O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Подшоҳнинг тарвуз савдоси

Подшоҳнинг тарвуз савдоси
161 views
29 June 2019 - 9:00

ПОДШОҲНИНГ ТАРВУЗ САВДОСИ
ёки давлат бошқаруви

Бир куни подшоҳ баланд қасрида деразадан пастга қараб шаҳарни томоша қилиб турган экан, пастда бир одам аравада тарвуз олиб келиб сотаётганига кўзи тушибди. Шунда шоҳнинг кўнгли тарвуз ейишни тусаб қолибди. Бош вазирини чақириб, 100$ бериб, тарвузни кўрсатиб бориб битта олиб келгин, бир мазза қилиб ейлик, дебди.

Бош вазир шоҳнинг хонасидан чиқиб, биринчи замига 50$ бериб, бор битта тарвуз олиб кел дебди, зами ҳам коридорга чиқиб, молия вазирига 25$ берибди-да, бор тарвуз олиб кел, дебди. Молия министри шопирини чақирибди, унга 10$ берибди ва кўчадиги тарвузни кўрсатиб, битта олиб кел, дебди.

Шопир ҳам тарвузчининг олдига бориб, телефон қилиб, солиқни, божхонани, участковойни, МИБни чақириб, тарвузчининг ҳужжатларини текширишни буюрибди.

Оқибатда ҳамма тарвузини мусодара қилишибди, шопир шундан биттасини олиб, қолганини «по цепочке» юқорига узатиб юборибди.

Тарвуз подшоҳга етиб борибди. Бош вазир уни чиройли қилиб сўйибди. Подшоҳ мазза қилиб еб туриб бош вазирдан: «Ўзи халқимиз қалай яшаяпти, ҳамма шарт-шароитлар яхшими, ҳамма тўқ ва бой-бадавлатми?» деб сўрабди.

Бош вазир: «худди шундай, подшоҳим, халқ жудаям тўқ ва бой-бадавлат», деб жавоб берибди.

Шунда подшоҳ: «Албатта-да, ҳар бир тарвузни 100$ дан сотгандан кейин бой бўлади-да», деб жавоб берган экан…

Нилуфар Нурметова