмалов