O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пайғамбарлар тарихи (20). Дониёл алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (20). Дониёл алайҳиссалом
209 views
23 May 2014 - 14:23

pt1-191x300Дониёл алайҳиссаломнинг кейинги аҳволи

Ривоятга кўра, Буҳтуннассор ва ундан ҳам юксакроқ мақомдаги Буюк қирол Луҳрасб ўлгандан кейин, унинг eрига ўғли Бештасп бин Луҳрасб ўтирди.

Бештасп Шом ўлкасининг ҳароб бўлиб (31), Фаластин тупроқларида ваҳший ҳайвонлар кўпайганини (32) ва у eрда инсон зоти қолмаганини эшитиб, Бобилдаги Исроил ўғилларининг ватанига қайтишига изн берди. Ва Довуд ўғилларидан бир зотни уларга бошлиқ қилиб, Байтулмақдисни тиклашни (33) ва у eрда масжид қуришни амр этганди (34)

Бошқа ривоятга кўра, Исроил ўғилларининг юртларига қайтариш ташаббуси Эрон ҳукмдори Баҳмондан чиққан эди (53). Аммо Бобил волийси Аҳши Яраш Дониёл алайҳиссалом, Азаря, Ҳананя, ва Мушаллаларнинг Байтулмақдисга кетишига изн бермаганди (36-37-38).

Анбиё суратларининг Дониёл алайҳиссалом тарафидан чизилиши

Одам алайҳиссалом ўз зуриётидан келадиган пайғамбарларни кўришни Аллоҳу Таолодан тилаган эди. Аллоҳу Таоло уларнинг суратларини (39) Жаннат ипакларидан (40) Одам алайҳиссалом учун (41) нақш этиб (42) унга индирганди (43).

Бу суратлар Одам алайҳиссаломнинг (Қуёш ботган eрдаги) маҳзанида сақланарди (44). Зулқарнайн алайҳиссалом уни топди (45). Ва бу суратларни Одам алайҳиссалом маҳзанидан (46) чиқариб, Дониёл алайҳиссаломга берди (47).

Дониёл алайҳиссалом уларга қараб (48), бу суратларни (49) ипак газмолга (50)кўчириб, чизди (51). Бу расмлар Зулқарнайн алайҳиссаломнинг топган суратлари билан айни эди (52).

Одам алайҳиссаломдан бошлаб, Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган баъзи пайғамбарлар тасвирланган бу суратлар (53) қиролдан қиролга ўтиб, Қайсар Ҳерақлусга қадар келганди (54). Рум Қайсари Ҳераклус бу расмларни битта-битта чиқариб, Ҳазрати Абу Бакр юборган элчиларига кўрсатган эди (55).

Дониёл алайҳиссалом вафоти

Дониёл алайҳиссалом бир муддат Бобилда истиқомат қилди (56). Кейин Ҳузистоннинг (57) Сус (58) ноҳиясига ерлашди (59). Ўша eрда вафот этди (60). Унга ва юборилган бутун пайғамбарларга салом бўлсин.

Дониёл алайҳиссаломнинг жасади, қабри Сусдадир (61). Аллоҳу Таоло Ҳазрати Умар ҳалифалигида Сус шаҳрини Абу Мусо ал-Ашъарийнинг қўли билан фатҳ этди. Абу Мусо Сус қироли Сабурни ўлдирди.

Шаҳардаги нарсаларни, Сабурнинг мол-мулкини ғанимат ўлароқ олди. Мол-мулкига боқар экан, қулфли бир маxзан (омбор) кўрдилар. Қулф қалай билан муxрланганди.

Абу Мусо Сус xалқидан:
– Бу омборда нима бор?, – де сўради.
– Эй амир, унинг ичида сенга ярайдиган бирор нарса йўқ, – дейишди.
– Унинг ичида нима борлигини муҳаққақ билишим керак, – деди Абу Мусо.
Қулфни синдириб, маҳзанга кирдилар.
Абу Мусо мaҳзанга кириб, ҳовуз каби ўйилган катта тош ичида, олтин ип билан тикилган бир кафан билан кафанланган, боши очиқ ҳолда ётган бир ўликни кўрди. Абу Мусо ва ёнидагилар ўликни бўйини фавқулодда узун эканлигини кўриб, ҳайратга тушдилар. Кейин улар жасаднинг бурнини қаричлаб кўрдилар. Бир қаричдан узун эканини кўришди..
Абу Мусо Сус xалқига:
– Вой сизларнинг халқингизга-ки, ким бу одам? – деди.
– Бу одам ироқлидир. Ироқ xалқи у билан ёмғир дуосига чиқар экан, бизникилар уни Ироқликлардан олиб, ёмғир дуосига чиққанлар ва қурғоқчиликдан қутулганлар. Кейин уни Ироқликларга 50 кишини гаровга қолдириб, уни бу eрда олиб қолишган ва бу зот бу eрда вафот этган экан, – дейишди сусликлар.

Абу Мусо Ҳалифа Ҳазрати Умарга бир мактуб ёзиб, бу зот ҳақида ҳам билги берди.
– Ҳазрати Умар aсҳобини чақириб, бу зот ҳақида билги истади.
Уларнинг ҳеч биридан фикр чиқмади.

Фақат Ҳазрати Али:
– Бу зот Дониёл Ҳакимдир. Расул бўлмаган нибийдир. Эски замонларда Буҳтуннассор ва ундан кейин қироллар ёнида бўлган, – деди ва унинг қиссасини ҳикоя қилиб берди.
Кейин Ҳазрати Умарга:
– Абу Мусога ёз, унга жаноза намози қилсин, уни суслилар eтишолмайдиган бир жойга дафн қилишга амр бер, – деди.

Ҳазрати Умар Абу Мусога ҳат ёзди (62). Xатида: “Уни оқ кафанга ўра, кафанга ҳушбўйлардан сурт, унга жаноза намози қил, кейин уни пайғамбарларнинг кўмилгани каби кўм. Мол-мулкига қара, мусулмонларнинг байтулмолига қўй”, деди (63). Шунда Абу Мусо xалққа Сус ирмоғини бошқа тарафга оқизишни амр этди. Кейин Дониёл алайҳиссаломнинг кафанини бошқа кафан билан алмаштиришни буюрди. Сўнгра ёнидаги мусулмонлар билан бирга унинг жаноза намозини қилди. Суви қуритилган ирмоқнинг ўртасига кўмиб,.устидан сув оқиздилар, яъни ирмоқни яна эски йўналишига солдилар (64).

ИЗОҲЛАР:

31) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 281- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 269- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 42- бет.
32) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 281- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 42- бет.
33) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 281- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 269- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 42- бет.
34) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 281- бет.
35) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 283- бет; Ибн-и Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 109- бет.
36) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 284- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 268- бет; Ибн-и Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 108- бет.
37) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 284- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 268- бет.
38) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 284- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 269- бет; Ибн-и Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 108-109- бетлар.
39) Абу Нуайм. “Далоил-ун нубувва”, 1- жилд, 22- бет; Байҳақий. “Далоил-ун нубувия”, 1- жилд, 291- бет; Абулфарад ибн-и Жавзий. “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 104- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 374- бет; Ҳакимдан нақл ила Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 253- бет; Олий-ул Муттақий. “Канз-ул уммол”, 12- жилд, 471- бет.
40) Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 22- бет; Абулфарад, “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; Ибн-Арабий, “Муҳодаро”, 1- жилд, 104- бет.
41) Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 104- бет.
42) Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 22- бет; Абулфарад, “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; Ибн-Арабий, 104- бет.
43) Байҳақий. “Далоил”, 1- жилд, 291- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 374- бет; Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 253- бет; “Канзулуммол”, 12- жилд, 471- бет.
44) Байҳақий. “Далоил”, 1- жилд, 291- бет; “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; “Муҳодаро”, 1- жилд, 104- бет; Заҳабий, 2- жилд, 374- бет; Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 253- бет;
45) Абу Нуайм. “Далоил-ун нубувва”, 1- жилд, 22- бет; Абулфарад ибн-и Жавзий. “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет.
46) Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 22- бет; Байҳақий. “Далоил-ун нубувия”, 1- жилд, 291- бет; Абулфарад, “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муxодаро”, 1- жилд, 104- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 374- бет; Ҳакимдан нақл ила Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 253- бет.
47) Байҳақий. “Далоил”, 1- жилд, 291- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 1- жилд, 22- бет; Ҳакимдан нақл ила Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 253- бет; Диёрбакрий. “Xомис”, 1- жилд, 22- бет.
48) Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 22- бет; Ибн-Арабий, “Муҳодаро”, 1- жилд, 104- бет.
49) Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 22- бет; Абулфарад, “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; Ибн-Арабий, “Муҳодаро”, 1- жилд, 104- бет.
50) Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 374- бет; “Канзулуммол”, 12- жилд, 471- бет. Диёрбакрий. “Xомис”, 1- жилд, 22- бет.
51) Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 22- бет; Абулфарад, “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; Ибн-Арабий, “Муҳодаро”, 1- жилд, 104- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 374- бет.
52) Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 22- бет; Абулфарад, “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; Ибн-Арабий, “Муҳодаро”, 1- жилд, 104- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 374- бет; “Канзулуммол”, 12- жилд, 471- бет; Диёрбакрий. “Xомис”, 1- жилд, 22- бет.
53) Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 22-23- бетлар; Байҳақий. “Далоил”, 1- жилд, 287-291- бетлар; Абулфарад, “Ал вафо”, 2- жилд, 731- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муxодаро”, 1- жилд, 100-104- бетлар; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 366-374- бетлар; Ҳакимдан нақл ила Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 252-253- бетлар; Диёрбакрий. “Xомис”, 1- жилд, 22- бет.
54) Диноварий. “Ал Ахбор”, 19- бет; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 374- бет.
55) Диноварий. “Ал Ахбор”, 18-19- бетлар; Абу Нуайм. “Далоил”, 1- жилд, 21-23- бетлар; Байҳақий. “Далоил”, 1- жилд, 287-291- бетлар; Абулфарад, “Ал вафо”, 2- жилд, 729-731бетлар; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муxодаро”, 1- жилд, 100-104- бетлар; Заҳабий. “Тарих-ул ислом”, 2- жилд, 366-374- бетлар; Ҳакимдан нақл ила Абулфидо. “Тафсир”, 2- жилд, 252-253- бетлар; Диёрбакрий. “Xомис”, 1- жилд, 22- бет.
56) Салабий. “Ароис”, 340- бет.
57) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 268- бет.
58) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 23- бет; Салабий. “Ароис”, 340- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 268- бет.
59) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 23- бет.
60) Диноварий. “Ал Ахбор”, 23- бет; Салабий. “Ароис”, 340- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 268- бет.
(*) Диноварий. “Ал Ахбор”, 48- бет.
(**) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 23- бет; Диноварий. “Ал Ахбор”, 49- бет; Байҳақий. “Далоил”, 1- жилд, 292- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 136- бет.
61) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 23- бет; Диноварий. “Ал Ахбор”, 49- бет; Байҳақий. “Далоил”, 1- жилд, 292- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 136- бет.
62) Салабий. “Ароис”, 340-341- бетлар.
63) Олий-ул Муттақий. “Канз-ул уммол”, 12- жилд, 482- бет.
64) Салабий. “Ароис”, 341- бет.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.