«БЕШИНЧИ ФАСЛ» КИТОБИДАН
ПИЁДА ТОҒЛАР
Биз тоғлар қошидан поезда учдик,
Қўл силтдик уларга гоҳо дарёдан.
Минг бор «салом»лашиб, минг «хайр»лашдик,
Тоғлар-чи, пиёда… пиёда.
Улар жуда секин боришаётир,
Учиш истаклари йўқдир самода.
Шундa ҳам етарлар бамайлихотир
Ўзга асрларга… пиёда.
1974
(13)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (21-саҳифа.)