Эй, халқимнинг мағрур, жасур фарзанди,
Пайғамбар ёшинггиз муборак бўлсин.
Бутун элимизни орзу – тилаги,
Меҳримиздан доим қалбинггиз тўлсин.
Мустаҳкам соғликни, узоқ умрни,
Аллоҳдан биз Сизга тилаймиз бугун.
Яратганнинг ўзи бўлсин мададкор,
Ечилар душманлар боғлаган тугун.
Халқимиз душмани – иблис фарзанди,
Унинг қучоғида сақлар бугун жон.
Хийлагар бўлса ҳам, улар ожизлар
Ҳимоя қилса гар Қудратли Раҳмон.
Аллоҳнинг ўзига топширдик Сизни,
Дуолар, тилаклар Сизга бўлсин ёр.
Иншааллоҳ ғолиб бўлиб қайтарсиз,
Она юрт, халқимиз кутар интизор.
Муҳаммад Нуруллоҳ
19.12.2012