O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пайғамбарлар тарихи (24). Айюб алайҳиссалом

Пайғамбарлар тарихи (24). Айюб алайҳиссалом
212 views
21 June 2014 - 10:49

pt1-191x300Айюб алайҳиссаломнинг келиб чиқиши

Айюб бин Мус (1), бин Раъвил (2) ва ёки Розих (3) ёки Ризоҳ (4), бин Ойс бин Исҳоқ, бин Иброҳим алайҳиссаломлардир (6). Айюб алайҳиссаломнинг онаси Лут алайҳиссаломнинг қизи эди (7). Айюб алайҳиссаломнинг отаси Мус Намруднинг Иброҳим алайҳиссаломни оловга отиб, ёқмоқ истаган кун, Иброҳим алайҳиссаломга иймон этганлардан эди (8). Айюб алайҳиссалом Ёқуб алайҳиссалом замонида яшади ва унинг Лайё исмли қизига ҳам уйланганди (10).

Айюб алайҳиссаломнинг шакли шамойили

Айюб алайҳиссалом узун бўйли, жингалак сочли (11), хушрўй, (12), йирик кўзли (13), катта каллали (14), кенг кўкракли, йўғон қўлли, йўғон оёқли ва бўйни қисқа эди (15).

Айюб алайҳиссаломнинг юрти, бойлиги ва ўғиллари

Айюб алайҳиссаломнинг юрти Шомнинг Дамашқ билан Жобия орасидаги Урдуннинг (16) Басания ноҳияси эди (17). Шомнинг Басания ноҳияси (қишлоғи)нинг шарқи ва ғарби орасида бўлган ҳар нарса (18) – тоғлар, воҳалар (19) ичидагилар билан биргаликда (20) туя, сигир, қўйлар, от, хачир – ҳар қандай мол Айюб алайҳиссаломга оид эди (22). Унга оид чўпонлар билан бирликда 500 та ҳўкиз, ҳар ҳўкизнинг сурувчиси бир хизматкор – қул, унинг хотини, болалари, моллари; Ҳар ҳўкизнинг омочини ташиган эшаги, ҳар эшакнинг икки, уч, тўрт, беш ва янада кўп курра (бoлa)си бор эди. Аллоҳу Таоло яна унга катта оила ҳам эҳсон этганди (24). Ўн учта эркак фарзанди бор эди (25).

Айюб алайҳиссаломнинг Пайғамбарлиги ва баъзи фазилатлари

Айюб алайҳиссалом ҳам Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Ёқуб, Асбот ва Исо алайҳиссаломлар каби илоҳий ваҳийга мазҳар бўлиб (26), Аллоҳу Таоло тарафидан танланиб, унга пайғамбарлик берилганди (27). Пайғамбарлик унга Ёқуб алайҳиссалом даврида берилди (28). Айюб алайҳиссаломнинг дини Иброҳим алайҳиссаломнинг тавҳид дини эди (29).
Айюб алайҳиссаломнинг шариати Аллоҳу Таолога иймон ва одамлар орасини тузатмак эди (30). Довуд алайҳиссаломга кўра, Айюб алайҳиссалом инсонларнинг энг ҳалийми ва ювоши, энг сабрлиси ва ғазабини енггани эди (31). Айюб алайҳиссалом йўқсил ва ночор кимсаларга энг марҳаматлилардан эди. Етимларга, тулларга қарар, меҳмонларни кутар ва буларни Аллоҳнинг унга берган неъматарига шукрона сифатида адо этарди (32). Айюб алайҳиссалом меҳмон келмагунча ухламас, ёнида бир йўқсил бўлмаса емак емас (33), очларнинг қорнини тўйдирмагунча ўз қорнини тўйдирмас, яланғочларни кийинтирмагунча ўзи кийинмас эди (34). Тулларни кийдириб, ясантирарди (35).

Айюб алайҳиссаломнинг ибтилога учраши

Айюб алайҳиссаломнинг ибтилога учрашига турли сабаблар кўрсатилади. Масалан: Басания халқи ўзларига зулм қилган золим қиролнинг ҳузурига бориб, унга қаттиқ сўзлар сўзлаганларида, Айюб алайҳиссаломнинг, ўз экинини ўйлаб, юмшоқ гапиргани, маъруфни амр этмагани, золимни унинг зулми ҳақида огоҳантирмагани сабаб кўрсатадилар (36).
Шом тупроқларида қурғоқчилик, қитлик бошланиб, Миср қироли Фиръавн Айюб алайҳиссаломга “бизга кел, бизда мўл-кўлчилик”, деб хат юборгач, Айюб алайҳиссалом бола-чақаси, отлари, хайвонлари билан бирликда Мисрга кетади (37). Фиръавн уларга озиқ-овқат, кийим-кечак (38) ва ер беради (39).
Айюб алайҳиссалом Фиръавннинг ёнида эканида, Шуъайб алайҳиссалом келиб, ичкарига кирди ва:
– Эй Фиръавн, кўк халқи, ер халқи, денгизлар ва тоғлар ғазабланса, Аллоҳнинг ҳам ғазабланишидан қўрқмайсанми?, – деб сўради.
Айюб алайҳиссалом эсa жим турди, гапирмади (40).
Айюб алайҳиссалом ва Шуъайб алайҳиссаломлар Фиръавннинг саройидан чиққанда, Аллоҳу Таоло Айюб алайҳиссаломга:
– Эй Айюб, сен Фиръавннинг ўлкасига келганинг учун жим турдинг (41), ибтилога ҳозир бўл, – дея ваҳий қилди.
– Мен етимларни боқмадимми? Ғарибга бошпана бермадимми? Очни тўйдирмадимми? Тулга ёрдамчи бермадимми?, – деди Айюб алайҳиссалом.
Шу пайт ичида йилдирим (чақмоқ)лар чақиб, момақалдироқлар билан катта булут парчаси пайдо бўлиб, унинг ичидан:
– Эй Айюб, буларни сенга адо эттирган ким?, – деган нидо келади.
Айюб алайҳиссалом дарҳол бир ҳовуч тупроқ олиб, бошининг устига қўйди ва:
– Буларни менга қилдирган сенсан ё Робб!, – дейди.
Аллоҳу Таоло унга:
– Ибтилога ҳозирлан, – дея ваҳий этди (42).
Шундан кейин Айюб алайҳиссаломнинг бутун сарвати йўқ бўлди (43). Ўғилларининг устига уй қулаб, ўлдилар. Шунга қарамай у доим Аллоҳу Таолога ҳамду сано қилиб, ибодатга давом этди, берганига шукр қилиб, юборган балосига сабр этди (45).
– Зотан йўқотилганлар Аллоҳга оид эди, бизга омонат ўлароқ берилганди, истаса беради, истаса қайтиб олади (46). Мен онамнинг қорнидан яланғоч туғилдим ва қабрга яланғоч қайтаман. Яланғоч ўлароқ Роббим олдида ҳашр бўламан, – дея Аллоҳга ҳамд этишда давом этди (47).
Айюб алайҳиссалом айни пайтда касалликка ҳам учради (48). Илк даъфа “чечак” (49) ва ёки “жуззам” (мoхов) касаллигига йўлиқди (50).
Овқат еркан, фақат икки қўлини оғзига олиб борса еяоларди. Тили шишиб кетганди, оғзига зўрга сиғарди. Овқатни базўр ерди. Ичаклари ишламай қолди. Еган нарсаси қорнига қандай кирса, шундай чиқар, вужудига фойдаси бўлмасди. Оёқларида куч қолмаганди, судралиб юрарди (51).
Бир вақтлар ўзи едириб-ичирган кимсалардан садақа сўраш даражасига етди. Улар бир луқма овқат бериб, уни ҳам миннат қилишар, Айюб алайҳиссаломни айблашарди.
Барча ўғиллари ўлиб, ёрдам этадиган ҳеч ким қолмаган эди. Оиласи ҳам ундан ўпкалаганди. Қариндошлари, дўстлари ҳам ундан юз ўгириб, алоқани кесган эдилар. Уни таниганлар энди танимайдиган бўлишди. Бутун ҳақлари поймол қилинганди. Қилган яхшиликлари унутилганди. Чақирса, ҳеч ким келмайдиган бўлганди (52).
Уни қишлоқ аҳли қишлоқдан ташқарига, ахлат тўпланадиган жойга элтиб ташлади (53). Устига соябон қилиб, тикланган бир парда остида яшай бошлади (54). Ёнига хотинидан бошқа ҳеч ким бормас эди, бутун хизматларини у қиларди.
Айюб алайҳиссалом учраган ибтилонинг тўхтатилиши учун узоқ йиллар давомида дуо этмайди (55). Завжаси Лайё хотун бир куни:
– Сен дуоси мақбул бир зотсан, шифо бер, деб Аллоҳга дуо этсанг-чи!, – деди.
– Биз 70 йил неъматлар ичида яшадик, бир 70 йил ибтило ичида яшасак нима бўпти?, – деди Айюб алайҳиссалом (56).
Йўқотилган ўғиллари ва бойликларига йиғлаган хотинига:
– Уларни бизга ким эҳсон этганди?, – деди Айюб алайҳиссалом.
– Аллоҳ эҳсон этди, – деди хотини.
– Улардан неча йил фойдаландик?
– Саксон йил.
– Аллоҳ бизни уларнинг ибтилоси билан неча йилдан бери мубтало этмоқда?
– Етти йилдан бери.
– Ҳайф сенга! Валлоҳи, сен Роббингга нисбатан на адолатли, на инсофли ҳаракат қилдинг! Мўл-кўлликда яшаганимиз каби, Роббимизнинг бизга юборган балосига ҳам саксон йил сабр этишимиз керак эмасми?, – деди Айюб алайҳиссалом (57).

Айюб алайҳиссаломнинг ибтилоси шиддатланган сари, унинг Аллоҳу таолога этган ҳамду саноси

Айюб алайҳиссаломнинг ибтилоси шиддатанганда у Аллоҳу Таолога шундай ҳамд этгани ривоят этилади:
– Ҳамд Роббил оламин бўлган Аллоҳга махсусдир. Роббим бўлган Сенга ҳамд этаман, Сен менга бойлик ва фарзандлар эҳсон этдинг! Қалбимда уларнинг кирмаган жойи қолмади. Сўнгра Сен уларни олдинг ва қалбим бўшалди. Энди Сенинг ва менинг орамга ҳеч нарса кирмайди (58).
Эй Роббим, авваллари мени кундуз – мол-мулк севгиси, кечалари – оила-фарзанд севгиси машғул этарди. На бахтки, шу онда улардан холос бўлдим. Кўзимни, қулоғимни, кечамни, кундузимни Сенинг зикринг, шукринг, тақдис ва таҳлилинг билан кечираяпман! (59)

Айюб алайҳиссаломни хафа қилган гап-сўзлар

Айюб алайҳиссаломнинг ибтилоси 18 йил давом этди. Яқин, узоқ – ҳамма ундан айрилди. Фақат баъзан дин биродарларидан иккитаси эрталаб ва кечқурун унга учрар эдилар. Улар бир-бирига:
– Валлоҳи, Айюб ҳар ҳолда, дунёда ҳеч ким ишламаган бир гуноҳ ишлаганга ўхшайди.
– Бу билан нима демоқчисан?
– У 18 йилдан бери ибтило ичида, Аллоҳ унга шафқат қилмаяпти, ибтилони бекор қилмаяпти, – дея гап-сўз қилдилар.
Улар яна бир кун келиб:
– Аллоҳ агар Айюбда бир хайр борлигини билса, уни бу ибтилога дучор қилмасди, – дейишди.
Айюб алайҳиссалом учун буни эшитишдан ҳам оғир нарса йўқ эди (60).
Ва у:
– Эй Аллоҳим, Сен менинг каби бир оч кимсанинг борлигини биласан, ҳеч қачон тўқ бўлиб, ётмаганимни биласан-ку! Буни тасдиқ эт!, – дея ёлворди Айюб алайҳиссалом.
Аллоҳу Таоло тасдиқ этди.
Тасдиқ этганини гап-сўз қилганлар ҳам эшитди.
– Эй Аллоҳим, Сен менинг бир юпуннинг борлигини билганим ҳолда, устимга асло кўйлак киймаганимни билaсан, буни тасдиқ эт, – дея яна ёлворди Айюб алайҳиссалом.
Бу ҳам Аллоҳу Таоло тарафидан тасдиқ этилди.
Тасдиқ этилганини гап-сўз қилганлар ҳам эшитди (61).
Айюб алайҳиссаломга иймон этиб, ибтилога учрагандан сўнг ундан юз ўгириб, диндан чиққан уч киши бор эди (62). Улардан бири Яманлик, иккитаси Басания қишлоғидан эди (63).
Улар бир куни Айюб алайҳиссаломнинг ёнига бориб, уни айбладилар, уни йиғлатдилар (64):
– Ишлаб, азобини чеккан гуноҳинг туфайли Аллоҳга тaвба эт! (65). Сен шундай бир гуноҳ ишлагансанки, ундай гуноҳни ҳеч кимса ишламаган. Шу боис сенинг устингдан азоб кетмаяпти, – дейишди улар Айюб алайҳиссаломга таъна қилиб (66).
Шу пайт ўша ерда бўлган (67) Айюб алайҳиссаломга иймон этган, унинг пайғамбарлигини тасдиқ этган (68) бир ёш йигит:
– Эй катта ёшдаги инсонлар! Кўп гаплашдингиз, гапириш учун ёш нуқтаи-назаридан лойиқсиз. Аммо сизлар айтган сўзингиздан гўзалроқ бир сўзни, илгари сурган ғоянгиздан мантиқлироқ бир ғояни, сиз тилга олган ишдан хайрлироқ ишни тарк этдингиз. Айюбнинг сизнинг устингизда бир ҳаққи бор, унинг шахсияти сиз тасвир этганингиздан кўп устундир! (70) Эй етишган кишилар! (71) Сиз кимнинг ҳаққини еганингизни, кимнинг ҳурматини йиртганингизни, қайси зотни уялтирганингизни (72), айблаганингизни (73) биласизларми? Айюбнинг Аллоҳнинг пайғамбари эканини ва бугун халқ ичида энг хайрли инсон эканини билмайсизми? Аллоҳ бир нарсага ғазабланса, у қулларига берган кароматлардан биттасини қайтариб олишини билмайсизларми?
Сиз Айюб билан узоқ йиллар дўстлигингиз ва суҳбатларингиз асносида унинг ҳақ ва ҳақиқатдан бошқа бир нарсага йўналмаганини биласиз-ку! Унга юкланган ибтило сизга юкланса, ҳолингиз не кечарди? Шуни билинг-ки, Аллоҳу Таоло пайғамбарларга, сиддиқларга, шаҳидларга ва солиҳларга ибтило беради. Аллоҳнинг уларга берган ибтилоси бир ғазаб ва ёки ҳақорат эмас, балки каромат, бир хайр сифатида берилади (74). Айюб Аллоҳ тарафидан бу ҳолга туширилмасдан олдин сизлар унга биродар эмасмидингиз? Ҳикмат аҳлининг ибтило пайтида ғам-қайғуда бўлган биродарини танқид этиши, уялтириши, ундан қусур излаши яхши эмас. Унга раҳм этиши, унинг билан бирга йиғлаши, унинг учун Аллоҳдан мағфират тилаши, ғамига шерик бўлиши керак. Буларни билмаган одам ҳаким ва ақлли инсон эмасдир (75).
Эй катта ёшдаги инсонлар, Аллоҳнинг азамати ва жалолини ўйланг. Тилларингизни кесадиган, юракларингизни парчалайдиган (76), далилларингизни четга улоқтирган (77) нарсани – ўлимни хотирласангиз бўлмайдими?
Ожиз ва тилсиз бўлмаса ҳам, беҳуда гапиришдан қўрқиб, Аллоҳ учун сукут сақлаган қуллар борлигини билмайсизларми? Ҳолбуки, улар Аллоҳни ва Аллоҳнинг оятларини билган илм, ақл ва фасоҳат соҳибларидир. Фақат улар Аллоҳнинг азаматини эслаганларида юраклари кичрайиб, тиллари тутилар, Аллоҳнинг азамaти ва ҳайбатидан қўрқиб, ҳушидан кетар ва ўзига келганларида пок амаллар ила Аллоҳу Таолога қуллик қилиш учун бир-бири ила мусобоқага киришарди.
Улар солиҳ кишилар бўлгани ҳолда, ўзларини золимлар қаторида кўрар эдилар. Улар ақлли ва Аллоҳдан қўрққанлари ҳолда, ўзларини қусурли кишилар санар эдилар”, – деди (78).
Айюб алайҳиссалом бу ёш йигитнинг деганларини эшитиб (79):
– Аллоҳу Таоло ҳикматни кичик ва каттанинг қалбига раҳмат ила экади. Ҳикмат қалбда униб чиқса, Аллоҳ уни тилга чиқаради. Ҳикмат ёшдан, сочнинг оқаришидан ёки узун тажрибадан иборат эмас. Аллоҳу Таоло қулини ёшлигида ҳикмат соҳиби қилса, унинг мақоми ҳикмат соҳиблари ёнида пастга тушмайди (80). Улар ўз устларида Аллоҳу Таолонинг каромат нурини кўрурлар, – деди ва гап-сўз қилганларга юзланди (81):
– Сизлар тез жаҳлингиз чиқиб келибсизлар (82). Сиз қўрқитилмасдан аввал қўрқдингиз. Сиз калтакланмасдан аввал йиғладингиз. Агар сизга “молларингизни мен учун садақа беринглар, Аллоҳ мени ибтилодан қутқарсин ва ёки мен учун бир қурбон кесинг, балки Аллоҳ мендан рози бўлар, десам, – нима қилардингиз?
Шубҳа йўқ-ки, сиз ўзингизни севмоқдасиз. Сиз эҳсонларингиз билан офиятга ноил бўлганингизни, иззат кўрганингизни ўйлайсиз. Сиз Аллоҳ билан ўз орангизда турган нарсаларга қарасайдингиз, кейин садақа берсайдингиз, анчагина гуноҳларингизни Аллоҳу Таолонинг сизга кийдирган офият либоси ила ўртганингизни кўрган бўлардингиз.
Бир пайтлар менга дўст бўлганлар менинг сўзимни тинглар, менга ҳурмат кўрсатишарди. Ҳатто душманларим ичида ҳам инсофга келганлари, менинг ҳаққимни таниганлари бор эди. Аммо бу сабоҳдан бошлаб, сиз билан кўришмак ҳам, суҳбатлашмак ҳам йўқдир. Сиз менга устимдаги ибтилодан ҳам оғир келмоқдасиз”, – деди Айюб алайҳиссалом ва улардан юз ўгирди (83).
Айюб алайҳиссаломдан:
– Эй Аллоҳнинг пайғамбари, сен учун энг оғир бало нимадир? – деб сўрашганда, Айюб алайҳиссалом:
– Душманларимнинг масхарасидир, – деган эди (84).

Айюб алайҳиссаломнинг хотинини ёнидан узоқлаштирилиши

Айюб алайҳиссаломнинг завжаси Лайё бир кимсани учратиб, унга “бир хаста бор, уни даволай оласанми?” деганда, у кимса “агар менга сажда этса (85), менга шифо бердинг (86), деса, сенга бутун йўқотган нарсаларингни ҳам қайтариб бераман, эрингнинг хасталигини ҳам тузатаман ҳам”, деб жавоб берди.
Буни эшитган Айюб алайҳиссалом:
– Сен унинг Шайтон эканини англамадингми? (87) У Аллоҳнинг душмани, сени динингдан қайтармоқчи бўлган (88). Ҳайф сенга, унинг гапига қандай қулоқ тутдинг?! Валлоҳи, Аллоҳ менга шифо берса (89), тузалсам, сенга юз таёқ ураман, – деди (90) ва хотинини ўзидан узоқлаштирди.
– Сенинг емагинг, сувинг менга ҳаром бўлсин, сенинг келтирган нарсаларингдан ҳеч бирини тотиб кўрмайман, ёнимдан дарҳол узоқлаш! Ортиқ сени кўрмайин бу ерда!, – деди у. Лайё хотун Айюб алайҳиссаломнинг ёнидан чиқиб, қишлоққа кетди (91).

Айюб алайҳиссаломнинг Аллоҳга муножати ва ибтилонинг тўхталиши

Айюб алайҳиссалом дин биродарларидан иккисининг уни хафа қилувчи гап-сўзларини эшитгач (92), хотинини қувлагач, ёнида ейишга-ичишга ҳеч нарса қолмагач, унга қарайдиган бирор дўст ҳам йўқлигини кўрганида (93), у саждага йиқилди (94) ва:
– Эй Аллоҳим, Сен менинг устимдан ибтилони олиб ташламагунингча бошимни кўтармайман (95).
“Ҳақиқатан, менга (бу) дард тегди. Сен рахмдилсан, меҳрибонсан. (96)
Ҳақиқатан, мени шайтон бало ва азобга учратди” дея Роббидан ибтилосининг бекор қилиниши учун дуо этди”. (97)
Аллоҳу Таоло унинг дуосини қабул этди (98): “Бошингни кўтар, сенинг дуонгни қабул этдим (99). Эй Айюб, сен ҳақдаги ҳукмим (100) ерига келди. Раҳматим ғазабимдан ошди (101). Сени ёрлақадим (102). Сендан сўнгра ибтилога учрайдиган ва сабр этадиган кишилар учун бир мўжиза ва ибрат бўлсин дея, сенга оилангни, мол-мулкингни икки мисли қилиб қайтариб бердим (103). Оёғингни ур (ерга)! Мана бу ҳам ювинилажак, ҳам ичажагинг совуқ сув (104). Бу сув ичида шифо бор!” (105), – дея ваҳий этди Аллоҳу Таоло.
“Шундай қилиб, Аллоҳу Таоло Айюб алайҳиссаломни бу дарддан холос этди (106). (Ва) Аллоҳнинг бир раҳмати (107), ибодат этганлар учун бир хотира (108), ақл соҳиблари учун бир ибрат (109) бўлсин, дея оиласи ва мол-мулки бир мисли қўшиб қайтариб берилди (110).
Айюб алайҳиссалом энг оғир ибтилоларга сабр этган инсон сифатида тилларда достон бўлди (111).
Айюб алайҳиссалом ерга оёғи билан урди ва ердан бир сув қайнаб чиқа бошлади. У ювинди. Баданининг ташқи қисмидаги хасталик ва оғриқлардан асар қолмади (112).
Айюб алайҳиссалом қирқ аршин юргандан кейин (113), оёғини такрор ерга урди. Яна сув чиқди. Айюб алайҳиссалом бу сувдан ичди (114). Қорнидан бутун хасталиклар ташқари чиқди. Сиҳатли, соппа-соғлом оёққа қалқди (115). Аллоҳу Таоло ундан бутун дардларни кетказди (116). Унга ёшлигини ва ҳуснини қайтариб берди (117). Аввалгидан чиройлироқ, устунроқ бўлди (118).
Аллоҳ тарафидан Айюб алайҳиссаломга икки қат қийматли бир либос кийдирилди.
Айюб алайҳиссалом қаерга боқса, ўзи йўқотган нарсаларнинг Аллоҳ тарафидан икки мисли қайтарилгани ҳолини кўрди. Хатто ўзи ювинган сувни ҳам ёнида ҳозир кўрди.
Бир тепа жойга чиқиб ўтирди (119).

Лайё хотуннинг ташвишланиб, Айюб алайҳиссаломнинг ёнига келиши

Айюб алайҳиссаломнинг завжаси Лайё хотун эсa ўз-ўзига “у мени ўзига емак едирмакдан нима учун манъ этди?” (120). Мен уни нечун ташлаб кетдим? (121) Ёнида ҳеч кимса йўқ (122). У очликдан (123), сувсизликдан (124) ўлса, мен нима қиламан? Мен унинг (гапига қарамай) албатта ёнига қайтаман, – деди (126) ва қайтди (127).
Аммо эрини ахлатхонада тополмади, у ўйлаган нарсаларидан ҳам ҳеч бири юз бермаганди. Аҳвол бошқача эди (128).
Лайё хотун Айюб алайҳиссаломни ўтирган жойида тополмагандан кейин капалаги учди (129). Қурилган чодирнинг атрофини айланиб, йиғлади.
Бир оз нарида янги либос кийган бир зотнинг ўтирганини кўрди, аммо ёнига бориб, Айюб алайҳиссаломни сўрашдан тортинди. Шунда Айюб алайҳиссалом унга юмшоқ овозда:
– Эй Аллоҳнинг қули, кимни ахтараяпсан? – деди.
Лайё хотун йиғлаб:
– Шу ахлатхонада ўтирадиган мубтало зотни ахтаряпман. Ёки у ҳалок бўлдими? Унга нима бўлди, билолмаяпман. Уни ит ёки бўри еган бўлиши ҳам мумкин (130). Эй Аллоҳнинг қули (131), Аллоҳ сенда бўлганни муборак этсин (132), сен шу ерда ўтирган (133), Аллоҳнинг пайғамбари бўлган (134) ўша мубтало зотни (135) кўрдингми (136)? Бу хусусда сенда бирон билги борми? – деб сўради (137).
Айюб алайҳиссалом:
– У сенга ким бўлади, – деди.
– У менинг эрим, – деди ва йиғлади Лайё хотун, – у шу ерда эди, сен уни кўрмадингми (138)?
– Сен уни кўрсанг, танийсанми? – деди Айюб алайҳиссалом (139).
– Танийман (140). Мен уни қандай танимай? (141) Уни танимаслигим мумкинми? (142) доим кўриб юрган бир киши мен учун ҳеч гизли бўладими? – деди Лайё хотун ва унга қўрқа-қўрқа боқди:
– Валлоҳи, сиҳатли экан, унга сендек ўхшаган ҳеч кимни кўрмадим! (142) соғлигида Аллоҳнинг қуллари ичидан сенга энг менгзагани у бўларди (145), – деди Лайё хотун.
– Ўша – менман, – деди Айюб алайҳиссалом (146), – Аллоҳ сенга раҳмат этсин, мен Айюбман! (147)
– Аллоҳдан қўрқ, мени масхара этма (148), Эй Аллоҳнинг қули, менинг устимдан кулаяпсанми? – деди Лайё хотун.
– Аллоҳ сенга раҳмат этсин, мен Айюбман, Аллоҳ менга жасадимни қайтариб берди (149), – деди Айюб алайҳиссалом ва кулимсиради. Лайё хотун унинг кулишидан таниди ва унинг бўйнига осилди (150). Қучоқлашдилар (151).
Аллоҳу Таолонинг Лайё хотунни ҳам ёшартиргани ва ундан 16 та ўғил дунёга келгани ҳақда ривоятлар бор (152).

Булутдан олтин чигирткаларнинг ёғиши

Аллоҳу Таоло Айюб алайҳиссаломга бир малак (фаришта) индирди.
– Эй Айюб, балога қарши сабринг туфайли Аллоҳ сенга салом юборди. Хирмон еригача бор, – деди малак (153).
Айюб алайҳиссалом у ерга борди (154).
Аллоҳу Таоло у ерга (155) қизил (156) бир булут юборди. У булутдан устига олтин чигирткалар тўкила бошлади (157). Малак Айюб алайҳиссаломнинг ёнида тикилиб турарди (158). Айюб алайҳиссаломнинг хирмон ҳудудидан ташқарига тушган чигирткаларни ҳам хирмонга қўшиш учун ҳаракат қилганда, малак:
– Хирмондагилар сенга етарли бўлмадимики, ташқаридагиларни ҳам сақламоқчисан?, – деб сўради.
– Бу чигирткалар менинг Роббимнинг баракати, мен ундан тўйишим мумкинми?, – деди Айюб алайҳиссалом (159).
Пайғамбаримиз ҳикоя қилган бир ҳадиси-шарифда шундай дейилади: “Айюб алайҳиссалом сувда ювиниб турганда, устига жуда кўп олтин чигиртка тушади ва уларни либосига тўлдиради. Шунда Аллоҳ:
– Эй Айюб, мен сени кўрганимдек бой қилмадимми?, – деди.
– Тўғри, Аллоҳим, бой этдинг мени, аммо сенинг фазлу баракатингдан тўймоқ мумкин эмас, – деди Айюб алайҳиссалом.” (160)

Айюб алайҳиссаломнинг завжаси ҳақидаги яминини адо этиши

Аллоҳу Таоло Айюб алайҳиссаломга завжаси ҳақида этган яминини шундай адо этишни буюрди:
– “Қўлингга бир боғ новдани олиб, у билан (хотинингни) ур! Қасамингни бузма. Биз уни ҳақиқатан сабрли ҳолда кўрдик. У на гўзал қул эди. У доимо Аллоҳга қайтган (бир зот) эди.” (161)

Айюб алайҳиссаломнинг вафоти

Айюб алайҳиссалом ибтилодан қутилгандан кейин яна 70 йил яшаб, Иброҳим алайҳиссаломнинг ҳаниф бўлган тавҳид динида вафот этди. Иброҳим алайҳиссаломнинг тавҳид динини Айюб алайҳиссаломдан сўнгра ўзгартирдилар (162). Айюб алайҳиссалом вафот этганида 93 ёшда эканлиги (163) билдирилса ҳам, ибтилодан аввал етмиш йил (164) ёки саксон йил (165) мўл-кўлчилик ичида яшаганини (166), ибтилонинг еттинчи йилида айтганларини (167) ҳисобга олсак ва ибтилонинг 18 йил давом этганини (168), ибтилодан кейин Айюб алайҳиссаломнинг яна 70 йил яшаганини (169) ҳисобга олсак, унинг ёши 93 эмас, 150 дан ҳам кўпроқ бўлиши керак.Ҳолбуки, унинг икки юз (170), икки юз ўн ёшгача яшагани ҳақида ҳам айтишган (171). Айюб алайҳиссаломнинг қабри Басаниядадир (172). Унга ва юборилган бутун пайғамбарларга салом бўлсин!

ИЗОҲЛАР:

1) Ибн Қутайба. “Маориф”, 19- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 165- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 48- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 581- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 191- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 128- бет.
2) Ибн Қутайба. “Маориф”, 19- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 165- бет.
3) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 165- бет.
4) Ҳаким. “Мустадрок”, 1- жилд, 581- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 191- бет.
5) Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 48- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 222- бет.
6) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 165- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 48- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 581- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет; бет; Абулфарад, “Табсиро”, 1- жилд, 191- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 128- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 128- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220- бет.
7) Ибн Қутайба. “Маориф”, 20- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 165- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 191- бет; Абулфарад, “Табсиро”, 1- жилд, 191- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220-221бетлар
8) Ибн Қутайба. “Маориф”, 20- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 165- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 191- бет; Абулфарад, “Табсиро”, 1- жилд, 191- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 220-221- бетлар.
9) Ибн Қутайба. “Маориф”, 20- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 48- бет; Абулфарад, “Табсиро”, 1- жилд, 191- бет.
10) Ибн Қутайба. “Маориф”, 20- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 48- бет; Абулфарад, “Табсиро”, 1- жилд, 191- бет.
11) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 581- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет.
12) Салабий. “Ароис”, 153- бет.
13) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 581- бет.
14) Салабий. “Ароис”, 153- бет.
15) Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 581- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет.
16) Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 48- бет.
17) Ибн Қутайба. “Маориф”, 20- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 48- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 194- бет.
18) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет.
19) Салабий. “Ароис”, 153- бет.
20) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 128- бет.
21) Салабий. “Ароис”, 153- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 194- бет.
22) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет.
23) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 128- бет.
24) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 65- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет.
25) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 198- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 191- бет.
26) Нисо сураси, 163- оят.
27) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 65- бет.
28) Ибн Қутайба. “Маориф”, 20- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 32- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 167- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 195- бет; Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 128- бет.
29) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 201- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 224- бет.
30) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 54- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 194- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 128- бет.
31) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 13- жилд, 201- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 106- бет; Ҳаким-ат Термизий. “Наводир-ул усул”, 1- жилд, 204- бет.
32) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 65- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет; Фаҳрирозий. “Тафсир”, 22- жилд, 203- бет.
33) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 54- бет.
34) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 194- бет.
35) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 65- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 581- бет.
(*) Ибтилонинг энг оғири пайғамбарларга, пайғамбарлардан кейин диндорлик даражасига кўра, қулларга келади ва уларни ер юзида гуноғсиз кезар ҳолга келтиради (Ибн Сод. “Табақот”, 2- жилд, 209- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 180- бет; Термизий. “Сунaн”, 4- жилд, 601-602- бетлар; Ибн Можа, “Сунaн”, 2- жилд, 1334- бет).
(*) Пайғамбарларга келган ибтило, уларнинг даражаларини қаватма-қават юксалтириш учун келади. Улар ибтилога дучор бўлишликдан кўп қувонч туядилар (Ибн Сод. “Табақот”, 2- жилд, 208- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 3- жилд, 94- бет; Ибн Можа, “Сунaн”, 2- жилд, 1335- бет).
36) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 194-195- бетлар.
37) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 194- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 129- бет.
38) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 194- бет.
39) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 129- бет.
40) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 195- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 129- бет.
41) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 194- бет.
42) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 195- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 129-130- бетлар.
43) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 128- бет.
44) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 65- бет; Байзовий, “Тафсир”, 2- жилд, 79- бет.
45) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 155- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 128- бет.
46) Салабий. “Ароис”, 154- бет.
47) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 58- бет; Салабий. “Ароис”, 154- бет.
48) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 129- бет.
49) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 199- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 192- бет.
50) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 129- бет; Абулфидо. “Тафсир”, 3- жилд, 188- бет.
51) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 60- бет; Салабий. “Ароис”, 157- бет.
52) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 157- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 134- бет.
53) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 129- бет; Фаҳрирозий. “Тафсир”, 22- жилд, 205- бет.
54) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 59- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 134- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 192- бет.
55) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 196- бет;
Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 129- бет;
56) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 196- бет.
57) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 70- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет.
58) Салабий. “Ароис”, 160- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 195- бет; Абулфидо. “Тафсир”, 3- жилд, 188- бет.
59) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 69-70- бетлар.
60) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 54- бет; Табарий. “Тафсир”, 23- жилд, 167- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 581- бет; Салабий. “Ароис”, 163- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 199-200- бетлар; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 192-193- бетлар; Фаҳрирозий. “Тафсир”, 22- жилд, 205-206- бетлар; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет; Ҳайсамий. “Мажмо уз-завоид”, 8- жилд, 208 – бет; Ибн Ҳожар, “Матолилибул ‘олия,” 3- жилд, 272- бет.
61) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 54- бет.
62) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет.
63) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 153- бет.
64) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет.
65) Салабий. “Ароис”, 156- бет.
66) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132- бет.
67) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 67- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132- бет.
68) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 67- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет.
69) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132- бет.
70) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 67- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132- бет.
71) Салабий. “Ароис”, 156- бет.
72) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 67- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132- бет.
73) Салабий. “Ароис”, 156- бет.
74) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 67- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132- бет.
75) Салабий. “Ароис”, 156- бет.
76) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 67- бет; Салабий. “Ароис”, 156- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132- бет.
77) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132- бет.
78) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 156-157- бетлар; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 132-133- бетлар.
79) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 133- бет.
80) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 157- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 133- бет.
81) Салабий. “Ароис”, 157- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 133- бет.
82) Салабий. “Ароис”, 157- бет.
83) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 157- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 133-134- бетлар.
84) Дайламий. “Ал Фирдавс”, 1- жилд, 224- бет.
85) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 66-67- бетлар; Салабий. “Ароис”, 162- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 197- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 130- бет.
86) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 197- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 194- бет.
87) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 197-198- бетлар.
88) Салабий. “Ароис”, 162- бет.
89) Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 194- бет.
90) Салабий. “Ароис”, 162- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 198- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 194- бет.
91) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 70-71- бетлар; Салабий. “Ароис”, 161- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 130- бет.
92) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 54- бет.
93) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 70-71- бетлар; Салабий. “Ароис”, 161- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 193- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 130- бет.
94) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 54- бет; Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 193- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 130- бет.
95) Аҳмад бин Ҳанбал. “Эз-зуҳд”, 54- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 196- бет; Абулфарад, “Табсиро”, 1- жилд, 193- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 222- бет.
96) Анбиё сураси, 83- оят.
97) Сод сураси, 41- оят.
98) Анбиё сураси, 84- оят.
99) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 130- бет.
100) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 65- бет; Салабий. “Ароис”, 159- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 135- бет.
101) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 159- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 135- бет.
102) Салабий. “Ароис”, 159- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 135- бет.
103) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 159- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 135- бет.
(*) Масъудий (ҳижрий 346-йилида вафот этди) Айюб алайҳиссаломнинг Наво музафотидан 3 мил узоқликдаги масжид ва унинг ичида ювинган сувнинг ва ибтило асносида завжаси билан ёнида турганлари қоянинг, ўз замонасигача, яъни, ҳижрий 332- йилига қадар маълум ва мавжуд бўлганини билдиради (Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 48- бет)
104) Сод сураси, 42- оят.
105) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 159- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 135- бет.
106) Анбиё сураси, 85- оят.
107) Анбиё сураси, 85- оят; Сод сураси, 43- оят.
108) Анбиё сураси, 85- оят.
109) Сод сураси, 43- оят.
110) Анбиё сураси, 85- оят; Сод сураси, 43- оят.
111) Абулфидо. “Тафсир”, 3- жилд, 188- бет.
112) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет.
113) Табарий. “Тафсир”, 23- жилд, 167- бет.
114) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; 23- жилд, 167- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет.
115) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет.
116) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 582- бет;
Салабий. “Ароис”, 161- бет.
117) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 224- бет.
118) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет.
119) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет.
120) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 162- бет.
121) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 162- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
122) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
123) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 162- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
124) Салабий. “Ароис”, 162- бет.
125) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 162- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
126) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 162- бет.
127) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 162- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
128) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет; Салабий. “Ароис”, 162- бет.
129) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 159- бет.
130) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет; “Тафсир”, 3- жилд, 189- бет.
131) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 159- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
132) Табарий. “Тафсир”, 23- жилд, 167- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 582- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 200- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет; Ибн Ҳожар, “Матолилибул ‘олия,” 3- жилд, 272- бет.
133) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 160- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет.
134) Табарий. “Тафсир”, 23- жилд, 167- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 582- бет; Салабий. “Ароис”, 160- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 200- бет; Ибн Ҳожар, “Матолилибул ‘олия,” 3- жилд, 272- бет.
135) Табарий. “Тафсир”, 23- жилд, 167- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 582- бет; Салабий. “Ароис”, 160- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 200- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет; Ҳайсамий. “Мажмо уз-завоид”, 8- жилд, 208- бет.
136) Табарий. “Тафсир”, 23- жилд, 167- бет; Ҳаким, 2- жилд, 582- бет; Салабий. 160- бет; Ибн Асокир. 3- жилд, 200- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет; Ибн Ҳожар, “Матолилибул ‘олия,” 3- жилд, 272- бет.
137) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 68- бет; Салабий. “Ароис”, 160- бет.
138) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 71- бет.
139) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 69, 71- бетлар; Салабий. 160, 162- бетлар; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
140) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 69- бет; Салабий. “Ароис”, 160- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
141) Салабий. “Ароис”, 160- бет.
142) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 69- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 135- бет.
143) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 69- бет; Салабий. “Ароис”, 160- бет.
144) Табарий. “Тафсир”, 23- жилд, 272, 273- бетлар; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 582- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 200- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет; Ҳайсамий. “Мажмо уз-завоид”, 8- жилд, 208- бет; Ибн Ҳожар, “Матолилибул ‘олия,” 3- жилд, 272-273- бетлар.
145) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 72- бет; Салабий. “Ароис”, 162- бет.
146) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 69- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 582- бет; Салабий. “Ароис”, 160- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 200- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет; Ҳайсамий. “Мажмо уз-завоид”, 8- жилд, 208- бет; Ибн Ҳожар, “Матолилибул ‘олия,” 3- жилд, 273- бет.
147) Абулфидо. “Тафсир”, 3- жилд, 189- бет.
148) Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 193- бет.
149) Абулфидо. “Тафсир”, 3- жилд, 189- бет.
150) Табарий. “Тафсир”, 3- жилд, 189- бет.
151) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 69- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 135- бет.
152) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 224- бет.
153) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 201- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
154) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
155) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 201- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
156) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
157) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 201- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
158) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
159) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 201- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 131- бет.
160) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 314- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 124- бет.
161) Сод сураси, 44- оят.
162) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 201- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, …- бет.
163) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 166- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 582- бет; Салабий. “Ароис”, 163- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 136- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 225- бет.
164) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 196- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 135- бет.
165) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 70- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет.
166) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 70- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет.
167) Табарий. “Тафсир”, 17- жилд, 70- бет; Салабий. “Ароис”, 161- бет.
168) Табарий. “Тафсир”, 23- жилд, 167- бет; Ҳаким. “Мустадрок”, 2- жилд, 581- бет; Салабий. “Ароис”, 163- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 199- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 192- бет; Фаҳрирозий. “Тафсир”, 22- жилд, 205- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 223- бет; Ҳайсамий. “Мажмо уз-завоид”, 8- жилд, 208- бет; Ибн Ҳожар, “Матолилибул ‘олия,” 3- жилд, 272- бет.
169) Ибн Асокир. “Тарих”, 3- жилд, 201- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 224- бет.
170) Ибн Ҳабиб. “Китаб-ул мухаббар”, 5- бет.
171) Муҳиддин ибн-Арабий. “Муҳодарот-ул Аброр”, 1- жилд, 128- бет.
172) Бадриддин Айний. “Умдат-ул қорий”, 15- жилд, 383- бет.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.