«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
ПАРИШОНХОТИР ОДАМ
О, бу қўл!
Бу қўллар билан
Фақат манглай силамоқ мумкин….
Шундай хаёл қилиб мен тентак,
Манглайимни тутибман бугун!.
Билмабманки бу баҳайбат қўл
Қулоғимга чўзилганлигин…
– Кечирасиз, мана қулоғим!
1973
(107)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (69-саҳифа.)