Кўплаб шифокорлар, ўзак ҳужайраларининг фаолияти ҳақида сўзларкан, маълум бир аъзонинг соғайишида ижобий таъсир билан бир қаторда деярли доимо терининг ёшариши, қувватнинг ортиши, ҳаёт даражасининг ошиши, оқ сочларнинг йўқолишига қадар умумий ёшариш кузатилишини таъкидлашади.
1 ҳафтадан 5 ҳафтагача шахсий очлик қилиш усулимнинг 20 йиллик тажрибаси давомида, мен ҳар сафар очликдан чиқиш вақтида шу аломатларни кузатаман. Шунинг учун мен “Криоцентр” директорининг илмий тадқиқотлар бўйича ўринбосари биологик фанлар доктори Ю.Романовга ўзак ҳужайралар миқдорини ўлчаган ҳолда ўзида тадқиқот ўтказишини таклиф қилдим.
Ишга боришда давом этиб, жисмоний машғулот ва нафас олиш гимнастикаси билан шуғулланароқ мен бир ҳафта тайёрландим, бир хафта сув билан очлик эълон қилгач, 3 ҳафта давомида очликдан чиқдим. Ўзак ҳужайралар сонини 7 кунлик очликдан олдин, чиқгандан сўнг ҳамда бир ҳафта ва икки ҳафтадан кейин ҳисобладик. 7 кунлик очлик сўнгида қондаги ўзак ҳужайралар сони камайгани аниқланди. Аммо, очликдан чиқгач 1 ҳафтадан сўнг улар сони икки баробар ошди, 2 ҳафтадан кейин эса ҳужайралар сони очлик эълон қилишдан аввал ҳисобланганга нисбатан уч баробарга кўпайди. Биринчи маротаба очлик қонга ўзак ҳужайраларни ҳайдашга, яъни, физиологик янгиланиш жараёнларини кучайтириши ва оқсил тизимларининг ошишига ёрдам бериши исботланди.
Тадқиқот қиммат реагентлар қўлланароқ қимматбаҳо ускуналар ёрдамида ўтказилди, шунинг учун ҳисоблашни, ўзак ҳужайраларнинг ўсиши ҳали давом этаётган, “энг қизиқ” пайтда тўхтатишга тўғри келди. Ўзимнинг 20 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ҳаттоки бир ҳафталик очликдан кейин ҳам ижобий таъсир бир неча ой давом этади.
Натижада шуни таъкидлаш керакки, очлик билан, ўзак ҳужайралар ортишини кучайтириб, 15-25 йилга ҳаётни узайтириш мукин. Инсон ўз-ўзида ижодий жараён ва/ёки иш фаолияти учун жуда зарур, айнан ўз генетик саломатлик заҳирасини бир неча ойдан токи бир йилга қадар сақлаш учун ўзак ҳужайралар банкини яратиш мумкин.
Узоқ вақт очлик қилиш жараёнида организм фаол равишда тозаланади, яъни, “эскирган” – шундай ҳам кўп умри қолмаган ҳужайралардан озод бўлади. Натижада тўқималарда ўзак ҳужайралар учун бўш “уйлар” юзага келади. Бўш уйлар пайдо бўлгандан кейин, унда истеъқомат қилувчилар зарур бўлади. Ўзак ҳужайралар қонга қўшилиб, организм бўйлаб ўрнашади ва унинг янгиланишига ёрдам беради. Олинган тадқиқот маълумотлари биринчи маротаба бу ҳодисанинг биологик мақсадга мувофиқлигини тасдиқлади. Мана шунинг учун даволаш очлиги ушбу маханизм ёрдамида кўплаб касалликларни даволайди ва организмнинг яққол ёшариши ва саломатлашишига олиб келади.
Ухлашдан олдин овқатланиш
Ҳазм бўлмаган овқат кечаси билан, ўзидан кўпсонли заҳарларни чиқарган ҳолда ичакларда ётади. Кейин, тонгга яқин, қуёш озуқа моддаларини қонга сўрилишини фаоллаштирганда, заҳарларнинг катта миқдори муваффақиятли равишда қонга сўрилади ва сизнинг организмингизни барбод қила бошлайди. Бундан асосан асаб тизими зарар кўради. Натижада уйғонгандан сўнг ҳолсизлик, заифлик, чарчоқ ва ҳордиқ йўқлиги ҳис қилинади.
P.S. Ва шуни эсда тутингки, бор йўғи ўз истеъмолимизни ўзгартирибоқ – биз биргаликда дунёни ўзгартирамиз!
Манба: econet.ru
ЎХҲ хабарлар бўлими