O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Пистирма”дан қачон чиқамиз?

“Пистирма”дан қачон чиқамиз?
151 views
16 January 2017 - 10:52

Орадан ҳафталар, ойлар ўтиб боряпти.

Ўзбекистонда энг тўғри гапларни, энг оғриқли масалаларни фақат бир киши айтаяпти: Президент!

Матбуот, телевидение, радио ҳамон “пистирма”сидан чиққани йўқ.

Иш услубимиз ҳамон қадимий ва анъанавий!

Президент кетма-кет Қарорлар чиқаряпти.

“Ахборот” билан “Давр” одатдагидек ушбу Қарорнинг “нақадар долзарблигини, айни муддао бўлганини” шарҳ қилиш билан оввора.

“Нега бу масаланинг долзарблигини сен олдинроқ айтмадинг? Мамлакатда шунақа долзарб муаммолар бор экан, сен нега мум тишлаб ўтирибсан?” дейдиган одам йўқ.

ТВнинг энг қизиқ жойи: ҳинд сериаллари бўлиб қолди!

Айниқса, шу кунларда “Ёшлар” телеканалида намойиш этилаётгани шу қадар бемаъники, тавба, одам бора-бора ўрганиб ҳам қоларкан.

Лекин шунақа атала “саноат маҳсулотлари”ни излаб топганига қойил!

Нақ уч йилдан бери на дини, на урф-одамлари, на маросимлари бизга тўғри келадиган ҳинд сериалларидан бошимиз чиқмай қолди.

Чунки бу сериалларни безарар деб билишади.

Аслида эса… бу эътиборсизликларимизнинг натижаси орадан йиллар ўтиб намоён бўлади.

Хуллас, ОАВ “тирилтириш” учун бир “масиҳ Фармон” керакка ўхшайди!.

Алишер Назар

Манба: facebook.com