O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Оҳларим, дунёни йиқса…

Оҳларим, дунёни йиқса…
154 views
28 April 2017 - 8:00

Ислом Холбой

Йиллар азоби
Тўқсонинчи йиллар шеърияти 

Ёр ҳажрида

Ёр ҳажрида куйиб битган,
Ҳар хастага даво борму?
Ҳасратнинг лойига ботган,
Менингдек бенаво борму?

Фироғида адо бўлдим,
Куйди жисмим, садо бўлдим,
Ишқ шаҳрида гадо бўлдим,
Ёрдан бизга раво борму?

Кўрай, деса, кўролмаган,
Гар кўрмаса, туролмаган,
Ғамдан киприк қоқолмаган,
Мажнуну бенаво борму?

Бўғзимда қотди, оҳ-зорим,
Парвойи йўқ шўх дилдорим,
Тиззамдан кетди мадорим,
Бу дардларга даво борму?

Беҳудликдан “оҳ”лар тортсам,
Ғафлатнинг домига ботсам,
Ўрта йўлда тошдек қотсам,
Ғарқ этмоққа дарё борму?

Куним битса, жоним чиқса,
Оҳларим, дунёни йиқса,
Дарди ила мозорига,
Кўмилган бедаво борму?

* * *

(давоми бор)