Узайр алайҳиссаломнинг келиб чиқиши
Узайр (1) бин Жарва (2) Ҳорун алайҳиссаломнинг зурриётидандир (3).
Узайр алайҳиссаломнинг асир тушиши ва пайғабарлиги
Буҳтуннассор Байтулмақдисни йиқиб, Бани Исроилнинг Таврот ўқиганлари ва олимлардан 40 минг кишини ўлдирди, булар орасида Узайр алайҳиссаломнинг отаси ва бобоси ҳам ўлдирилганди (4). У пайтда Узайр кичик бола бўлгани учун ўлдирилмаганди. Унинг “Таврот” ўқиганини ҳеч ким билмасди (5). Бани Исроилдан олинган асир болалар билан бирга у ҳам Бобилга олиб кетилди (6). Буҳтуннассорнинг қўлидаги асирлар ичида, Дониёл алайҳиссалом каби, Узайр алайҳиссалом ҳам бор эди (7)
Узайр алайҳиссалом Буҳтуннассор ўлиб (8), Байтулмақдис тиклангандан сўнгра у eрга қайтиб келган Исроил ўғиллари ичида эди (9). Узайр алайҳиссалом 40 ёшига кирганда, Аллоҳу Таоло унга ҳикмат берди. “Таврот”ни Узайр алайҳиссалом қадар ёд олган одам йўқ эди (10). Аллоҳнинг солиҳ ва ҳаким бир қули бўлган муҳаққақ (11) ва Исроил ўғилларидан бир пайғамбар бўлганлиги ҳам маълумдир (12). Исроил ўғиллари Байтулмақдисга қайтишганда, ёнларида “Таврот” йўқ эди (13). Чунки Байтулмақдисга нарсалар қўлларидан олинганда, Таврот ҳам олиниб, ёқилганди (14). Аллоҳу Таоло Исроил ўғиллари учун Тавротни янгилаш ва бу уларга мўжиза бўлсин, дея уларга Узайр алайҳиссаломни юборди. Узайр алайҳиссалонинг қавмига Тавротни ўқиб, ёздирди. У: “Таврот будир”, – деди (15).
Исроил ўғиллари Тавротдаги ҳалол ва ҳаромни янгидан ўргандилар, Узайр алайҳиссаломга ҳеч кимга кўрсатмаган севгиларини кўрсатдилар. Узайр алайҳиссалом эса уларни тузатди, руҳи қабз этилгунча уларнинг орасида қолди. Унга ва юборилган бутун пайғамбарларга салом бўлсин! Узайр алайҳиссаломдан сўнгра Бани Исроил орасида баъзи бидъатлар чиқди (16), янглиш инончлар пайдо бўлди. “Аллоҳу Таоло “Таврот”ни қалбларимиздан суғуриб олгандан кейин, унинг бизнинг орамиздаги ўз ўғлининг қалбидан бошқа қалбга қўймас (17)” ёки “Узайр Аллоҳнинг ўғлидир!”, – дейишгача бордилар (18).
Аллоҳу Таоло яҳудийларнинг ва христианларнинг бу хусусдаги далолатларини, ўзларига индирилган китобларини қандай ўзгартирганлари ҳақида Қуръни каримда шундай баён қилинади:
“Яҳудийлар: “Узайр Аллоҳнинг ўғли” дедилар. Насронийлар ҳам (Ийсо) Масиҳ Аллоҳнинг ўғли” дедилар. Бу уларнинг оғзида (айлантирилганлар) жоҳилча сўзлар эдики, аввалги кофирларнинг сўзларига тақлид этадилар. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар‑а!
Улар Аллоҳни тарк этиб, олимларни, роҳибларни, Марямнинг ўғли Масиҳни тангри қилдилар. Ҳолбуки, улар ҳам бир бўлган Аллоҳга ибодaт этишдан бошқа нарсага амр этилмагандир. Ундан бошқа илоҳ Йўқдир. У Зот буларнинг тенглаштираётгани ҳар нарсадан муназзаҳдир (19).
Қўллари билан китобни (ёлғон янглиш) ёзиб, кейин уни паст бир баҳога сота билмак учун: “бу Аллоҳнинг ўзидандир, дейдиган кимсаларга ҳалокат бўлгай! Бас, ёзган нарсалари уларга ҳалокат бўлгай, топган фойдалари уларга ҳалокат бўлгай!” (20) Аҳли китобда шундай бир гуруҳ борки (бир нарса ўқиётгандай), тилларини китобга мос этиб букадилар, сиз уни китобдан, деб ўйлашингиз учун. Ҳолбуки, бу китобдан эмас.
“Бу Аллоҳ қатиндандир”, – дедилар.
Аммо у Аллоҳ қатиндан эмас.
Улар, билиб турган ҳолда, Аллоҳга қарши сўйларлар (21).
Юз йил ўлик қолдирилиб, кейин тирилтирилган зот Узайр алайҳиссалом эдими?
“Бақара” суръасининг 29-оятида юз йил ўлик қолдирилиб, кейин тирилтирилган зотнинг Узайр алайҳиссалом эканлиги ҳақида қарашлар мавжуд (22) ва “Салаф ва Ҳалаф уламосининг кўпчилиги ичида машҳур бўлган кўриш будир”, дейилмоқда (23).
Ҳароб этилган шаҳар Байтулмақдис бўлганига кўра, Узайр алайҳиссаломнинг у eрга фақат Буҳтуннассор ўлимидан сўнгра (24) Байтулмақдис имор этилгандан (тиклангандан) кейин (25), Исроил ўғиллари билан Бобилдан келганини ҳам (26) унутмаслик керак.
ИЗОҲЛАР:
1) Салабий. “Ароис”, 341- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 43- бет.
2) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 43- бет.
3) Салабий. “Ароис”, 341- бет; Ибн-и Асокирдан нақл ила Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 43- бет.
4) Салабий. “Ароис”, 344- бет.
5) Салабий. “Ароис”, 346- бет.
6) Салабий. “Ароис”, 344- бет.
7) Ибн-и Қутайба. “Маориф”, 22-23- бетлар.
8) Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 136- бет.
9) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 5- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 280- бет.
10) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 43- бет.
11) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 44- бет.
12) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 46- бет.
13) Салабий. “Ароис”, 347- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 280- бет.
14) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 270- бет.
15) Салабий. “Ароис”, 347- бет.
16) Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 271- бет.
17) Салабий. “Ароис”, 347- бет.
18) Салабий. “Ароис”, 347- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 271- бет.
19) Товба сураси, 30-31- оятлар.
20) Бақара сураси, 79- оят.
21) Оли Имрон сураси, 78- оят.
22) Салабий. “Ароис”, 344- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 270- бет.
23) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 2- жилд, 43- бет.
24) Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 136- бет.
25) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 5- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 280- бет.
26) Табарий. “Тарих”, 2- жилд, 5- бет; Ибн-и Асир. “Комил”, 1- жилд, 270-280- бетлар.
Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.