O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) огоҳлантирган эдилар, аммо…

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) огоҳлантирган эдилар, аммо…
37 views
15 April 2016 - 16:28

SAVҲазрати Муҳаммад (с.а.в) бундан 1400 йил авал бир хавфга эътибор қаратган эдилар.

Мавжуд саҳиҳ ҳадисларга кўра пайғамбаримиз (с.а.в) тик туриб сув ичмаслик кераклиги ҳақда мусулмонларни тез-тез огоҳлантириб турганлар. Илм дунёси 1400 йил сўнгра қилган параллел баёноти билан аслида пайғамбаримизнинг асрлар ўтиб бир мўъжизаларини тасдиқладилар халос.

Мана ўша ҳадиси шарифлар…

Тик туриб сув ичиш ҳусусида айтилган ҳадислар шулардир:

“Агарда тик туриб сув ичган кимса меъдасига берган зарарини билса эди, ичган сувини шубҳасизки ортга қусарди”

“Сизлардан бирортангиз ҳам тик туриб сув ичмасин. Кимдир унутиб ичиб қўйса, қусишга ҳаракат қилсин” дея буюрганлар.

Расули Акром саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг “Тик туриб сув ичишни тақиқладилар” ибораси, Муслимнинг бошқа бир ривоятида “Тик туриб сув ичишдан қайтардилар” шаклида келган.

Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан қилинган ривоятга кўра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам шундай буюрадилар: “Ҳеч бирингиз тик туриб сув ичмасин. Унутиб ичса ҳам қуссин!”

Сув ичилар экан имкон даражада қиблага йўналиб, ўтирган ҳолда “бисмиллаҳ” ни айтиб, ўнг қўл билан ичмоқ лозим. Ҳар жиҳатда бўлгани каби сув ичишда ҳам ҳушёрлик билан ҳаракат қилиниши, ҳаддан ташқари кўп сув ичмаслик, жуда совуқ ва жуда иссиқ бўлган сувни ичишдан сақланмоқ керак.

Water-drinkТик туриб сув ичишнинг инсонларга тиббий зарар бериши мумкинлигини тасдиқлаган мутахассислар, -“Инсонларнинг ошқозонлари ҳолатига кўра ўзгаради.

Яъни тик турган ва ўтирган вазиятдаги ошқозон ҳолати фарқлидир. Тик турган инсонлар агарда суюқлик ичсалар тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакга ўтади.

Бу эса меъданинг кичик эгрилигига мувофиқ қисмида ошқозон йўли қисмида дам йиғилишига олиб келади. Суюқликлар бу йўлдан ўтароқ  ҳар доим кичик бир очиқлиги бўлган ошқозон чиқишидан ўтиб ўн икки бармоқ ичагига тушади.

Яъни инсонларнинг тик туриб сув ичишлари натижасида, сув ичилиб ва ҳеч бир таъсири бўлмай тўғри ўн икки бармоқ ичакга ўтади. Сув инсонлар учун муҳимдир.

Бу суюқликни тик туриб ичганда вужуддаги сув ошқозонда йиғилмайди ва танага ҳеч бир фойдаси бўлмайди. Агар инсонлар суюқликни ўтирган ҳолда ичсалар у аввал ошқозонда йиғилади, кислота билан аралашиб микроблар ўлади ва кейин ўн икки бармоқ ичакга ўтади.

Бундай ўтирган ҳолатда сув ичиш усулига риоя қилиш билан инсон вабо билан бир қаторда яна кўплаб касалликлардан ҳимояланади. Инсонлар тўғри келган ерда суюқликларни тик турган ҳолда ичаверсалар, баъзи касалликларга ва хавфларга янада кўпроқ дуч келадилар.” дейди.

ЎХҲ хабарлар бўлими