O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пайғамбарлар тарихи (9). Илк мўминлар ва ҳижрат

Пайғамбарлар тарихи (9). Илк мўминлар ва ҳижрат
207 views
20 February 2014 - 9:00

pt1Илк мўминлар ва ҳижрат

Иброҳим алайҳиссаломнинг олов ичидан тип-тирик чиққанини кўрган баъзи кишилар Намруд ва унинг одамларидан қўрққанлигига қарамай, Иброҳим алайҳиссалом даъватига ижобат этиб, Аллоҳга иймон этдилар. Иймон этганлар орасида Иброҳим алайҳиссаломнинг укаси Ҳароннинг ўғли Лут бин Ҳарон бин Тароҳ ила Иброҳим алайҳиссаломнинг тоғаси катта Ҳароннинг қизи Ҳазрати Сора ҳам бор эди (120).
Аллоҳу Таоло Иброҳим алайҳиссаломга Намруд ўлкасидан қутлуғ Шом тупроқлари томон йўлга тушишни амр этди (122). Иброҳим алайҳиссалом ўзига тобеъ бўлган саҳобалари билан қавмларидан айрилиб, ҳижратга кетишга  қарор қилишди. Улар қавм ва қабилаларига:
– Биз сиздан ва Аллоҳдан бошқа топинаётган нарсаларингиздан бездик ва улардан узоқмиз. Эй Аллоҳдан ғайри бўлган бутлар, биз сизни рад ва инкор этамиз! Эй бутга топинганлар, сизлар то Аллоҳга иймон этгунингизга қадар орамизда душманлик давом этажак! – дея хитоб этдилар.
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ йўлида муҳожир бўлиб, юртидан яширин айрилди. Тоғаси Ҳароннинг қизи Ҳазрати Сора ҳам Роббига бемалол ибодат этмак учун Иброҳим алайҳиссалом билан бирга йўлга тушди (123).
Аллоҳу Таоло Иброҳим алайҳиссаломга Ҳазрати Сора билан уйланишни ваҳий этди (124). Ҳазрати Сора ҳам ҳеч ажралмаслик шарти билан унга тегишга рози бўлди (125)
Иброҳим алайҳиссалом бу шартни қабул этиб, унга уйланди (126). Ўша пайтда Иброҳим алайҳиссалом 37 ёшда эди (127).
Иброҳим алайҳиссалом билан бирга  Лут алайҳиссалом ҳам ҳижрат этди (128). У пайтларда Куса халқи ва Иброҳим алайҳиссалом сурёний тилида гаплашар эдилар.

Намруднинг муҳожирларни орқасига қайтаришга уриниши

Намруд муҳожирлар орқасидан одамларини юборди. Уларга “Сурёний тилида гапирган ким бўлса, ҳеч кимни чегарадан ўтказманг ва менга олиб келинг”, деб буйруқ берди.
Иброҳим алайҳиссалом Фирот дарёсини кечиб ўтганида, Аллоҳу Таоло унинг тилини ибронийчага айлантирди. Унга етишган Намруд одамлари унинг иброний тилида гапирганини эшитиб, ҳеч нарса тушунмади ва уни қўйиб юбордилар (129).
Муҳожирлар Ҳарранга бориб, бироз дам олдилар (130).
Иброҳим алайҳиссаломнинг  отаси Тароҳ (Озар) 205 ёшида у ерда ўлди.
Аллоҳу Таоло тарафидан Иброҳим алайҳиссаломга Канонийлар юртига кетиш буюрилди. Ва унинг зурриётининг қум зарралари қадар кўпаяжаги табшир этилди.
У даврда Канонийлар юртида қийинчилик ва очлик ҳукм сурар эди (131). Иброҳим алайҳиссалом у ердан Урдунга жўнади (132). Кейин Урдундан Мисрга кетди (133).
Мисрда Фиръавн бор эди (134). Илк етти Фиръавнларнинг биринчиси бўлган Тотис эди. У ўз отасини ўлдириб, унинг тахтига ўтирганди. Тотис -зўравон, ҳиддатли, ёвуз бир Фиръавн эди. Ўз қариндошларини, тоға ўғилларини, хизматчиларни, ўз хотинларини ва коҳинларни ўлдиришдан чекинмаган кимса эди. Қон тўкишга иштиёқли эди (135).
Унинг сулоласи Синон бин Ашал, бин Улван, бин Убайд (136), бин Овлас, бин Имлок, бин Лаваз, бин Сом, бин Нуҳ (алайҳиссалом) бўлиб, машҳур золим Даҳҳақнинг укаси экани ва идорага ўша золим тарафидан маъмур этилгани ҳақида ҳам ривоят этилади (137).

Иброҳим алайҳиссаломнинг Ҳазрати Сора сабабли машаққатга учраши

Иброҳим алайҳиссалом завжаси Сора Ҳазратлари билан Мисрга келганларида шаҳарга кириш дарвозасидаги муфаттишлар Ҳазрати Сорани кўриб, гўзаллигига ҳайрон қолдилар ва Фиъавнга:
– Шарқ халқидан (139) бир одам келди, ёнида бир хотин борки, одамлар ичида энг гўзали (141). Инсонлар ундан гўзал юз кўрмагандир, – дея хабар бердилар (142).
Фиръавннинг яқинларидан бири “Бу хотин сендан бошқага лойиқ эмас”, деб ҳам қўйди (143).
Фиръавн дарҳол вазирини жўнатиб, Иброҳим алайҳиссаломни олиб келтирди. Унинг кимлигини, қаердaнлигини ва Мисрга нима мақсадда келганини сўради. Иброҳим алайҳиссалом кимлигини, қаердан экани ва Мисрга нима учун келганини айтди (144).
– У хотин ким, сенга ким бўлади? – деб сўради Фиръавн (146). Иброҳим алайҳиссалом Ҳазрати Сорани менинг хотиним деса, ўзининг ўлдирилажагини ўйлаб (147):
– У менинг синглим, – деди (148).
Фиръавн уни кўришни истади. Бу истакка мухолифат қилиш мумкин эмасди. Аллоҳу Таоло Иброҳим алайҳиссаломга Фиръавннинг Ҳазрати Сорага ёмонлик қила олмаслигини билдирди (149).
Иброҳим алайҳиссалом Ҳазрати Сора ёнига келиб:
– Бу зўравон сенинг завжам эканингни билса, мени маҳв этади (150). Шу боис, сени “синглим” дедим, – деди (151).

Ҳазрати Сора Фиръавн ҳузурида

Фиръавн одам юбориб, Сорани олиб келтирди (152).
Иброҳим алайҳиссалом дарҳол намозга турди (153).
Ҳазрати Сора гўзаллиги ҳақида Фиръавнга кўп айтилганди (154). Ҳақиқатан ҳам Ҳазрати Сора жуда гўзал эди. Ва Иброҳим алайҳиссаломга ниҳоятда итоатли эди (155). Шу боис, Аллоҳ уни шарафли айлади (156). Ҳазрати Сора Фиръавн ҳузурига кирганда, Фиръавн оёққа қалқди (157).
Ҳазрати Сора дарҳол обдаст олиб, намозга турди. Намозини битириб,”Эй Аллоҳим, мен Сенга ва сенинг Пайғамбарингга инонган бўлсам, аёллигимни ҳам эримдан бошқага қарши қўриган эсaм, шу кофирни менга теккиздирма”, дея дуо этди (158).
Фиръавн Ҳазрати Сорага қўлини узатган заҳот, қўли тошдай қотиб қолди. Ва у Ҳазрати Сорага:
– Аллоҳга дуо эт, қўлимни қўйиб юборсин, сенга зарар бермайман, – деди.
Ҳазрати Сора Аллоҳу Таолога дуо этди. Фиръавннинг қўлига жон кирди. Аммо Фиръавн иккинчи марта қўл узатишга ҳаракат қилди. Ва қўли аввалгидан шиддатлироқ шаклда қотиб қолди. Фиръавн яна:
– Аллоҳга дуо эт, қўлимни бўшатсин, сенга зарар бермайман, – деди.
Ҳазрати Сора дуо этди. Фиръавннинг қўлига жон кирди (159). Аммо Фиръавн учинчи марта қўл узатиб, қўли янада баттар бўлганда, такрор фарёд этди:
– Аллоҳга дуо эт, қўлимни қўйиб юборсин, валлоҳи, сенга зарар бермайман, – деди (160).
– Эй Аллоҳим, агар бунинг гапи тўғри бўлса, унинг қўлини қўйиб юбор (161), – дея дуо этди Ҳазрати Сора.
Ва Фиръавннинг қўлига жон кирди (162).
Ривоятга кўра, Фиръавн ҳар ҳужумидан сўнгра фақат қўли тутилмай, балки нафаси ҳам бўғилган, хириллаб ер тепа бошлаган. Буни кўрган Сора Ҳазратлари “Аллоҳим, бу ҳариф ўлса, уни хотин ўлдирди, дейдилар”, дея андишаланарди.
Фиръавн қўлига иккинчи ёки учинчи кез жон киришида (163) Ҳазрати Сорани олиб келган одамларни чақириб (164):
– Сиз менга инсон эмас, бир Шайтон олиб келтирибсизлар (165), уни Иброҳимга қайтаринг (166), ўлкадан чиқаринглар (167), Ҳожарни ҳам унга беринглар (168), – деди.
Фиръавн Ҳазрати Сорага бир либос ҳам ҳадя этди (169).
– Ҳақиқатан, сенинг Роббинг буюк экан, – деди у ва Иброҳим алайҳиссаломга ким бўлишини сўради.
– У менинг эрим ва қариндошимдир, – деб жавоб берди Ҳазрати Сора.
– У сени синглим деб таништирганди, – деди Фиръавн.
-Тўғри. Мен унинг динда синглисиман. Бизнинг динимизда ҳамма дин қардошлардир, – деди Ҳазрати Сора.
– Нa гўзал дин эмиш сизнинг динингиз, – деди Фиръавн ва Ҳазрати Сорани танишсин дея қизи Ҳурёнинг ёнига жўнатди.

Ҳазрати Сорага кўрсатилган иззат-икром

Фиръавннинг қизи Ҳурё ақлли ва устун васфли бир аёл эди. Аллоҳу Таоло унинг қалбида Ҳазрати Сорага нисбатан катта ҳурмат ва муҳаббат уйғотди.
Ҳурё Ҳазрати Сорани энг юксак савияда кутиб олди ва меҳмон қилди. Унга мол ва жавоҳирлар ҳадя этди. Ҳазрати Сора уларни олиб (170), Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнига келди (171). Бу пайтда Иброҳим алайҳиссалом намоз қилар (172) ва Аллоҳу Таолога дуо этаётганди (173). Ҳазрати Соранинг келганини ҳис этиб, намозини битирди (174) ва қўли билан ишорат этиб “нe хабар?” деди (176).
– Яхши хабар, – деди Ҳазрати Сора (177), – кўрдингми (178), иззат ва жалол соҳиби (179) Аллоҳ у фожирларнинг қўлини мендан маън этди (180), ёмонлигини рад этди (181) ва ўзини залил қилди (182). Менга бир xизматчи ато этди (183), Ҳожарни берди (184). Иброҳим алайҳиссалом Ҳурёнинг ҳадя этгани мол ва жавоҳирлари ҳақида:
– Уларни қайтариб бер, бизга керакмайди, – деди. Ҳазрати Сора уларни қайтариб топширди.
Ҳурё буни отасига айтди, Фиръавн ҳайратга тушди ва:
– Муҳаққақ булар шарафли бир қавм, тоза ва асолатли бир уруғдандир, – деди.
Ҳазрати Сорага яхшилик қилиш учун қилинган бутун ҳаракатлари беҳуда бўлди, фақат Ҳазрати Сора гўзал жориялардан бўлган Ҳожарни кўп илтимослардан сўнг қабул қилишга мажбур бўлди (185).
Иброҳим алайҳиссалом Фиръавн ёмонлигидан эҳтиёт бўлиб (186), Шомга кетишга ҳозирланар экан (187), Фиръавннинг қизи Ҳурё йўл озиғи сифатида ҳалво, қанд ва ширинликлар тайёрлади ва уларни саватларга қўйди. Ҳар саватдаги ширинлик остига жавоҳирлар ва ноёб билакузуклар қўйди. Ҳазрати Сора хайрлашиш учун келганда, Ҳурё унга саватларни бериб “буларни ол, озиқ-овқат”, деди.
Ҳазрати Сора “соҳибим билан маслаҳатлашай”, деди ва маслаҳатлашди. Иброҳим алайҳиссалом “емак бўлса, олавер”, деди. Ҳазрати Сора Ҳурёдан саватларни олиб, Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнига қайтди.

Мисрдан кетиш

Иброҳим алайҳиссалом ва Ҳазрати Сора ёнига Ҳазрати Ҳожарни ҳам олиб Мисрдан айрилдилар.
Мисрдан анча узоқлашганларида Ҳазрати Сора саватлардан бирига озиқ учун қўлини суққанида, тагидаги жавоҳирларни кўрди. Бошқа савтларни кавлаб, у ердан ҳам жавоҳирларни олди ва ҳаммасини Иброҳим алайҳиссалом келтирди. Иброҳим алайҳиссалом улардан бир қисмини сотиб, қудуқ қаздирди. Бир қисмини эсa хайир ва яхшилик йўлларида харжлади (188).

Сабънинг ватан Этилиши

Иброҳим алайҳиссалом завжаси ва жорияси билан Фаластин ва Қуддус орасида, Шом чўлидаги Сабъ деган бир ерга жойлашдилар (189).
Иброҳим алайҳиссалом у ерда қудуқ қазди ва бир масжид қурди (190). Қудуқ суви ҳудди чашма каби эди, Иброҳим алайҳиссаломнинг қўйлари сув ичиш учун қудуқ бошига келарди (191).
Сабъ аҳолиси Иброҳим алайҳиссаломни безовта қиладиган баъзи ҳаракатлар қила бошладилар. Ва Иброҳим алайҳиссалом бошқа бир ерда жойлашмоқ учун у ердан айрилди (192).

Сабъ аҳолисининг Иброҳим алайҳиссаломни қайтариб олиб келишга уриниши

Иброҳим алайҳиссалом Сабъдан кетгандан сўнг унинг қудуғидаги сув ҳам кесилди. Аҳоли Иброҳим алайҳиссаломни ранжитганларини англадилар ва “бир солиҳ зотни орамиздан чиқардик”, дея пушаймон бўлдилар. Изидан етиб, қайтиб келишини илтимос қилдилар (193). Иброҳим алайҳиссалом:
– Бир жойдан чиқсам, у ерга қайтиб келмайман, – деди.
– Сен билан бирга ичган сувимиз кесилди, – дейишди (194).
Иброҳим алайҳиссалом уларга ўз подасидан иккита ечки берди ва деди:
– Уларни олиб боринг. Уларни қудуқ бошига олиб борсангиз, сув юксалиб, оқишга бошлайди. Кейин аввалгидай бу сувдан сиз ҳам ичасизлар. Аммо бу сувдан бирор хотин ҳовучлаб ичмасин. Сабъ аҳолиси эчкилар билан қудуқ устига келишди ва сув тошиб чиқди. Улар бу сувдан ичишга бошладилар. Ой кўрган бир хотин бу сувдан ҳовучлаб ичмагунча, сув чиқиб турди. Ҳовучлагани он сув яна қуриб қолди (195).

Иброҳим алайҳиссаломнинг янги юрти

Иброҳим алайҳиссалом Сабъдан айрилгандан сўнг, Фаластин тупроқларидаги Римла билан Иля (Қуддус) орасидаги бир ерга жойлашди (196), бу ерни Қатт ва ёки Қитт деб аташарди (197).
Иброҳим алайҳиссалом бу янги маконда ҳам бир қудуқ қазди. Уйига келган меҳмонларга икром этди (198). Меҳмон меҳмонларнинг биринчиси бўлиб, “меҳмонларнинг отаси” деб аталди (199). Аллоҳу Таоло унга ризқ, бойлик ва хизматчи эҳсон этди (200).

Иброҳим алайҳиссаломнинг Лут алайҳиссаломни ва унинг молини душмандан қутқариши

Иброҳим алайҳиссаломнинг укаси Хороннинг ўғли Лут алайҳиссаломнинг моли кўпайганди. Иброҳим алайҳиссалом унга:
– Аллоҳу Таоло бизнинг молларимизни, кичик ва катта бош ҳайвонларимизни кўпайтирди. Сен энди бу ердан кетиб, Садум ва Омура шаҳарларига жойлаш, – деди.
Бу шаҳарлар Иброҳим алайҳиссалом яшаётган ерга яқин эди. Лут алайҳиссалом Садум ва Омурага ерлашди, у ерда бир қирол билан урушга кирди (201). Қирол унинг молларини олиб, ўзини асир қилди. Буни эшитган Иброҳим алайҳиссалом 318 киши билан қиролга ҳужум қилди ва Лут алайҳиссаломни қутқарди, унинг молларини қайтиб олди. Аллоҳ ва расулининг душманларидан кўпчилигини ўлдирди. Бузғунга учраб қочганларини эсa Дамашқнинг кунчиқаригача қувиб борди (202).

Иброҳим алайҳиссаломнинг Ҳазрати Ҳожарга уйланиши

Аллоҳу Таоло Иброҳим алайҳиссаломга мол ва бойлик берди ва у:
– Эй Роббим, менинг фарзандим йўқ. Мен мол-мулк ва бойликни нима қилайин, – деди. Аллоҳу Таоло унга:
– Сенинг фарзандларингни шундай мўл қилай-ки, улар юлдузлар каби кўпайсин, – деб ваҳий этди (203). Муқаддас маконларда 20 йилдан бери яшасалар ҳам фарзанд кўрмагандилар (204), Ҳазрати Сора эсa анчагина кексайиб, Иброҳим алайҳиссаломга фарзанд туғишга ярамай қолганди. Иброҳим алайҳиссаломнинг ёши ҳам анчагина ошиб қолганди. Лекин солиҳ бир ўғил кўриш учун Аллоҳу Таолога ёлворишдан тўхтамасди (205).
Мисрдан келишганига 10 йил бўлганди (206). Ҳазрати Сора ўз хизматчиси Ҳазрати Ҳожарни Иброҳим алайҳиссаломга ҳадя қилиб:
– Бу аёл анча келишган, сен уни завжаликка ол, уйлан, балки Аллоҳ ундан бир ўғил насиб этар, – деди (207).

Ҳазрати Ҳожарнинг кимлиги

Ҳазрати Ҳожар Фиръавннинг Иброҳим алайҳиссаломга иймон келтирган жорияларидан эди (208). У Мисрнинг Фарамо қаршисидаги Уммулараб қишлоғидан эди (209). Уммулараб қишлоғи Як қишлоғи деб ҳам аталарди (210). Ҳазрати Ҳожарнинг қишлоғи Фарамо бўлгани ҳақида ҳам ривоят бор (211).
Ҳазрати Ҳожар Қибтий (212) эди (213). Қибтий -Мисрлик демакдир (214).
Ҳазрати Ҳожар Фиръавндан аввал Миср Қибт қиролининг қизи эди.
Амр бин Осс фатҳ учун Мисрни қуршаган пайтда Мисрликларга:
– Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бизга Мисрни фатҳ этишимизни ваъда қиларкан, Мисрликлар билан уруғ-аймоқ яқинлиги борлиги учун сизларга ҳурмат кўрсатишни буюргандилар, – деди.
Мисрликлар бу қариндошликнинг узоқ қариндошлик эканини айтиб:
– Тўғри, сизнинг онангиз бизнинг қиролимизнинг қизи бўлиб, Манф шаҳридан эди. Қирол Манф халқининг қироли эди. Айний Шамс халқи Манфликларни енгиб, уларни давлатини йиқдилар ва ўзларини чет элларга сургун қилдилар. Ва шундай қилиб Ҳожар отангиз Иброҳим алайҳиссаломнинг завжаси ва сизнинг онангиз бўлди, дея – этироф қилишди (215).

Иброҳим алайҳиссаломнинг суннат бўлиши

Иброҳим алайҳиссалом саксон ёшдан ошганда Қадум (ёхуд Қаддум) (216) билан суннат бўлди ва яна саксон йил умр кўрди.
Иброҳим алайҳиссалом илк суннат бўлган инсон эди (217).
Иймоннинг тугал бўлиши учун вужуддан бир парча етни кесиб ташлаш унга ваҳий қилинганида (218), у дарҳол Қаддум (пичоқ)ни олиб, ўзини суннат қилди ва оғриққа чидолмай Аллоҳга ёлворди.
Аллоҳу Таоло:
– Биз сенга суннат қилиш асбобини кўрсатмасдан бурун шошқалоқлик этдинг, – дея ваҳий қилди.
– Ё Роббий, буйруғингни бажаришда кечикишни истамадим, – деди (219).
Иброҳим алайҳиссалом Омаликлар билан жангда икки тарафдан ҳалок бўлганлар кўплиги сабабли, ўз одамларини таниб кўмиш учун мусулмонлик ишорати ўлароқ суннат қилиш буюрилгани ҳақида ҳам ривоят бор (220).

Суннатга оид баъзи ҳукмлар

Суннат бўлиш эркаклар учун суннатдир (221).
Суннат бўлиш мусулмонни ғайримусилмондан ажратиш учун диний ишорадир, фарз эмас, суннатдир (222).
Суннатнинг Вожиб ва Мустаҳаб каби икки вақти бор. Суннатнинг Вожиб вақти – балоғат ёшидир, уни кечиктириб бўлмайди. Мустаҳаб – балоғатга етмасдан аввалдир. Бола туғилгандан 7 кун ва ёки 40 кун сўнгра суннат қилиниши мумкин. Бу Мустаҳабдир. Суннатнинг Мустаҳаб вақти узрсиз кечиктирилмаслиги лозим (223).
Ҳазрати Ҳусайн туғилгандан 7 кун сўнгра суннат қилинган (224).
– Бир эркак мусулмон бўлса, ёши катта бўлса ҳам суннат қилиниши керак, – деди Имом Зуҳрий (225).
Салим ҳам:
– Абдуллоҳ бин Умар мени ва Нуоймни суннат қилиб, бир қўчқор сўйди. Биз учун қўчқор сўйилганда, бошқа болаларга қарши нашъаланганимиз эсимда, – деди (226).

Исмоил алайҳиссаломнинг туғилиши ва Ҳазрати Соранинг  Ҳазрати Ҳожарга рашки ва унинг ямини

Иброҳим алайҳиссалом 86 ёшида экан (227), хотини Ҳожардан Исмоил алайҳиссалом дунёга келди (228). Унинг туғилишидан кейин Ҳазрати Сора Ҳазрати Ҳожарни рашк қила бошлади.
Бир куни жаҳли чиқиб (229), уни уйдан ҳайдади, кейин яна чақириб, уйга киритди. Яна уйдан қувди (230) ва яна уйга киритди (231).
Ва Ҳазрати Ҳожарнинг вужудининг учта азосидан бир парча кесиб (232), шаклини ўзгартиришга онт ичди (234). Ўз-ўзига: “Мен унинг бурнини кесайин, қулоқларини кесайин. Аммо бу уни жуда хунуклаштиради”, – деди (235) ва бу фикридан воз кечди (236).
– Йўқ, мен уни суннат қилай, яxшиси, – деди (237).
Фақат жаҳли босилиб, ақли бошига келганида, Ҳазрати Сора ичган онтидан ҳайратга тушди (238). Иброҳим алайҳиссалом “онтини бажарсин”, дея Ҳазрати Ҳожарнинг икки қулоғини тешишига ва уни суннат қилишини Ҳазрати Сорага тавсия этди (239).
Ҳазрати Сора ҳам шундай қилди (240). Бу хотинлар учун суннат ва одат бўлди (241). Ҳазрати Ҳожар суннат бўлгандан кейин узун этак билан қондан қўринди.
Шундан сўнг суннат қилинган хотинлар узун этак киядиган бўлишди (242). Ҳазрати Ҳожар қулоқлари тешилган илк хотин бўлгани каби, хотинларнинг илк суннат бўлгани (243) ва Ҳазрати Соранинг қилмишини яширмоқ учун узун этак кийган илк аёл эди (244).
Хотинларнинг суннат қилиниши кейинги даврда тарк этилди. Ҳазрати Сора Ҳазрати Ҳожарга:
– Энди сен мен билан бир шаҳарда яшамаяжаксан, – деди (245).

ИЗОҲЛАР:

1) Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом. “Сиро”, 1- жилд, 2-3- бетлар; Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 54- бет; Мусъаб уз-зуборий. “Насаб”, Қурайш, 4- бет; Ибн Қутайба. “Маориф”, 15- бет; Балозурий. “Ансоб-ул шараф”, 1- жилд, 5- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 119- бет; Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 17-23- бетлар; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 41-44- бетлар; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 136-137- бетлар; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 94- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 33- бет.
2) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет.
3) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 119- бет.
4) Ёқут. “Мужамул булдон”, 2- жилд, 235- бет.
5) Ёқут. “Мужамул булдон”, 2- жилд, 487- бет.
6) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 141- бет.
7) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 119- бет.
8) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 119- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 141- бет.
9) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет.
10) Абу Нуайм. “Далоил-ун нубувва”, 1- жилд, 21- бет; Байҳaқий. “Далоил ун-нубувия”, 1- жилд, 289- бет; Суютий. “Ҳасоис-ул кубро”, 2- жилд, 128- бет; Олий-ул Муттақий. “Канз-ул уммол”, 12- жилд, 469- бет; Диёрбакрий. “Тарих-ул Ҳомис”, 1- жилд, 21- бетлар
11) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 332- бет; Ибн Можа, “Сунaн”, 2- жилд, 787- бет; Ибн Сайид. “Уюн-ул асар”, 1- жилд, 78-79 бет; Суютий. “Ҳасоис-ул кубро”, 1- жилд, 171-172- бетлар; Олий-ул Муттақий. “Канз-ул уммол”, 12- жилд, 391- бет.
12) Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом. “Сиро”, 2- жилд, 41- бет; Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 215 ва 417- бетлар; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 276-277- бетлар; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 111- бет.
13) Ибн Қутайба. “Маориф”, 15- бет.
14) Ибн Қутайба. “Маориф”, 15- бет; Салабий. “Ароис”, 73- бет.
15) Ибн Қутайба. “Маориф”, 15- бет.
16) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 23- бет.
17) Салабий. “Ароис”, 73- бет.
18) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 23- бет.
19) Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 44- бет.
20) Салабий. “Ароис”, 73- бет.
21) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет; Салабий. “Ароис”, 73- бет.
22) Салабий. “Ароис”, 74- бет.
23) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет; Салабий. “Ароис”, 73- бет.
24) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет.
25) Салабий. “Ароис”, 73- бет.
26) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет; Салабий. “Ароис”, 73- бет.
27) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет; Салабий. “Ароис”, 73- бет.
28) Салабий. “Ароис”, 73- бет.
29) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет.
30) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет; Салабий. “Ароис”, 73- бет.
31) Салабий. “Ароис”, 73- бет.
32) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет.
33) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 106- бет.
34) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 23- бет.
35) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 94- бет.
36) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 23- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 94- бет.
37) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120- бет; Салабий. “Ароис”, 74- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 106- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 95- бет.
38) Ибн Асокир. “Тарих”, 6- жилд, 137- бет.
39) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120- бет; Салабий. “Ароис”, 74- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 95- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 106- бет.
40) Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 2- жилд, 262- бет; “Доират-ул маориф,” 1- жилд, 10- бет.
41) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120-121- бетлар; Салабий. “Ароис”, 74- бет.
42) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 96- бет.
43) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120- бет; Салабий. “Ароис”, 74- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 95- бет.
44) Салабий. “Ароис”, 74- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 106- бет.
45) Салабий. “Ароис”, 74- бет.
46) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет; Салабий. “Ароис”, 74-75- бетлар; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 95- бет.
47) Анъом сураси, 75-79- оятлар.
48) Бақара сураси, 131- оят.
49) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24- бет.
50) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120- бет; Салабий. “Ароис”, 75- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 96- бет.
51) Ибн Илёс. “Бадойи-уз зуҳур”, 61- бет.
52) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет; Салабий. “Ароис”, 75- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 96- бет.
53) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 121- бет.
54) Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 142- бет.
55) Ибн Илёс. “Бадойи-уз зуҳур”, 84- бет.
56) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24- бет; Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 45- бет.
57) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24- бет.
58) Марям сураси, 42-48- оятлар.
59) Товба сураси, 114- оят.
60) Анбиё сураси, 52-56 оят.
61) Шуаро сураси, 70-102- оятлар.
62) Салабий. “Ароис”, 75- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 96- бет.
63) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 120-122- бетлар.
64) Анбиё сураси, 57- оят.
65) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122- бет.
66) Замаҳшарий. “Кашшоф”, 2- жилд, 576- бет.
67) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 97- бет.
68) Саффот сураси, 91-92- оятлар.
69) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122- бет.
70) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24- бет.
71) Анбиё сураси, 58- оят.
72) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 97- бет.
73) Анбиё сураси, 59-60- оятлар.
74) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 97- бет.
75) Саффот сураси, 91-92- оятлар.
76) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет.
77) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122- бет.
78) Анбиё сураси, 61- оят.
79) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 97- бет.
80) Анбиё сураси, 63- оят.
81) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 97- бет.
82) Анбиё сураси, 62-67- оятлар.
83) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 122-123- бетлар.
84) Анъом сураси, 80-82- оятлар.
85) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 123- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 98- бет.
86) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 123- бет; Салабий. “Ароис”, 75- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 98- бет.
87) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 123- бет; Салабий. “Ароис”, 75- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 98- бет.
88) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 159- бет; Нававий. “Теҳзиб-ул само”, 1- жилд, 101- бет.
89) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 123- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 98- бет.
(*) Ибн Ҳабига кўра, ҳам шундай (Ибн Ҳабиб. “Китаб-ул мухаббар”, 391- бет)
90) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 123-124- бетлар; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 98-99- бетлар; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 146- бет.
91) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет.
92) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 123-124- бетлар; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 98-99- бетлар; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 146- бет.
93) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124-125- бетлар; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 146- бет.
94) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24- бет; Замаҳшарий. “Кашшоф”, 21- жилд, 578- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 146- бет.
95) Салабий. “Ароис”, 77- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 146- бет.
96) Ҳаким-ат Термизий. “Наводир-ул усул”, 218- бет; Абу Толиб Маккий, “Қут-ул Қулуб,” 1- жилд, 466- бет; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 115- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 3- жилд, 22- бет.
97) Ҳаким-ат Термизий. “Наводир-ул усул”, 218- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Абу Толиб Маккий, “Қут-ул Қулуб,” 1- жилд, 466- бет; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 115- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 146- бет; Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 164- бет.
98) Ҳаким-ат Термизий. “Наводир-ул усул”, 218- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 115- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 146- бет; Мир Ҳованд. “Равзот ус-сафо”, Таржима, 164- бет.
99) Салабий. “Ароис”, 77- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 115- бет; “Равзо”, Таржима, 164- бет.
100) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 115- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 146- бет;
101) Салабий. “Ароис”, 77- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет.
102) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 146- бет.
103) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 115- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 146- бет.
104) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 520- бет; Ҳаким-ат Термизий. “Наводир-ул усул”, 218- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Замаҳшарий. “Кашшоф”, 2- жилд, 578- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 115- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 146- бет.
105) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 520- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Салабий. “Ароис”, 77- бет; Замаҳшарий. “Кашшоф”, 2- жилд, 578- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 115- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 146- бет.
106) Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет.
107) Котиб Чалабий. “Мизон-ул Ҳақ”, 70- бет.
108) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 123- бет.
109) Замаҳшарий. “Кашшоф”, 2- жилд, 578- бет; Насафий. “Мадорик”, 3- жилд, 84- бет
110) Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 11- жилд, 520- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; “Тафсир”, 17- жилд, 44- бет; Замаҳшарий. “Кашшоф”, 2- жилд, 578- бет.
111) Салабий. “Ароис”, 78- бет.
112) Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 146- бет.
113) Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет; Абулфарад Ибн Жавзий. “Табсиро”, 1- жилд, 116- бет.
114) Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 146- бет.
115) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Салабий. “Ароис”, 78- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет.
116) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет.
117) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Салабий. “Ароис”, 78- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99- бет.
118) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124- бет; Салабий. “Ароис”, 78- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 146- бет.
119) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 124-125- бетлар; Салабий. “Ароис”, 78- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 99-100- бетлар.
120) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 100- бет.
121) Марям сураси, 49- оят.
122) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24- бет.
123) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 78-79- бетлар.
124) Ибн Илёс. “Бадойи-уз зуҳур”, 86- бет.
125) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет.
126) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет.
127) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 160- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 80- бет.
128) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет.
129) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 159-160- бетлар; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет.
130) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125 ва 160- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет.
131) Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 35- бет.
132) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Ибн Қутайба. “Маориф”, 15- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 160- бет.
133) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет.
134) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 100- бет.
135) Масъудий. “Муруж уз-заҳаб”, 1- жилд, 199-203- бетлар.
136) Ибн Ҳабиб. “Китаб-ул мухаббар”, 466- бет.
137) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 100-101- бетлар; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 152- бет.
138) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1840- бет.
139) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 200- бет.
140) Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 200- бет.
141) Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Абу Довуд, “Сунaн”, 2- жилд, 264- бет;
Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет.
142) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 200- бет.
143) Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет.
144) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 200- бет.
145) Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет.
146) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 200- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет.
147) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
148) Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Абу Довуд, “Сунaн”, 2- жилд, 264- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 200- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
149) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 200- бет.
150) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1840- бет.
151) Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет.
152) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1840- бет.
153) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1840- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 151- бет.
154) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 35- бет.
155) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
156) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 79- бет.
157) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 38- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет.
158) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 38-39- бетлар; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 151- бет.
159) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1840-1841- бетлар; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 151- бет.
160) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет.
161) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет.
162) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 151- бет.
163) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 39- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 151- бет.
164) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет.
165) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 39- бет; 4- жилд, 112- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
166) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 39- бет; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 147- бет.
167) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
168) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 39- бет; 4- жилд, 112- бет; Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
169) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
170) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 86- бет.
171) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет.
172) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет.
173) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет.
174) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
175) Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет.
176) Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 101- бет.
177) Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет.
178) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 39- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 151- бет..
179) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет.
180) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет; Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет.
181) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 112- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет.
182) Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 39- бет.
183) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 2- жилд, 404- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 3- жилд, 39- бет; Муслим. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 1841- бет.
184) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет.
185) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 201- бет.
186) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
187) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 125- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
188) Масъудий. “Аxбор уз-замон”, 201- бет.
189) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46-47- бетлар; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет.
190) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46-47- бетлар; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
191) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет.
192) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 47- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
193) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
194) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет.
195) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
196) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 47- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
197) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет; Ёқут. “Мужамул булдон”, 5- жилд, 373- бет.
198) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет.
199) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 47- бет.
200) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 46- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80-81- бетлар.
201) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 24-25- бетлар.
202) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 3- жилд, 152-153- бетлар; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 36- бет.
203) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 25- бет.
204) Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 3- жилд, 153- бет.
205) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет.
206) Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 36- бет.
207) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 126- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
208) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 49- бет.
209) Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом. “Сиро”, 1- жилд, 6-7- бетлар; Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 48- бет; Ёқут. “Мужамул булдон”, 5- жилд, 426- бет.
210) Ёқут. “Мужамул булдон”, 5- жилд, 426- бет.
211) Мақризий. “Хитот”, 1- жилд, 211- бет.
212) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 48- бет.
213) Ибн Исҳоқ, Ибн Ҳишом. “Сиро”, 1- жилд, 6- бет.
214) Ибн Асир. “Ниҳоя”, 4- жилд, 6- бет.
215) Табарий. “Тарих”, 4- жилд, 228- бет; Суҳайлий. “Равд-ул унуф”, 1- жилд, 90-91 бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 7- жилд, 98- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 77- бет.
216) Бухорий. “Саҳиҳ”, 7- жилд, 143-144- бетлар., “Абад-ул муфрод,” 1- жилд, 90-91- бетлар; Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 148- бет.
217) Абурраззоқ. “Мусаннаф”, 2- жилд, 175- бет; Ибн Аби Шайбо. “Мусаннаф”, 14- жилд, 304- бет; Бухорий. “Абад-ул муфрод”, 322- бет
218) Диёрбакрий. “Ҳомис”, 1- жилд, 129- бет.
219) Ибн Асокир. “Тарих”, 2- жилд, 148, 149- бетлар; Ибн Ҳожар. “Фатҳ-ул Борий”, 10- жилд, 288- бет.
220) Салабий. “Ароис”, 99- бет; Диёрбакрий. “Ҳомис”, 1- жилд, 130- бет.
221) Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 5- жилд, 75- бет.
222) Бадриддин Айний. “Умдат-ул қорий”, 22- жилд, 45- бет; Ибн Ҳожар. “Фатҳ-ул Борий”, 10- жилд, 288- бет.
223) Ибн Ҳожар. “Фатҳ-ул Борий”, 10- жилд, 289- бет.
224) Олий-ул Муттақий. “Канз-ул уммол”, 5- жилд, 108- бет.
225) Бухорий. “Абад-ул муфрод”, 322- бет
226) Бухорий. “Абад-ул муфрод”, 321- бет
227) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 25- бет; Ибн Ҳолдун, “Тарих”, 2- жилд, 1-қисм, 36- бет.
228) Ёқубий. “Тарих”, 1- жилд, 25- бет; Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 127- бет; Салабий. “Ароис”, 80- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 102- бет.
229) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет; Салабий. “Ароис”, 81- бет; Суҳайлий. “Равд-ул унуф”, 1- жилд, 91- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 103- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 154- бет.
230) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 103- бет.
231) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет.
232) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет; Салабий. “Ароис”, 81- бет; Суҳайлий. “Равд-ул унуф”, 1- жилд, 91- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 103- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 154- бет.
233) Салабий. “Ароис”, 81- бет.
234) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет; Салабий. “Ароис”, 81- бет; Суҳайлий. “Равд-ул унуф”, 1- жилд, 91- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 103- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 154- бет.
235) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет.
236) Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 103- бет.
237) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет.
238) Салабий. “Ароис”, 81- бет; Ибн Илёс. “Бадойи-уз зуҳур”, 87- бет.
239) Салабий. “Ароис”, 81- бет; Суҳайлий. “Равд-ул унуф”, 1- жилд, 91- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 103- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 154- бет.
240) Салабий. “Ароис”, 81- бет; Ибн Илёс. “Бадойи-уз зуҳур”, 87- бет.
241) Салабий. “Ароис”, 81- бет; Суҳайлий. “Равд-ул унуф”, 1- жилд, 91- бет.
242) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет.
243) Суҳайлий. “Равд-ул унуф”, 1- жилд, 91- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 154- бет.
244) Ибн Сод. “Табақот”, 1- жилд, 50- бет; Аҳмад бин Ҳанбал. “Муснад”, 1- жилд, 347- бет; Бухорий. “Саҳиҳ”, 4- жилд, 113- бет; Суҳайлий. “Равд-ул унуф”, 1- жилд, 91- бет; Абулфидо. “Ал бидоя ван-ниҳоя”, 1- жилд, 154- бет.
245) Табарий. “Тарих”, 1- жилд, 130- бет; Салабий. “Ароис”, 81- бет; Ибн Асир. “Комил”, 1- жилд, 103- бет.

Муҳаммад Солиҳ тайёрлаб,
2009 йилда Истанбулда нашр этган
«Пайғамбарлар Тарихи» китобидан.