ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ
КЕЛИБ ЧИҚИШИ
Юсуф бин Ёқуб, бин Исҳоқ, бин Иброҳим алайҳиссаломлардир (17).
Юсуф алайҳиссаломнинг онаси Роҳил бинти Лабондир (18).
ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ
ШАКЛИ-ШАМОЙИЛИ
Юсуф алайҳиссалом оқ танли, гўзал юзли, жингалак сочли, йирик кўзли, нозик бурунли, қалин оёқли, текис қоринли эди ва ёноғида бан (xол) бор эди (19).
Юсуф алайҳиссалом Одам алайҳиссаломни эслатарди. Юзи қуёш каби порларди (20).
Унга бутун гўзалликнинг ярми берилганди (21).
ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ БОШИГА
ТУШГАН МУСИБАТЛАР
Юсуф алайҳиссалом онаси Роҳилдан туғилганда, боқсин деб уни аммасига беришди. Юсуф алайҳиссаломнинг илк ибтилоси бу Исҳоқ алайҳиссаломнинг қизи бўлган аммаси билан бошланди.
Юсуф алайҳиссалом юра бошлаганди (22). Отаси каби аммаси ҳам Юсуф алайҳиссаломни қаттиқ севарди (23).
Ёқуб алайҳиссалом синглисига:
– Синглим, энди Юсуфни бизга бер, Валлоҳи, ундан бир соат ҳам узоқ яшаёлмайман, – деди.
– Мен ҳам уни бир соат ҳам тарк этолмайман, – деди синглиси.
Ёқуб алайҳиссалом Юсуф алайҳиссаломни олиш учун исрор этабошлагач, синглиси:
– Майли, ҳеч бўлмаса, бир неча кун бизникида қолсин, балки тассали топаман, – деди (24).
Ёқуб алайҳиссалом кетгандан кейин (25) Юсуфнинг аммаси Исҳоқ алайҳиссаломнинг катта фарзанди бўлганлиги муносабати билан тақиб юрадиган белбоғини Юсуф алайҳиссаломнинг белига боғлаб қўйди. Кейин:
– Белбоғ ғойиб бўлди, излангиз, ким олди уни? – дея буйруқ берди ҳаммага.
Уйдагиларнинг ҳаммаси тинтув қилинди, белбоғ Юсуф алайҳиссаломнинг белида боғлиқ ҳолда топилди (26). Уларнинг мазҳабига кўра, ўғрини мол соҳиби истаганча тутиб туриши мумкин эди, унга ҳеч ким эътироз этолмасди (27).
– Валлоҳи, мен Юсуфга истаганимни қилишим мумкин, – деди аммаси ва бу ҳақда
Ёқуб алайҳиссаломга ҳам билдирди.
– Агар Юсуф бу ишни қилган бўлса, у сенга таслим этилмиштир, менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди, – деди Ёқуб алайҳиссалом (28).
Аммаси ҳам ўлгунча Юсуфни қўйиб юбормади. Ёқуб алайҳиссалом унинг ўлимидан кейингина Юсуфни ёнига олди (29).
Юсуф алайҳиссалом Ёқуб алайҳиссаломнинг ўғилларидан энг севиклиси эди (30).
Юсуф алайҳиссаломнинг ўгай оналаридан бўлган ака-укалари отаси Ёқуб алайҳиссаломнинг Юсуфга бўлган севгисини кўриб, уни қизғана бошладилар (31).
Юсуф алайҳиссаломнинг акалари билан бўлган ибратли можоролари Қуръони Каримда батафсил ёритилган (32).
Юсуф алайҳиссалом тушида ўнбир юлдуз билан қуёш ва ойнинг унга сажда этганини отасига айтиб берганди. Ёқуб алайҳиссалом унга:
– Ўғлим, тушингни акаларингга айтма. Акс ҳолда, сенга тузоқ қуришади. Чунки Шайтон одамнинг очиқ душманидир, – деб (33) ўғлининг тушини йўримлаган (таъбирлаган)ди.
Ёқуб алайҳиссаломнинг хотини Лайё Юсуф алайҳиссаломнинг отасига сўйлаганларини тинглади. Ёқуб алайҳиссалом унга:
– Юсуфнинг деганларини гизли тут, ўғилларингга айтма, – деди.
– Майли, – деди Лайё.
Ёқуб алайҳиссаломнинг ўғиллари ўтлоқдан келиб, гизли тутилиши керак бўлган туш ҳақида уларга билдирилганда (35) уларнинг Юсуф алайҳиссаломга шу қадар жаҳллари чиқдики, уларнинг бўйин томирлари қабарди, туклари тикандек бўлди (36).
– Қуёш – отам, ой эсa – сен, юлдузлар ҳам – бизмиз. Шубҳасизки, Роҳилнинг ўғли устимизда ҳукмдор бўлиб, мен сизнинг саййидингизман (37), сизлар менинг қулимсизлар (38), демоқчи (39), – дейишди Юсуфнинг акалари.
Улар Юсуф алайҳиссаломга қарши ташиган кин ва қизғанчликни янада оширдилар (40). Уни ўлдириб ёки кимсасиз бир ерга ташлаб, ундан қутилишни ва отасининг таважжуҳи ва севгисини ўзлари қозонишини истадилар.
Уларнинг ичидаги энг фазилатлиси ва ақллиси Яҳуза:
– Юсуфни ўлдирманглар, чунки одам ўлдирмак катта ва оғир жиноятдир. Уни бир қудуққа ташланглар, у ердан ўтган йўлчи карвонлардан биттаси уни топсин ва ўзи билан олиб кетсин, қилмоқчи бўлсангиз шундай қилинг, – деди.
У акаларидан Юсуф алайҳиссаломни ўлдир-маяжаклари ҳақида қатъий сўз олди (42).
Ёқуб алайҳиссаломнинг ҳузурига чиқиб, Юсуф алайҳиссаломни ўзлари билан қирга юборишини сўрамоқчи бўлганларида Ёқуб алайҳиссаломнинг катта ўғли Рубил:
– Отамиз Юсуфни сизга ишонмаяжак. Биз Юсуфнинг ёнига бориб ўйнайлик. Биз билан ўйнаб наъшалангандан сўнгра, унинг ўзи биз билан кетишни истайди, – деб маслаҳат қилди.
Улар Юсуф билан бирга кулишиб, сакрашиб ўйнадилар ва уни ўзлари билан кетишга ҳаваслантирдилар. Юсуф алайҳиссалом улардан:
– Эй акаларим, сизлар ўтлоқда доим шундай ўйин ўйнайсизларми? – деб сўради.
– Ҳа, Юсуф, агар бизнинг ўтлоқда қандай ўйнаганимизни кўрсайдинг, сен ҳам буни орзу этардинг, – дейишди акалари.
– Эй акаларим, мени отамга олиб боринг, у мени сизлар билан юборсин, – деди Юсуф алайҳиссалом (43).
– Эй Юсуф, сен биз билан кетиб ўйнашни, ов қилишни истайсанми? – деди акалари.
– Ҳа, истайман, – деди у.
– Ундай бўлса, сен отангдан сени биз билан юборишини иста, – деди акалари (44).
Улар Ёқуб алайҳиссаломнинг ёнига бориб, саф тортдилар. Отасидан бир нарса истаганларида шундай қилишарди.
Ёқуб алайҳиссалом ўғилларининг қаршисига келиб саф тортганини кўриб:
– Надир истагингиз? – деб сўради.
Улар Юсуф алайҳиссаломнинг ҳам қирга кетиб, у ерда бирга ўйнашига изн беришини, уни яхши қўрияжакларини билдирдилар.
Ёқуб алайҳиссалом уларнинг ғафлатида қолиб, Юсуфни бўрига едиришидан қўрққанини айтди.
Улар ўзларининг кучли жамият эканлиги ва бундай мусибат бошига тушмаяжагини айтдилар.
Ёқуб алайҳиссалом бўри ҳақида гапирганига сабаб унинг бир неча кун аввал кўрган бир туши эди. У тушида Юсуф алайҳиссаломга ўнта бўри хужум қилганини, битта бўрининг Юсуфни ҳимоя қилгани ва сўнгра ер ёрилиб Юсуф унинг ичига кирганини, уч кун сўнгра чиққанини кўрганди. Шу боис, Юсуф алайҳиссалом ҳақида бўри қўрқусига тушганди (45) ва ўғилларига “уни бўри ейишидан қўрқаман”, деганди (46).
– Отажон, мени улар билан юбор, – деди Юсуф алайҳиссалом.
– У ерга боришни сен ҳам истайсанми? – деб сўради Ёқуб алайҳиссалом.
– Ҳа, – деди Юсуф алайҳиссалом ва отаси унга акалари билан қирга кетишга изн берди.
Юсуф алайҳиссалом кўйлагини кийди (47). Ёқуб алайҳиссалом уни акалари билан қирга жўнатди.
Ўтлоққа етишганда акаларининг душманликлари очиққа чиқди ва Юсуф алайҳиссаломни калтаклай бошладилар. Юсуф алайҳиссалом бошқаларини уни қутқаришга чақирса, улар ҳам келиб, ёрдам бериш ўрнига, уни калтакладилар. Ҳеч қайсиси унга шафқат қилмади. Уни ўласи қилиб калтаклашди (48).
Юсуф алайҳиссалом учун отаси берган егуликни итларга беришди.
Юсуф алайҳиссалом жуда сувсади.
– Ўлдирмасдан олдин менга озгина сув беринглар, – деди Юсуф алайҳиссалом.
Акаларидан ҳеч бири унга раҳм қилмаганини кўриб:
– Эй отажоним, Эй Ёқуб, жория ўғилларингнинг сенинг ўғлингга чектирганларини (49) билмайсанми (50)? Қанийди билсанг (51)! Эй отажоним, улар сенинг аҳдингни буздилар, васиятингни зое этдилар(52), – дея фарёд этди Юсуф алайҳиссалом (53).
Рубил уни ушлаб, ўлдирмак учун ерга ётқизди ва деди:
– Эй Роҳил ўғли, тушингга айт, у сени қутқарсин!
Юсуф алайҳиссалом Яҳузадан ёрдам истади (54).
Юсуф алайҳиссаломнинг холасининг ўғли бўлиб, бошқаларига нисбатан инсофли, узоқни кўрадиган Яҳуза (55) уларга:
– Сиз “уни ўлдирмаймиз” деб, менга қатъий сўз бермаганмидингиз (56)? Уни қудуққа ташланг (57)!, – деди.
Улар Юсуф алайҳиссаломни қудуқ ёнига судраб олиб боришди (58).
Бу қудуқ Мадян ва Миср орасида (59), Байт-ул Мақдис минтақасидаги ери маълум (60), Ёқуб алайҳиссаломнинг уйидан уч фарсоҳ узоқда эди.
Қоронғу, оғзи тор, туби кенг қудуқ эди. Ичига ташланган осон ҳалок бўларди, ичидан чиқиш имконсиз, суви тузли бир қудуқ эди.
Бу қудуқ Сом бин Нуҳ алайҳиссаломнинг қазган қудуғи эди. “Аҳзон қудуғи” деб аталарди.
Акалари Юсуф алайҳиссаломни бу қудуққа ташлаш мақсадида (61) қудуқнинг ичига ипга осилтириб туширар экан, Юсуф алайҳиссалом қудуқнинг деворларига ёпишиб олди. Шунда акалари уни чиқариб, қўлларини бўйнига боғлаб, устидаги кўйлакни ҳам ечиб олиб, яна қудуққа туширдилар (62).
– Акалар, кўйлагимни менга қайтариб беринг, у билан ўртунаман (63), қудуқдаги ҳашаротларни у билан даф қилай (64), ўлганимда эсa у менга кафан бўлсин, – деб ёлворди Юсуф алайҳиссалом (65).
– Қуёшни, ойни ва ўн бир юлдузни чақир, улар сени қудуққа кўниктирсинлар , – дейишди унга.
– Мен ҳеч бир нарса кўрмаяпман, – деди Юсуф алайҳиссалом.
Акалари уни “ўлсин” деб қудуқнинг ярмига келганда, ипни қўйиб юбордилар. Юсуф алайҳиссалом сувга тушди. Кейин қудуқдаги бир тошга чиқиб, тик турди (66).
Акалари қудуққа қараганларида, Юсуф алайҳиссалом йиғлаётган эди (67).
Тепадаги акалари уни чақиришганда, уларнинг раҳми келди деб ўйлаб, уларга жавоб қайтарди. Улар эсa унинг устига тош ташлаб, ўлдирмоқ истадилар.
Яҳуза уларга буни қилишни манъ қилди:
– Менга уни ўлдирмаслик ҳақида қатъий сўз бергандингиз-ку, – деди у. (68)
Юсуф алайҳиссалом қудуққа ташланган пайтда ўн етти ёшда эди (69).
Акалари Юсуф алайҳиссаломни ташлагандан кейин подадан битта қўйни сўйиб, унинг қонини Юсуф алайҳиссаломнинг кўйлагига булғадилар. Сўнгра сўйган қўй гўштини едилар (70).
Оқшом тушгач, йиғлаб, Юсуф алайҳиссаломни бўри еганини айтиб, отасининг ёнига келишди (71).
Ёқуб алайҳиссалом йўл бошида туриб, Юсуф алайҳиссалом ва акаларининг келишини кутиб турганди. Ўғиллари яқинлашиб, ҳаммаси жўр бўлиб йиғлай бошлаганда, Ёқуб алайҳиссалом уларнинг бир мусибатга дучор бўлганларини англади. Улар Ёқуб алайҳиссаломнинг ёнига келиб, ёқаларини йиртиб, фарёд қилдилар.
– Эй ўғилларим, сизларга нима бўлди? – деди Ёқуб алайҳиссалом.
Юсуф алайҳиссаломни бўри еганини ва унинг қонли кўйлагини олиб келишганини айтдилар (72).
– Кўрсатинг менга унинг кўйлагини, – деди Ёқуб алайҳиссалом. Кўрсатдилар.
Ёқуб алайҳиссалом:
– Валлоҳи, мен бугунга қадар бундай юмшоқ табиатли бўри кўрмадим, ўғлимни ебди, аммо кўйлагини йиртмабди, – дея фарёд этди ва ҳушидан кетди.
Анча вақтдан кейин ўзига келди ва кўп йиғлади кейин кўйлакни олиб, ҳидлади, ўпди (73), юзига ва кўзларига суртди (74).
Юсуф алайҳиссалом қудуқда уч кун қолди.
Яҳуза ҳар куни акаси ва укаларидан яширин Юсуф алайҳиссаломга емак келтирди (76).
Тўртинчи кун Мадяндан Мисрга кетаётган бир карвон, адашиб, қудуқнинг яқинига қўноқладилар. Мадян халқидан, араблардан Малик бин Заър исмли бир кишини сув олиб келиш учун қудуққа юбордилар. Бу киши қудуққа пақирни туширганда, Юсуф алайҳиссалом унинг ипига ёпишди. Пақир қудуқнинг оғзига кўтарилганда, Малик Юсуф алайҳиссаломни кўрди (77) ва шерикларига бир ёш бола топганини муждалади (78).
Яҳуза Юсуф алайҳиссаломга емак келтириб, уни қудуқда тополмади. Кўрдики, Юсуф алайҳиссалом Малик ва йўлдошларининг ёнида, Яҳуза дарҳол акаси ва укаларига хабар берди. Улар ҳаммаси Маликнинг ёнига келдилар (79).
– Бу биздан қочган қулимиз, – дейишди (80).
Юсуф алайҳиссалом акалари яна уни олсалар, ўлдирилишидан қўрқиб, ҳақиқатни яширди (81).
– Ундай бўлса, уни сиздан сотиб олайин, – деди Малик.
Акалари Юсуф алайҳиссаломни Маликка (82) йигирма (83) ва ёки йигирма икки дирҳамга ва ёки қирқ дирҳамга сотдилар (84).
Малик ва шериклари Юсуф алайҳиссаломни сотиб олиб кетаётганларида (85) унинг акалари:
– Уни қаттиқ боғланг (86), қочмасин (87). Чунки у қочоқ ва ўғридир, ёлғончидир. Биз унинг сизга қарши ишлаяжаги қусур ва айблардан узоқлашамиз, – дейишди.
Малик Юсуф алайҳиссаломни туяга миндириб, Мисрга олиб кетди.
Юсуф алайҳиссалом йўлда онасининг қабрини кўрди ва қабрнинг ёнига келиб:
– Эй онажоним, Эй Роҳил, бошингни кўтариб бир боқ, ўғлинг Юсуф на балоларга дучор бўлди, бир қара! Эй онажоним, тушганим ожизлик ва зиллатни бир кўрсайдинг, менга нақадар ачинардинг? Эй онажоним, кўйлагимни чиқариб, қандай боғлаганларини, юзимга қандай урганларини, қандай тошбўрон қилганларини, қудуққа ташлаганларини, мени қул қилиб сотганларини, асир каби судраганларини бир кўрсанг эди, – дея йиғлади.
Малик туянинг устида Юсуф алайҳиссаломни кўрмагач, карвондагиларга:
– Хабарингиз бўлсин, бола оиласига кетди, – деди.
Карвон аҳли Юсуфни ахтариб, уни қабрнинг ёнида кўрдилар.
– Эй бола, сенинг соҳибларинг сени қочоқ ва ўғри эканингни айтганди, аммо биз шу соатга қадар бу гапга ишонмагандик, – дейишди улар.
– Валлоҳи, мен қочганим йўқ. Фақат йўлда онамнинг қабрига дуч келганда, унинг ёнига келмасликдан ўзимни тутолмадим, – деди Юсуф алайҳиссалом.
Малик Юсуф алайҳиссаломнинг юзига бир шапалоқ урди ва туяга ўтқазди ва уни Мисрга боргунча боғлиқ ҳолда тутдилар.
Малик Мисрга боришганда Юсуф алайҳиссаломга ювинишни буюрди. Юсуф алайҳиссалом ювинди (88). Малик унга чиройли либос кийдириб, сотишга чиқарди (89).
Миср бозоридагилар Юсуф алайҳиссаломнинг нархини оширишга бошладилар (90).
Мисрнинг ҳокими (91) Кутфир ва ёки Утфир Миср давлатининг хазинадори эди (92).
У Юсуф алайҳиссаломни Маликдан йигирма динор (олтин) (93) ва бир жуфт пойабзал билан икки оқ яктак (94) эвазига сотиб олди (95) ва уйига олиб келди (96).
У хотини Зулайҳога:
– Бу бола вояга етгунча, бизнинг ишларни тушуниб ўргангунча уйда ёрдамчи бўлсин ёки уни фарзанд тутинайлик, – деди.
Миср ҳокими хотинлар билан муносабатда бўлмаган бир киши эди. Хотини эсa ҳам гўзал, ҳам дунё ва давлат неъматлари ичида яшаган бир аёл эди (97).
- ИЗОҲЛАР:
- 17) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 54- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 96- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 121- бет; Термизий. “Сунaн”, 5- жилд, 293- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 347, 571- бетлар; Салабий. “Ароис”, 108- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 127- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 3- жилд, 194, 199- бетлар
18) Ибн Қутайба. “Маориф”, 18-19- бетлар; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 30- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 163- бет; Салабий. “Ароис”, 102- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 39- бет.
19) Салабий. “Ароис”, 109- бет.
20) Байҳоқий, “Далоил ун-нубувва”, 1- жилд, 290-291- бетлар; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 103- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, “Сиро,” 531- бет; Ҳакимдан нақл ила Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 252- бет; Суютий. “Ҳасоис-ул кубро”, 2- жилд, 129- бет.
21) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 14- жилд, 303- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 3- жилд, 148- бет; Муслим. “Саҳиҳ”, 1- жилд, 146- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 169- бет; Байҳоқий, “Далоил ун-нубувва”, 2- жилд, 179- бет; Бағавий. “Масоибиҳ-ус сунна”, 2- жилд, 179- бет.
22) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 169-170- бетлар; Салабий. “Ароис”, 133- бет.
23) Салабий. “Ароис”, 133- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 137- бет.
24) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Салабий. “Ароис”, 133- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 137- бет.
25) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет.
26) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Салабий. “Ароис”, 133- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 137- бет.
27) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 137- бет.
28) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет.
29) Салабий. “Ароис”, 133- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 137- бет.
30) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 30- бет.
31) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 30- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 47- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 137- бет.
32) Юcуф сураси, 4-101- оятлар.
33) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 165- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 138- бет.
34) Салабий. “Ароис”, 110-111- бетлар; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 138- бет.
35) Салабий. “Ароис”, 111- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 138- бет.
36) Салабий. “Ароис”, 111- бет.
37) Салабий. “Ароис”, 111- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 138- бет.
38) Салабий. “Ароис”, 111- бет.
39) Салабий. “Ароис”, 111- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 138- бет.
40) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 138- бет.
(*) Ёхуд энг катталари бўлган Рубил (Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 200- бет)
41) Салабий. “Ароис”, 111- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 138- бет.
42) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 138- бет.
43) Салабий. “Ароис”, 111-112- бетлар.
44) Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 178- бет.
45) Салабий. “Ароис”, 112- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
46) Салабий. “Ароис”, 112- бет.
47) Салабий. “Ароис”, 112- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
48) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Салабий. “Ароис”, 113- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
49) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Салабий. “Ароис”, 113- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
50) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет.
51) Салабий. “Ароис”, 112- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
52) Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 178- бет.
53) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Салабий. “Ароис”, 113- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
54) Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 178-179- бетлар.
55) Салабий. “Ароис”, 113- бет.
56) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Салабий. “Ароис”, 113- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
57) Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 179- бет.
58) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Салабий. “Ароис”, 113- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
59) Салабий. “Ароис”, 113- бет.
60) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 171- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 140- бет.
61) Салабий. “Ароис”, 113- бет.
62) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170- бет; Салабий. “Ароис”, 113- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
63) Салабий. “Ароис”, 113- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 179- бет.
64) Салабий. “Ароис”, 113- бет.
65) Салабий. “Ароис”, 113- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 179- бет.
66) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 170-171- бетлар; Салабий. “Ароис”, 113- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 139- бет.
67) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 171- бет; Салабий. “Ароис”, 113- бет.
68) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 171- бет; Салабий. “Ароис”, 113- бет.
69) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 103- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 172- бет; Салабий. “Ароис”, 114- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 155- бет.
70) Салабий. “Ароис”, 114- бет.
71) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 171- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 140- бет.
72) Салабий. “Ароис”, 114-115- бетлар.
73) Салабий. “Ароис”, 115- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 140- бет.
74) Салабий. “Ароис”, 115- бет.
75) Салабий. “Ароис”, 116- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 179- бет. Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 140- бет.
76) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 176- бет; Салабий. “Ароис”, 116- бет.
77) Салабий. “Ароис”, 116- бет.
78) Салабий. “Ароис”, 116- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет.
79) Салабий. “Ароис”, 116- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет.
80) Салабий. “Ароис”, 116- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 179- бет. Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет.
81) Салабий. “Ароис”, 116- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет.
82) Салабий. “Ароис”, 116- бет.
83) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 172- бет; Салабий. “Ароис”, 117- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 179- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 202- бет.
84) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 172- бет; Салабий. “Ароис”, 117- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 202- бет.
85) Салабий. “Ароис”, 117- бет.
86) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 171, 172- бетлар; Салабий. “Ароис”, 117- бет.
87) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 171, 172- бетлар
88) Салабий. “Ароис”, 117- бет.
89) Салабий. “Ароис”, 117- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет.
90) Салабий. “Ароис”, 118- бет.
91) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 172- бет; Салабий. “Ароис”, 118- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 147- бет.
92) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 172- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 202- бет.
93) Салабий. “Ароис”, 118- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 202- бет.
94) Салабий. “Ароис”, 118- бет.
95) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 172- бет; Салабий. “Ароис”, 118- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 202- бет.
96) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 172- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет.
97) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 172-173- бетлар; Салабий. “Ароис”, 118- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 141- бет; Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.