Саудия Арабистонига тегишли «Okaz Online» газетасининг хабарига кўра, Голландиянингс озодлик партиясининг собиқ аъзоси Арно Ван Доорн Ислом динини қабул қилган. Эслатиб ўтиш жоизки, Исломга келгунга қадар у Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни ҳақоратловчи филмни суратга олишда ўзининг самарали ҳиссасини қўшган. Шунингдек газета Ван Доорнни Исломнинг икки муборак шаҳри, Макка ва Мадинага ташриф буюрганини ҳам таъкидлайди.
Ван Доорнни Мадинадаги Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг масжидларига ташрифи пайтида ҳамроҳлик қилган газета мухбирининг сўзларига кўра, пайғамбаримиз қабрлари олдида Ван Доорн йиғлаб юборган.
Газетада Ван Доорннинг шу сўзлари келтирилган: “Мен Ислом динига нисбатан энг радикал ва душман партияга мансуб эдим. Пайғамбарни ҳақоратловчи филмнинг намойишига қарши мусулмонларнинг муносабатини кўрганимдан сўнг, мен мусулмонларнинг ўз динлари ва Пайғамбарларига бўлган мухаббат сабабини англаш учун Ислом дини ҳақидаги чин ҳақиқатни излай бошладим”.
Шунингдек у, изланиш жараёда унинг собиқ партияси Пайғамбаримиз (с.а.в)га нисбатан катта бир гуноҳга йўл қўйганлигини тушуниб етганлигини, ҳамда Ислом дини уни ўзига жалб қила бошлаганини айтган. У Исломни янада чуқурроқ ўрганишда давом этиб, Ислом динини қабул қилгунга қадар, Голландия мусулмонлари билан дўстлашган.
Ўзининг Макка ва Мадинага қилган сафари давомида Ван Доорн шунингдек Уҳуд тоғига ташриф буюрган ва у шундай дейди: “Бу ер ҳақида ва бу ерда бўлган жанг ҳақида кўп маротаба ўқидим, ва бугун шу тоғда турганимдан хурсандман. Бу тоғда туриб ҳис қилаётган туйғум, у ҳақда ўқишимдан кўра бир неча баробар гўзалроқдир”.
Таъкидлаш жоизки, Ван Доорн Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг масжидлари ва шунингдек Қубо масжиди имомлари билан учрашган.
“Мадина билан хайрлашиш жуда ҳам ғамгин ҳолат, лекин Маккага кетаётганим кўнглимга тасалли беради. Тез орада мен бу муқаддас ва пок гўшаларга яна қайтаман”.