O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Петербургдан 250 дан зиёд ўзбекистонлик бадарға қилинди

Петербургдан 250 дан зиёд ўзбекистонлик бадарға қилинди
33 views
23 May 2017 - 12:36

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Жорий йил бошидан бери Санкт-Петербург шаҳридан Россияда юриш қоидаларини бузган 419 нафар хорижлик бадарға қилинди.

“Росбалт” агентлигининг Россия Суд нозирлари федерал хизматининг Санкт-Петербург бошқармаси матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, миграция тартибини энг кўп бузган муҳожирлар ўзбекистонликлардир (бадарға қилинганларнинг 60 фоиз).

Россиядан чиқариб юборилган бу муҳожирларнинг 24 фоизини тожикистонликлар ташкил қилади. Миграция тартиби бузганлар орасида Украина, Қирғизистон, Молдавия, Ҳиндистон, Нигерия ва бошқа мамлакатлар ватандошлари ҳам бор.

Бадарға қилинган муҳожирларнинг беш йил мобайнида Россия Федерацияси ҳудудига кириши тақиқланади.

ЎХҲ хабарлар бўлими