O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пахта мавсуми 15 ноябргача узайтирилди

Пахта мавсуми 15 ноябргача узайтирилди
19 views
05 November 2013 - 15:06
 Пахта йиғим-терими яна 2013 йилнинг 15 ноябригача узайтирилди. Аммо далада териб олиш мумкин бўлган пахтанинг ўзи йўқ. Шароит айтиб бўлмайдиган ўта танг: Кунлик норма 40 килограмм. Бир кунда шунча пахтани териб олишни ҳақиқий ҳолат билан таққослаганда умуман мос келмайди.

Шу боисдан ҳам ёрдамчи-теримчилар маҳаллий аҳолидан ҳар бир килограмм пахтани 400 сўмдан сотиб олиб ўтказишга мажбур бўлишмоқда. Нари борилса, кўпи билан кун бўйи 3 кгдан 5 кггача териш мумкин. Қолган қисми 28-35 килограми ўзининг шахсий чўнтагидан тўлдирилмоқда.
Ўзи топилиши имконсиз бўлган шунча пахтани агарда кимдан-ким сотиб ололмаса, ўша кун унинг учун ишга келмаган хисобланади ва ҳаттоки ишдан ё ўқишдан бўшатиб юборилиши ҳам мумкин.
Бундан ташқари, айрим туманларга пахта теришга борган ёрдамчилар хусусий уйларда қўним топишлари учун битта жойга кунига 1000 сўмдан тўлаб туришга мажбур бўлмоқдалар.
Теримчилар яхши овқатлана олмаётганликлари ва умуман озиқ-овқат таъминотининг ёмонлиги сабабли ич кетиш ва қаттиқ шамоллаш ҳолатлари мавжуд. Бироқ, касаллар учун касаллик варақасини ёзиш шифокорларга мутлақо таъқиқланган. Кўпчилик теримчилар аччиқ ҳазил қилиб, зотан “қуллар” нормал иш шароити, дам олиш ва даволанишдан маҳрум эканлигини айтишмоқда.

www.uzbek.fm