O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Паспорт олиш ва ОВИРнинг чиқиш визасини қўйдиришим учун 90та ҳужжат йиғишим керак”

“Паспорт олиш ва ОВИРнинг чиқиш визасини қўйдиришим учун 90та ҳужжат йиғишим керак”
174 views
28 January 2018 - 11:18

ТОШКЕНТ. “Қачонгача сарсон-саргардон бўламиз? Ўзбекистонда бюрократизм тугайдими ўзи? Боламга паспорт олиш ва ОВИРнинг чиқиш визасини қўйдиришим учун 90та ҳужжат йиғишим керак, тағин 1 ёшли гўдак билан ҳали у эшикка, ҳали бу эшикка жўнатишади. Паспорт олиш учун форма 17/16 керак. Уни олиш учун паспортисткага бориш керак. У ёзиб бергач, форма 17/16 ширкатига бориб, муҳр қўйдириш керак. Иккаласининг ораси узоқ.

Паспортистка Юнусобод 18-кварталида ўтирса, ширкат 19-кварталда жойлашган. Ёш бола билан эшик санаш жонга тегди. Тепада ўтирганлар нима учун халқ учун шароит яратиб қўймайди? Ҳаммаси пуллик бўлса. Текинга паспорт олаётганимиз йўқ-ку! Боланинг паспорти учун 86 200 сўм тўланди, расм учун алоҳида пул, анкета тўлдириш учун алоҳида пул. Нима учун 86 200 тўлаяпмиз? Буларни ким назорат қилади?

Боламга ОВИР олишим учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани нотариусда тасдиқлатишим керак экан. Савол: нима учун? Давлат ўзи берган ҳужжатига ўзи ишонмайдими ёки пул қилишнинг яна бир йўлими бу? Нотариусдан тасдиқлатган бўлсангиз, бунинг муддати ҳам икки йил экан. Ўтганидан кейин ҳужжат ўз кучини йўқотар экан. Нима учун халқ ҳар доим қийналиши керак? Нима халқ текин топаяптими ёки ойлиги кўпми? Ҳамма жойда шилиб олади ҳукумат. Қачон Ўзбекистонда енгил нафас олиб, кўкрагимизага шамол тегиб яшашни бошлаймиз? Буларни ким назорат қилади?”