«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
ПАХТА
Унга тирсакларим ботириб,
Бошимни чангаллайман:
– Хонтахта!
Бўйи уч қаричу
Эни олти қарич шудгорим менинг!
Ҳеч бўлмаса, тўрт туп пахта
Экмоқ мумкин бўлса эди…
Тўрт туп пахта.
1979
(127)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (82-саҳифа.)