O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Порошенко Путинга Донбассни “олишни” таклиф қилган

Порошенко Путинга Донбассни “олишни” таклиф қилган
26 views
06 April 2015 - 13:44

putin vs poroshenkoУкраина президенти Пётр Порошенко 11-12 февраль кунлари Минскда бўлиб ўтган учрашувда Россияга Донбассни “олишни” таклиф қилган. Бу ҳақда 19 март куни Россия саноатчилари ва тижоратчилари иттифоқи бошқарув бюроси билан бўлган учрашувда Россия президенти Владимир Путин ҳикоя қилиб берган.

Forbes журналининг ёзишича, бу маълумот учрашувда иштирок этган 2 шахс томонидан тасдиқланган.

“Порошенко менга “Донбассни олинглар” деди. Мен жавоб бердим: “Бу нима деганинг? Донбасс бизга керак эмас, агар сизларга ҳам керак бўлмаса, унга мустақиллик беринглар”, – Путиннинг сўзларидан иқтибос келтиради журнал.

Яна бир гувоҳнинг сўзларига қараганда, Порошенко фақат Донбассни Россиянинг иқтисодий таъминотига олишни таклиф қилган, Путин эса бу фақат вилоят Россия таркибига кирган тақдирдагина амалга ошиши мумкинлигини айтган.

Манба: kun.uz