O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Пентагон ва тарғибот(пропаганда)

Пентагон ва тарғибот(пропаганда)
263 views
22 May 2012 - 13:29
Пентагон, америкаликлар тўлаётган солиқлардан  ўн миллионлаб долларларни Ўрта Осиё диктаторларининг дунёдаги кўриниш(савлат)ларини оқлаш учун нега сарфлайди? Давид Триллинг

Пентагон, америкаликлар тўлаётган солиқлардан  ўн миллионлаб долларларни Ўрта Осиё диктаторларининг дунёдаги кўриниш(савлат)ларини оқлаш учун нега сарфлайди?  Бишкек (Қирғизистон)

Одамлар, бирор бир интернет хабар  саҳифасини давомли кузатиб боришса-да, одатда бу саҳифани ҳарбий учоқлар, ақлли бомбалар ишлаб чиқарадиган бирор буюк ширкат бошқараётганини ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Бироқ агар Америка ташқий сиёсатига доир эркин бир дастур(программа) ва бу программани юритиш учун етарли жамғарма(фонд)га эга бўлса, террорга қарши матбуот урушида биргина ҳимоя англашмасига Пентагон 23 миллиард доллар пул ажратиши мумкин.

 Маркази Виржинияда бўлган General Dynamic тизимида ишлайдиган бир бирлик кейинги уч йил ичида Мудофаа вазирлиги фонди ва солиқ тўловчилардан йиғилган120 миллиондан кўпроқ пул билан қўллаб-қувватланган лойиҳада бир-бирлари билан координатлаштирилган саккизта таъсир ўтказиш мақсадига қаратилган веф саҳифа боғланиш тузганлар ва улар ҳозир бошқарилиб турилибди. Ўлкалар усти Web Тадбиркорлиги (TRWI) номи билан танилган ваGeneral Dynamic Билим Технологияси бирлиги тарафидан назорат қилинадиган бу саҳифа(site)лар, Америка марказий қумондонлигини ҳам ўз ичига олган ҳолда дунёдаги турли хил Америка ҳарбий қисмлари таъсир доирасидаги жуғрофик минтақаларда марказлашмоқдадирлар. Ўзбекистонда Марказий Осиё Онлайн (Central Asia Online) исмли бирTRWI web саҳифа(site)си Американинг Афғонистондаги ҳарбий манфаатлари учун даҳшатли бир диктаторликда яшаётган, инсон ҳаққу ҳуқуқлари паймол қилинаётган бир ўлкани кўрмасликка ҳаракат қилаяпти. Бу ўлкада ҳокимиятга қарши ҳар қандай бир оддий норозиликни ҳам  террористик хавф деб қарашга қаратилган бир вазият мавжуд-ку, ахир.

Марказий Осиё Онлайн(Central Asia Online), Американинг назорати ва бошқарувида Афғонистонга қарши ўтказилаётган ҳарбий амалиётларда ҳамкори бўлган Покистон ва АҚШ орасида муносабатлар анчагина совуқлаша бошлаган бир вақт – 2008 йилда  ташкил этилди. Ҳарбий қисмларини қўллаб-қувватлашда қуруқликдан йўл излаган АҚШ учун Ўзбекистон энг қулай ҳудуд деб танланди. Афғонистоннинг энг яқин қўшниси Эрон ҳақида  Американинг ўйлаши ҳам ўринсиз эди. Бир замонлар муваффақиятсиз тугаган Россия ва Афғонистон уруши замонида Россиянинг Ўзбекистон орқали Афғонистонга кириб-чиқиши учун қурилган алоқа йўлларининг, яна бир қўшни мамлакат Тожикистонга кўра ҳам анча устунлиги бор эди. Бугун АҚШ, Ўзбекистон устидан Афғонистонга жуда  катта миқдорда юк ўтказишни амалга оширмоқдадир. Пентагон жорий йилнинг охиригача қурол-яроғлар(non-lethal)дан бошқа ҳарбий юкларнинг 75% Шимолий Кенглик ўлароқ танилган Болтиқ денгизидан Аму дарёгача чўзилган қуруқликдаги йўл орқали Афғонистонга етказиб берилишини умид қилмоқда.

Табиий газга бой ва Совет режими даврида Ўрта Осиёдаги совет республикалари ичида аҳолиси энг кўп бўлган Ўзбекистон, мустақилликдан бироз олдин(1989 йил)дан буён Ғарбнинг ҳам назарида зулм ва қонунсизликлар кенг тарқалган режимнинг таниқли лидери Ислом Каримов тарафидан бошқрилмоқдадир. Freedom House, Умумжаҳон Озодлиги каби жамиятларнинг ҳисоботларида Ўзбекистонга энг паст баҳо берилмоқда, Халқаро Авф Ташкилоти ва Хьюман Райтс Вотч Ташкилоти мамлакатда қийноқ ва мактаб болалари эксплутация қилинаётганлиги ҳақида маълумотларни дунёга узлуксиз тарқатиб туришибдилар. Россиядаги  инсон ҳаққу ҳуқуқларини химоя қилиш Мемориал ташкилоти хулосаларига кўра, советлардан сўнгра ўртага чиқишган давлатлар ичида ҳуқуқни ўз хоҳишига мослаш бўйича ва сиёсий маҳбусларнинг сони жиҳатидан Каримов режими биринчи ўринда туради. Бу мамлакатда маҳбусларнинг жуда кўпчилиги исломий ҳаёт кечиришга уринганлари учун жазоланганлардир.  Мемориалнинг маълумотларига кўра, “фаолиятлари оммавий тартиб-қоидаларига ва миллий хавфсизликка ҳеч қандай бир шаклда хавф солмаган мингларча мусулмонлар, терроризм ва фундаментализмда айбланган уйдурма жиноятларга маҳкум қилинмоқда ва қамоқларга ташланмоқда.”

Вашингтон, Покистон билан муносабатларига совуқлик тушганидан сўнгра Тошкент билан бунгача ҳеч кўрилмаган бир шаклда илиқ учрашувлар бошлаб юборгани кузатилаяпти. Ўтмишда АҚШ Каримов режимини бироз танқид остига олганида, Каримов уни, Афғонистонга ёрдам йўлини ёпиб қўйиши билан қўрқитган эди.

2005 йили Андижонда содир этилган  юзларча аҳолининг қатлиоми мустақил тергов қилиниши талаб қилинганида эса, Каримов Американинг Қарши-Хонободдаги авиабазасини ёпиб ҳам қўйганди. Охир-оқибатда, орадаги нохушлик Каримов режими Вашингтон тарафидан мақталиши билан натижаланди. Ўтган йилнинг (2011) сентябрида  АҚШ Давлат котиби Хиллари Клинтон эҳтиёткорона Каримов режимининг сиёсий эркинликлар борасида илгарилаганини таъкидлади. Бундан ҳам аҳамиятлиси эса, Барак Обаманинг 2004 йилдан буён давом қилаётган ҳарбий ёрдамнинг қисқартирилишини бекор қилиши ҳақидаги фикри бўлди. Яна бироз кейинроқ масалан Клинтон, 22-октябрда ташкил этилган Тошкент сафарида эса, Каримовга АҚШ билан ҳамкор бўлганлиги учун раҳмат ҳам билдирди. Бу сафарги расмий учрашувда Клинтон билан бирга бўлган ваколатли кишининг таъкидлашича, Вазир Хоним, Каримовнинг “болалари ва невараларига” демократик бир мерос қолдиришига ишонганлигини ҳам билдиргандир.

Назарий жихатдан ҳарбий ёрдамларнинг камайтирилиши масаласи ўртадан кўтарилиши билан General Dynamicнинг фойда кўриш имконияти ортади. Бу ширкат ўтган йили Қозоғистонда ўтказилган мудофаа саноати кўргазмасида ўз маҳсулотларини намойиш қилиш орқали Ўрта Осиёда муштари(харидор) излашга киришганини ҳам кўрсатганди. Ана шу буюк фойда олиш имконияти(потенциали), Марказий Осиё Онлайннинг бутун минтақада илдиз отган диктаторликларни (энг аввал Ўзбекистондан бошлаб)  нима учун мақтаётганлигига ишқ очади. Масалан, Тошкентнинг мамлакатдаги диний гуруҳларни қайд этиш усулини мақтаган март ойидаги ҳисоботини олиб қаранг. Хисоботда қайд этилмаган обрўли ташкилотлар ва бир қанча христиан ва мусулмон гуруҳларининг қамоққа олинишлари ҳақида ҳеч нарса дейилмайди. Бироқ давлатга боғли бўлишган дин одамлари синфининг мамлакатдаги эркинликлари алқишланади ва миллий хавфсизлик органларининг ҳуқуқ чегарасидан ташқарига чиқмаганликларини мақтаган ифодаларга кенг ўрин берилади. Ҳисоботнинг хулосасида, “Ўзбекистон, ўз фиқаросининг диний ва виждоний қаноатларини эркин бир шаклда ифодалай олишлари учун зарур бўлган шароитлар бўлишига оид хилма-хил ишлар амалга оширмоқда” каби ибораларга ўрин беради.
“Бунинг тўғри эмаслиги очиқ ҳақиқатдир”, дейди маркази Ослода жойлашган диний эркинликлар кузатувчи гуруҳи Forum18-нинг аъзоси Жон Кинахон ва у давом этади: “Ўзбекистонда ақлингизга кела оладиган ягона тартибли нарса, бутун инсоний ҳаққу ҳуқуқларнинг паймол бўлиши ва шу сабабдан у мамлакатда ҳеч ким фарқли фикрга эга бўлмаган омма расмийлаштирилгандир.”
17-ноябрда Тошкентнинг яқинидаги бир жойда ёпиқ маҳкама ўтказилиб, қонунга хилоб фаолиятда бўлган Исломий гуруҳга аъзоликда айбланаётган 16 киши жазога ҳукм қилинди. Бетараф матбуот воситалари, маҳкумларни, уларга жиноятларини тан олишлари учун қийноқларга солинганлигини хабар қилдилар. Улар 6 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоларига маҳкум қилиндилар. Маҳкумларнинг ҳар бири оила бошлиқлари эдилар. Энди уларнинг, яъни ноҳақ қамалганлар оилаларининг Ўзбекистонда қўрқишлари учун исталганча сабаблар мавжуддир. У оилаларнинг қандай кун кўришлари ҳеч кимни мутлақо қизиқтирмади ва қизиқтирмаётир.
Бу саҳифа(site) АҚШ ҳукумати ҳиссиятларига қарши қилинган бузғунчиликларни ҳам аҳамиятсиз кўрсатмоқда. 13-сентябрда АҚШ ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистонни “Радикал исломийларга ёки яширин исломий фаолиятларда бўлганларга қарши курашда жиддий суиистеъмолларга ва давлат мансабини ноўрин қўллашларга ишорат қилиб, диний эркинларни таъминлашда масъулият сезадиган бир мамлакат” шаклида танитишга ҳаракат қилди.  Бу каби ифодалар тарқатилишидан бир кун аввал Тошкентни ҳимоя қилган Марказий Осиё Онлайин,“Мутахассислар, Ўзбекистон динга қарши эмас, терроризмга қарши курашмоқда, деб ҳисоблайдилар”, сарлавҳали бир хабар тарқатди. Бу хабар, мамлакатда диний ҳаёт одатий бир шаклда нормал кетаётганини, ҳаракатларнинг жуда кўпчилиги террорга қарши аҳамиятли ишлардир каби хулосани чиқаради ва бу билан АҚШ ҳукуматига маслаҳатчи бўлишга ҳаракат қилинади.

Кинахон эса,“Мавжуд вазият ҳақида кишилар нималар тушунишини билиб олиш мумкин бўлган бирорта  эркин тадқиқ олиб бориш мумкин эмас”, “Ўзбекистон,  инсон ҳуқуқлари паймол этилишида тенги бўлмаган бир мамлакатдир. Мамлакатда инсонлар ҳақиқий фикрларини айта олмайдиган бир қўрқув ҳокимдир … Чунки бу ўлкада ҳар хил хавфлар бўлиши мумкин”, каби сўзларни сўзлайди.

Айниқса радикал ислом ва терроризм масалаларида Маказий Осиё Онлайн Тошкент сиёсати билан айнан бир хил хабарлар тарқатмоқда ва у бошқа Ғарб ахборот агентликларига кўра, Ўзбекистондан маълумотлар олишда ва тўплашда тенги бўлмаган тезликка эга бўлиб қолмоқдадир. Чет эллик журналистларнинг, мен ҳам уларга дахл виза сўраб берилган аризалари давомли рад этилиб турибди. Мамлакатга кириши мумкин бўлган жуда оз сонли журналистлар ҳам ёрдам берувчи ёки турист сифатида ишлашга мажбур қолишмоқдалар. Маҳаллий журналистлар эса, расмий назарларга озгина тескари фикр билдирсалар, уларга уйдурма жосуслик ёки хавфсизлик кучларига хавф туғдирмоқда каби жиноятлар билан жазоланишга мажбур қолишмоқдалар. Шу сабабдан улар жуда ҳам чекланган эркинликда ишлашмоқдалар. Бундан ташқари Associated Press каби таниқли ахборот агентликларига аккредит берилса-да, ҳукуматга бир мунча танқидий қарашда бўлишган Uznews.net ва FerganaNews.com каби ахборот агентликлари дарҳол ёпиб қўйилмоқда. Чегарасиз журналистлар (Reporters WithoutBorders) халқаро ташкилотининг 2010 йилги рўйхатида 178 мамлакатлар ичида Ўзбекистон163-ўринга қўйилди ва бу ташкилот Ўзбекистонни интернет душмани деб эълон қилди. Ўзбек журналистларидан бири, чет эллик ахборот агентликлари учун яширин ёзган бир мақоласида, Марказий Осиё Онлайн, мамлакатнинг энг қўрқинчли органи СНБ манбаларига бемалол кира олиши ва бунинг эса бир махсус англашма натижаси бўлганлигини келтиради.

 Ўша журналистнинг ўзига Марказий Осиё Онлайннинг радикал Ислом ҳақида уйдурма хабарлари ҳақида савол берганимда, у менга,
“Кўринаётган нарсалар, бу веф саҳифанинг Ўзбекистон ҳукумати билан махсус келишуви борлигидан дарак беради“, деб жавоб қилди. У яна давом қилиб дедики, “Мустақил журналистларнинг давлат мансабдорлари ва дин одамлари билан учрашиш талаблари ҳамиша рад этилади. У саҳифанинг мухбир(журналист)лари эса, ана ўша кишилар билан истаган вақтда бемалол суҳбатлашишлари мумкин бўлаяпти. Давлатнинг масъул кишилари ва мансабдорлари, давлат тасарруфидаги матбуот воситаларининг ва фақат СНБ назоратидан ўтказилган мухбир(журналист)лари билан учраша оладилар ва суҳбатлар ўтказишлари мумкин.”
Маркази Осиё Онлайн, Ислом радикаллари деб ном беришган кишилар ҳақида тарқатадиган хабарларида, ўзларининг имкониятларини суиистеъмол этиб тайёрлаган ҳисоботларини ва Тошкент сиёсатини суриштириш ёки мавжуд қатағон методлар мусулмонларни янада радикаллаштиришга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги таҳлил(анализ)ларни четлаб ўтишга уринади. Ўзбекистонли Ал-Қоида билан алоқадор бир гуруҳнинг  ўзбекистонли кўчманчилар орасида фаолият кўрсатишига боғишланган август ойида тарақатилган бир хабарида, хабарни тайёрлаган Шакар Саадий таниқли бир СНБ масъули билан алоқада бўлмоқда ва БМТ қийноқлар муаммолари бўйича докладчисининг йиллар давомида қамоқхоналарга боришга ижозат берилмаганини ҳам ёлғонга чиқаришга ҳаракат қилади. Ҳатто бунинг исботи сифатида ўзбек маҳбусларидан бири билан учрашганини ҳам ёзади.

Мудофаа вазирлигининг рақамларига кўра, сўнгги икки йил ичида TRWI webсаҳифа(site)ларининг бюжеди 10 миллиондан 121 миллионга кўтарилди. Бироқ бу жараён(ёки лойиҳа)да иштирок этган кишилар ҳақида сўзлашни исташмайдилар. Марказий Осиё Онлайн, кейинги олти ой ичида ўзига интернет ҳақида берилган саволларнинг бирортасига ҳеч қанақа бир турда жавоб қайтармади. General Dynamic Билим Технологияси Бирлиги эса, саволларни АҚШ Махсус Ҳаракат Қумондонлиги  (SOCOM)га бошқариб юбормоқдадир. Тампадаги SOCOMматбуот масъули ўша интернет саҳифаларининг бюжеди ҳақида маълумотлар бера олмаслигини билдирди. Бу масъул, интернет саҳифаларнинг минтақавий элчихоналарга боғли шаклда, бироқ“ҳарбий стратегик мақсадни қўллаб-қувватлаш учун” ташкил қилинганлигини ҳам таъкидлади.

Буларга қарамасдан Ўрта Осиёдаги АҚШ – нинг бешта элчилигида ҳам менга Марказий Осиё Онлайн билан ҳеч қанақа алоқалари йўқлиги ҳақида сўзладилар. Матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга ҳақли бўлган бир тартибга эга бўлган Тожикистондаги АҚШ элчихонасида фаолият кўрсатаётган матбуот атташеси Марказий Осиё Онлайн элчихонанинг матбуот бюллетенларини ҳам тарқатмагани ҳақида менга сўзлаган эди. Элчихонанинг матбуот вакилларидан бошқа бири эса, ўшандай саҳифа(site)нинг борлигини ҳам эшитмаганлигини айтганди.

Буларнинг ҳаммасидан шундай савол келиб чиқади: “АҚШ террорга қарши урушида, унга ҳамкор бўлганлиги учун америка аҳолиси тўлаган солиқлар, Ўрта Осиё диктаторларининг ишларини машҳурлаштирган манфаатни кўзда тутган бир ҳарбий қурулишга сарфланмоқдами?”

АҚШ Ўрта Осиёдаги ҳарбий фаолиятлари ҳақида тез-тез ёзиб турадиган Бернард Коллежи ходими, сиёсатшунос Александр Коолейга кўра,

“Бу энг озида бир ташвиш берувчи”дир. Коолей, Марказий Осиё Онлайннинг мазмуни ҳақида“тўла маънода пропагандадир” ифодасини қўллаган эди.

Истеҳзолиси шулки, Пентагон бир тарафдан Тошкентнинг фундаментализмга қарши сиёсатини текширилишдан қўриса, бошқа тарафдан Афғонистоннинг қўшниси бўлган бир ўлкада ҳукуматга қарши норозиликни ва радикал фаолиятларни ҳам яширин бир шаклда тарғиб қилмоқда.  Тошкент эса, булғанган сиёсий обрўйини тозага чиқарган Вашингтон билан бошлаган янги илиқ муносабатлардан жуда мамнундир.

Аслида TRWI саҳифа(site)лари АҚШ ҳарбий қўшинлари билан алоқаларини яшириб ҳам ўтирганлари йўқ. Бундай алоқалар ҳақида ўша саҳифаларнинг “about -биз ҳақимизда” қисмида очиқча ёзиб қўйилгандир. Пентагон, бу саҳифаларни ва буларга southeast European Times,Magharebiaларни  ҳам қўшиб матахассислашган (профессионал) газетачилик сифатида эмас, балки “Американинг узоқ муддатга мўлжалланган стратегик мақсад ва вазифаларини қўллаб-қувватлашда бир восита” сифатида кўрсатмоқдадир.

 Бир арзимаган матбуот бирлиги, дунёнинг бирор кичкинагина танилмаган қисмида қисқа қамрамли ишлар қилаётган бўлсин-да, бироқ Марказий Осиё Онлайн мақсадлари йўлида бўлсин, бу ҳолда уларнинг ишлари анчагина муваффақиятли кетадиган бўлади.    Бу саҳифа бу йил ҳар ойда ўртача
71 – та хабар тарқатганди. SOCOM матбуот вакилининг менга айтишига қараганда, саҳифада ойда 168 000 мақола ўқилган, 85 000 ҳар хил ўқувчилар саҳифага киришганлар ва улардан380-таси   ўзларининг изоҳларини қолдирганлар.
Бу ерда мақсад, кўпчилиги хавфсизлик мавзуларида бўлишган инглизча, русча, урдуча ва форсчада тайёрланган материаллар билан советлардан сўнгра пайдо бўлган бешта Ўрта Осиё Жумҳуриятларида ҳамда Афғонистон ва Покистонда бутун имкониятлар билан кўпроқ интернет ўқувчиларини жалб этиш, шу билан бирга маҳаллий матбуот воситалари ва веб саҳифа(web site)ларига, дунё доирасидаги хабар ташкилотларига ҳам боғланиш йўли билан ўқувчилар аудиториясини янада кенгайтиришдир.

Табиийки бу ишни олиб борадиганларнинг масъулияти, ҳеч бўлмаганда Ўрта Осиёдагиларининг масъулиятлари, бу хабарларни тўғридан тўғри пропаганда шаклида эмас, балки бетараф бир шаклда, маҳаллий манбаларга суянган асосда берилаётгандек кўрсатишдан иборатдир. Марказий Осиё Олайн, хавфсизлик масалаларидан ташқари баъзан-баъзан спорт, иқтисод ва халқ оммаси ҳақида ҳам хабарлар  тарқатиб туради. Бироқ бу шаклдаги хабарларида ҳам расмий ҳукумат манбаларидан олинган маълумотларга етарли даражада ўрин берилишига диққат қилинади.

Июль ойида эълон қилинган “Ўзбекистон янада очиқ бир давлат бўлишни истайди” номли мақолада, давлат тизимларининг матбуот хабарларини янада кўпроқ тарқатиш ҳақида Каримовнинг кўрсатмалари борлиги ҳақида сўз юритилади ва халқ оммаси жамоатчилик фаолиятларининг енгиллаштирилиши оқибатида давлат ишларининг янада очиқ юритилишига эришилганлиги кўрсатилади. Махаллий журналист(СНБ тарафидан йўлга солинган)лар, давлат мансабдорлари  Марказий Осиё Олайнга мамлакатда Каримов раҳнамолигида маълумотлар эркин тарқалаётганлиги ҳақида мамнуният билан сўзлаганлари билдирилади. Аммо Марказий Осиё Онлайннинг хабарларида Каримовнинг 27-апрел куни сўзлаган нутқида интернетда айланиб юрган “зарарли ва йиқитувчи кучлар, ёшларнинг миясини ювишга уринаяпти“ каби сўзларига ўрин берилмайди.

Биз Каримовнинг нутқини кузатаётган хафталарда ва Марказий Осиё Онлайн Ўзбекистонни очиқ бир ўлка кўринишида кўкка кўтариб мақтаётган бир пайтда, Тошкент, Нью Йорк Таймс(New York Times) ва Хьюман Райтс Вотч бўлимларини ҳам қўшиб ўнларча хабар тармоқларининг фаолиятларини тақиқлаб қўймоқда эди. Харажатлари давлат тарафидан таъмин этиладиган UZ интернет домини олинишини нишонлашдан кўпчилик жуда ҳам хурсанд бўлмагандилар. Чунки бу замонга келиб хурсанд бўладиганларнинг ўнларча вебсаҳифалари ва халқаро матбуот алоқаси тармоқлари ёпиб ташланган эди. Аммо буларнинг ҳаммаси орасида биргина Марказий Осиё Онлайн Ўзбекистонда доим очиқ ва истаганига эриша оладиган шаклда сақланиб қолмоқдадир.

Мақолани туркчадан ўзбекчалаштирган таржимон

Алибой Йўляхши.

 

pressmedya.com