O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Президентга очиқ хат

Президентга очиқ хат
161 views
28 September 2017 - 14:36

Қуйида адиб Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон озод этилиши сўралган очиқ хатни жойлаштиряпман. Уни ўқиб чиқиб, имзо қўйишни истаганлар изоҳда (комментда) ўз исм-шарифлари ва яшаш ҳудудларини ёзиб қолдирсалар, имзо қўювчилар рўйхатига қўшиб қўямиз. (“Фалончиев Фалончи, Тошкент шаҳри” тарзида қисқа қилиб ёзилса, кифоя).

Бу очиқ хат муайян миқдорда имзо тўпланганидан сўнг кўпроқ киши кўрадиган (балки чет элдаги ҳам) сайтларда ҳам эълон қилиниши, президент виртуал қабулхонасига жўнатилиши мумкин. Шунга олдиндан рози бўлганлар қўл қўйишларини сўраймиз.

———————————–
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Миромонович Мирзиёевга

ОЧИҚ ХАТ

Ҳурматли Шавкат Миромонович!

Сизга очиқ нома ёзаётган бир гуруҳ Ватандошлар, ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхонга нисбатан қилинаётган адолатсизликка ортиқ бардош бера олмаймиз.

Куни кеча БМТ Бош ассамблеяси 72-сессиясида сўзлаган нутқингиз сўнгида “Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси Марказига айлантирилади” деганингизда юрагимиз фахр ифтихорга тўлган эди. Шундай юксак рутбага давогарлик қилишга албатта хақлимиз, чунки бу тупроқ Имом Ал Буҳорий, Ат Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Мотуридий каби Ислом равнақига ҳисса қўшган олимларга Ватандир.

Аммо шундай азизлар яшаб ўтган мукаррам заминда ташкил қилинган Диний кўмитанинг ҳеч қандай мезонга тўғри келмайдиган ишлари халқнинг ғазабини келтирмоқда. Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг “Бу кунлар” китобини ўқиган оддий одам ҳам унда ҳеч қандай экстремистик, терористик мавзу йўқлигини, Давлат ва Конституцион тизимга қарши ғоялар тарғиб қилинмаганини тушунади. Нега энди шу хақиқатни Олий диний таълим олган уламоларимиз билмаса! Асар хақида саводсизлик билан ёзган хулосалари билан бутун бир халқнинг нафратига, қарғишига қолишдан қўрқишмаса!

Сиз Америкада яшаётган Ватандошларимиз билан учрашганингизда уларни юртга қайтишга чорлагандингиз. Ўша ҳаяжонли лаҳзаларни кўриб, сўзларингиздаги самимиятдан жуда хурсанд бўлдик. Сизга бўлган ишончимиз ортди. Чунки Давлатимиз сарҳадларидан ташқарида Юртимиз равнақи учун жонини бергувчи юртдошларимиз жуда кўп.

Ёзувчи Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон ҳам сизга ва сизнинг миллат қайғусидаги оташин, самимий сўзларингизга ишониб, Ватанга қайтди. У қайтишидан олдин бутун дунёга жар солди. “Мени шубҳали кишилар рўйхатидан чиқарган Президентимга ишонаман”, деб баёнот берди”.

Лекин аэропортдаёқ кишанлаб, хавфли жиноятчидек нафсониятга тегиш Давлатимиз шаънига ярашадими? Бутун дунё жамоатчилиги қулоғи динг турган бир пайтда бўлаётган бу ишлар ҳеч қайси меъёрга тўғри келмайди.

“Бу кунлар” асарида тилга олинган оғриқли мавзуларнинг аксарияти хақиқат экани энди ҳеч кимга сир эмас!

Маърузаларингизда адолат, хақиқат, маънавият, маърифат, тараққиёт ҳақида зўр гапларни гапирасиз. Лекин, айни пайтда Ўзбекистон бир сиқим сохта ватанпарварларни деб, миллатининг асл фарзандларини йўқотиб қўймаяпти-ми?!

Биз Ватанимизда бўлаётган ҳамма воқеа-ҳодисаларни кузатиб, мушоҳада қиламиз. Гувоҳи бўлаяпмизки, қабиҳ ниятли кишилар манфур ишлари билан ҳукматга, аввало, халқимиз учун эзгулик эшикларини ланг очиб юборган Президентга ишончсизликни пайдо қилишмоқчи, Сизнинг обрўйингизни тўкишмоқчи. Улар яхши билишади, ҳар бир салбий ҳодисада содда одамлар Президентни айблашини.

Биз Сиз бошлаган ишларга камарбастамиз! Фақат Сизга ишона бошлаган зиёлиларнинг, халқнинг ишончини, эҳтиромини йўқотманг! Бизларни адолат қарор топишига ишонтиринг! Бугун 32 миллион одам “Қани, давлат Нуруллоҳ Отахоновни нима қилар экан, бунга Президент нима дер экан?” деб турибди. Халқингизни ноумид қилманг! Зиёлиларни сақлаб қолинг ва уларга эркинлик беринг! Ишонамизки, улар Сизга ва халқимизга садоқат билан хизмат қилади.

Ҳурматли Шавкат Миромонович! 
Сизга ишонамиз! Нуруллох Муҳаммад Рауфхон ва у каби миллатнинг асл фарзандларини адолатсизликлардан ҳимоя қилинг!

Ҳурмат билан бир гуруҳ ватандошлар номидан

1. Муаззам Иброҳимова, Тошкент шаҳри.
2. Аббос Асад, Наманган шаҳри.
3. Мирраҳмат Мўминов, Клевленд, Огайо (АҚШ).
4. Намоз Нормўмин, Истанбул (Туркия).
5. Нурмуҳаммад Исамиддинов, Ўш (Қирғизистон).
6. Ҳусниддин Қутбиддинов, Питсбург (АҚШ).
7. Акром Содиқов, Наманган шаҳри.
8. Малика Мирзаева, Тошкент шаҳри.
9. Бахтиёр Мирасулов, Чимкент (Қозоғистон).
10. Рўзиқул Тоғай Челебей, Шаҳрисабз шаҳри.
11. Олмосбек Маллабаев, Тошкент шаҳри.
12. Юсупов Шукруллоҳ, Қўқон шаҳри.
13. Нурмуҳаммад Акрамов, (Швейцария).
14. Анвар Рустам ўғли, Наманган шаҳри.
15. Орзу Аъзамова, Тошкент шаҳри.
16. Жаҳонгир Халилов, Андижон вилояти.
17. Лайло Назарова, Самарқанд вилояти.
18. Ҳамдамбек Давлетов, Стокголм (Швеция).
19. Хуршид Серобов, Тошкент шаҳри.
20. Абдулҳамид Раҳим, Чимкент (Қозоғистон).
21. Умида Қаюмова, Истанбул (Туркия).
22. Рустамжон Ҳамидов, Андижон вилояти.
23. Комил Аҳмедов, Қўқон шаҳри.
24. Ноила Холматова, Фарғона вилояти.
25. Содиқ Солиҳ, Тошкент шаҳри.
26. Шоҳруҳ Мирзашарипов, Фарғона шаҳри.
27. Алишер Мамадалиев, Наманган шаҳри.
28. Авазхон Охунов, Фарғона вилояти.
29. Шерзод Ҳусанов, Москва (Россия Федерацияси).
30. Абдусалом Эргашев, Фарғона шаҳри.
31. Атаназар Арифов, Тошкент шаҳри.
32. Билол Комилов, Истанбул (Туркия).
33. Содиқ Собитжонов, Тошкент шаҳри.
34. Камолиддин Асомов, Тошкент шаҳри.
35. Абдулазиз Раимов, Наманган шаҳри.
36. Муҳамаджон Холмирзаев, (Тожикистон).
37. Ҳасан Эгамбердиев, Наманган вилояти.
38. Фаррух Ишманов, Сеул (Жанубий Корея).
39. Бобур Султонхўжаев, Ню-Йорк (АҚШ).
40. Сардор Қосимов, Тошкент шаҳри.
41. Нурали Собиров, Жиззах вилояти.
42. Абдуллохон Бобохонов, Андижон шаҳри.
43. Умида Адизова, Тошкент шаҳри.
44. Камол Самиев, Самарқанд вилояти.
45. Аҳмад Ғафур, Тошкент шаҳри.
46. Суҳроб Каттаев, Доҳа (Қатар).
47. Башорат Эшова, Цюрих (Швейцария).
48. Ашраф Алиев, Тошкент шаҳри.
49. Ҳайдарбек Қурбонов, Истанбул (Туркия).
50. Зафар Аброров, Бирмингем (Англия).
51. Муҳаммадазим Аширов, Ўш (Қирғизистон).
52. Илҳом Мухтаров, Наманган шаҳри.
53. Санжар Ахметов, Тошкент шаҳри.
54. Гулҳаё Бобомирзаева, Фарғона шаҳри.
55. Тоҳир Нормуродов, Филаделфия (АҚШ).
56. Исмаил Маматеминов, Жиззах вилояти.
57. Фарҳод Абдураимов, Жалолобод (Қирғизистон).
58. Сардор Абдурасулов, Андижон шаҳри.
59. Ғайратжон Маманов, Жалолобод (Қирғизистон).
60. Аброржон Абдуллаев, Фарғона вилояти.
61. Мусо Аҳмедов, Тошкент шаҳри.
62. Рустамбой Расулов, Наманган шаҳри.
63. Отабек Ҳасан, Ню-Йорк (АҚШ).
64. Ғанишер Байдуллаев, Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари).
65. Расул Курбанов, Сувон (Жанубий Корея).
66. Олим Эшназаров, Тошкент шаҳри.
67. Абдулқодир Қодирий, Қозон (Россия Федерацияси).
68. Абдулвоҳид Абдурашид, Тошкент шаҳри.
69. Шоолим Шомансуров, Тошкент шаҳри.
70. Бахтиёржон Ҳаитов, Фарғона шаҳри.
71. Ғайрат Холмуродов, Тошкент вилояти.
72. Сардорбек Озодбек ўғли Сирожиддинов, Андижон шаҳри.
73. Умар Раҳмонов, Ўш (Қирғизистон).
74. Салим Ахмедов, Астрахан (Россия Федерацияси).
75. Раҳимберди Иброҳимов, Андижон шаҳри.
76. Нурмуҳаммад Одилов, Тошкент шаҳри.
77. Юлдуз Мадумарова, Истанбул (Тошкент).
78. Сирожиддин Тўрабеков, Сирдарё вилояти.
79. Собир Шермуҳаммадов, Тошкент шаҳри.
80. Оиша Алимова, Истанбул (Туркия).
81. Саидаббос Сулаймонов, Андижон вилояти.
82. Азиз Абдуллаев, Қўқон шаҳри.
83. Камолиддин Раҳимов, Қашқадарё вилояти.
84. Ғолиб Баҳромов, Қашқадарё вилояти.
85. Улуғбек Жумаев, Тошкент шаҳри.
86. Абдуҳамид Пардаев, Тошкент шаҳри.
87. Қаҳрамон Жабборов, Тошкент шаҳри.
88. Абдураҳмон Мешаян, Тошкент шаҳри.
89. Беҳзод Усмонов, Тошкент шаҳри.
90. Асхат Назиров, Тошкент шаҳри.
91. Сайфуллоҳ Носир, Мадинаи Мунаввара (Саудия Арабистони).
92. Ғайратилло Эгамбердиев, Тошкент шаҳри.
93. Олимхон Исмаилов, Наманган шаҳри.
94. Баҳром Шукуров, Тошкент шаҳри.
95. Ойнурахон Ҳамидуллаева, Истанбул (Туркия).
96. Сайдулло Мирзаев, Наманган шаҳри.
97. Абдулаҳад Аҳмад, Тошкент шаҳри.
98. Санжар Тошев, Қашқадарё вилояти.
99. Аҳрор Тоиров, Қўқон шаҳри.
100. Сундар Қорабоев, Жиззах вилояти.
101. Равшан Файзуллаев, Тошкент шаҳри.
102. Шукуржон Исломов, Фарғона вилояти.
103. Акром Толипов, Тошкент шаҳри.
104. Абдували Исматов,
105. Темур Шомансуров, Тошкент шаҳри.
106. Сиддиқжон Мукаррамов, Сеул (Жанубий Корея).
107. Жаҳонгир Сиддиқов, Тошкент шаҳри.
108. Ҳаёт Бахтиёр ўғли Исматов, Навоий вилояти.
109. Фазлиддин Каримов, Сурхондарё вилояти.
110. Акрам Раҳматуллаев, Наманган шаҳри.
111. Малоҳат Абдуллаева, Қўқон шаҳри.
112. Муножат Жўраева, Тошкент шаҳри.
113. Маъруфжон Қодиров, Фарғона шаҳри.
114. Дилафруз Усманова, Тошкент шаҳри.
115. Жамолиддин Икрамов, Тошкент шаҳри.
116. Муҳаммаджон Юнусов, Фарғона шаҳри.
117. Гулноза Исмоилова, Тошкент шаҳри.
118. Рустамбек Нурматов, Андижон шаҳри.
119. Ғайрат Умаров, Қўқон шаҳри.
120. Афсона Каримова, Тошкент шаҳри.
121. Раҳматулло Ҳошимов, Ўш (Қирғизистон).
122. Мўминжон Юсупов, Навоий вилояти.
123. Нурислом Ҳафизов, Ўш (Қирғизистон).
124. Муслима Амирханова, Тошкент шаҳри.
125. Муҳаммад Самадов, Самарқанд вилояти.
126. Умидбек Отаев, Хоразм вилояти.
127. Абдулҳақ Ҳожиев, Наманган шаҳри.
128. Абдусамад Қурбонов, Бухоро вилояти.
129. Абдунаби Жўраев, Сурхондарё вилояти.
130. Дилшод Ҳусанов, (Жанубий Корея).
131. Азамат Бегалиев, Тошкент шаҳри.
132. Азиза Усманова, Навоий вилояти.
133. Абдулазиз Азизов, Тошкент шаҳри.
134. Дурдона Каримова, Стокголм (Швеция).
135. Одил Раҳмонов, Тошкент шаҳри.
136. Навшод Хаитматов, Тошкент шаҳри.
137. Мансур Муҳаммади Кадиров, Тошкент шаҳри.
138. Асадулло Расулов, Марғилон шаҳри.
139. Абдулазиз Набиев, Фарғона шаҳри.
140. Носир Ниғматов, Тошкент шаҳри.
141. Шуҳрат Ҳакимов, Тошкент шаҳри.
142. Аҳмаджон Аҳмадий, Тошкент шаҳри.
143. Шуҳрат Аббасов, Самарқанд шаҳри.
144. Обид Абдураҳманов, Наманган шаҳри.
145. Мирзажон Деҳқонов, Андижон вилояти.
146. Акмал Бабаджанов, Тошкент вилояти.
147. Аҳмад Миразизов, Қўқон шаҳри.
148. Шуҳрат Аҳмедназаров, Тошкент шаҳри.
149. Акмал Қамбаров, Жалолобод (Қирғизистон).
150. Азизбек Абдулазизов, Андижон шаҳри.
151. Мунира Муҳамедова, Тошкент шаҳри.
152. Беҳзод Жўраев, Жиззах вилояти.
153. Иброҳим Бобожонов, Сирдарё вилояти.
154. Исмоил Абдулғани ўғли, Тошкент шаҳри.
155. Марифжон Надиров, Айдаҳо (АҚШ).
156. Азим Маҳмудов, Тошкент шаҳри.
157. Эмин Эркин, Тошкент шаҳри.
158. Абдуллаҳ Генч, Истанбул (Туркия).
159. Адҳам Таджибаев, Ўш (Қирғизистон).
160. Баҳром Кариев, Наманган шаҳри.
161. Нуриддин Низомиддинов, Зевенар (Нидерландия).
162. Сардор Усмонов, Тошкент шаҳри.
163. Маликов Жаҳонгир, Тошкент шаҳри.
164. Далер Зикиров, Сурхондарё вилояти.
165. Акмал Аҳмедов, Тошкент шаҳри.
166. Дилноза Мамасидикова, Ўш (Қирғизистон).
167. Абдулло Муҳаммаджонов, Тошкент шаҳри.
168. Санжар Абдураззоқов, Тошкент шаҳри.
169. Маъруф Дадабаев, Наманган шаҳри.
170. Сарвар Арсланов, Тошкент шаҳри.
171. Абдулло Вахобов, Наманган шаҳри.
172. Даврон Аҳмедов, Сирдарё вилояти.
173. Алишер Ҳасанов, Фарғона вилояти.
174. Абдуллоҳ Абдурраҳмон, Тошкент шаҳри.
175. Маҳдий Иқбол, Ўш (Қирғизистон).
176. Дилмурод Султон, Тошкент шаҳри.
177. Аҳрорбек Ализода, Франкфурт (Германия).
178. Абдулвоҳид Абдулазиз ўғли, Андижон вилояти.
179. Абдурашид Ёқубов, Акрон (АҚШ).
180. Муҳаммадий Умаров, Андижон вилояти.
181. Носиржон Раҳимов, Тошкент шаҳри.
182. Муқим Маҳмуд, Стокголм (Швеция).
183. Бекзод Суюн ўғли, Чикаго (АҚШ).
184. Полвон Нуруллаев, Қорақалпоғистон.
185. Самандар Тошев, Тошкент шаҳри.
186. Муслиҳиддин Иномжонов, Фарғона шаҳри.
187. Абдулла Мирзажонов, Тошкент шаҳри.
188. Сиротилло Муҳаммадсолиев, Наманган вилояти.
189. Қудрат Бобожонов, Стокголм (Швеция).
190. Улуғбек Латипов, Перм (Россия Федерацияси).
191. Абдулазиз Латипов, Перм (Россия Федерацияси).
192. Замира Жалилова, Перм (Россия Федерацияси).
194. Фурқатжон Хамедов, Қўқон шаҳри.
195. Абдуғаффор Расулходжаев, Тошкент шаҳри.
196. Дониёр Ғаниев, Фарғона вилояти.
197. Абдумалик Кабиров, Истанбул (Туркия).
198. Зафар Сафаев, (Германия).
199. Бекзод Мурат ўғли Матмуратов, Тошкент шаҳри.
200. Шерзод Қодиров, Тошкент шаҳри.
201. Абдураҳим Каримов, Андижон вилояти.
202. Муҳаммаджавоҳир Суръатов, Тошкент шаҳри.
203. Райёна Нурмуҳамедова, Тошкент шаҳри.
204. Эгамберди Абдалиев, Фарғона вилояти.
205. Шермуҳаммад Олмаҳаммад ўғли Шамситдинов, Андижон вилояти.
206. Фаррух Салимов, Қашқадарё вилояти.
207. Аваз Набиев, Тошкент шаҳри.
208. Сардор Муҳиддинов, Тошкент вилояти.
209. Маҳмуд Усмонов, Тошкент шаҳри.
210. Жамшид Турдиев, Тюмен (Россия Федерацияси).
211. Абдумавлон Рашидов, Мюнҳен (Германия).
212. Шокир Шарипов, Сурхондарё вилояти.
213. Шодия Тоҳир қизи Юнусова, Тошкент шаҳри.
214. Алишер Эрназаров, Самарқанд шаҳри.
215. Шермамат Жамилов, Самарқанд шаҳри.
216. Маҳмуд Йўлдошев, Тошкент шаҳри.
217. Беҳзод Назиров, Сурхондарё вилояти.
218. Сирожиддин Шодиев, Навоий шаҳри.
219. Элмурод Бекмуҳамедов, Тошкент шаҳри.
220. Заҳриддин Муминов, Куала-Лумпур (Малайзия).
221. Оқилхон Собитуллаев, Токио (Япония).
222. Рустам Юсуфжанов, Наманган вилояти.
223. Акром Абдулқодир ўғли, Тошкент шаҳри.
224. Мурод Раҳимов, Тошкент шаҳри.
225. Миразиз Аҳмедов, Тошкент шаҳри.
226. Козим Шахасанов, Тошкент шаҳри.
227. Нодиржон Ботиров, Навоий вилояти.
228. Нигинабону Аҳмедова, Тошкент шаҳри.
229. Шерзод Умаров, Наманган шаҳри.
230. Илҳом Бойҳанбоев, Наманган шаҳри.
231. Раҳимжон Турдиев, Тошкент шаҳри.
232. Абдулбосит Тўрахонов, Тошкент шаҳри.
233. Гулшан Караева, Қарши шаҳри.
234. Комил Асад, Тошкент шаҳри.
235. Бехзод Абдурахманов, Тошкент шаҳри.
236. Мавлуда Эгамбердиева, Андижон шаҳри.
237. Малика Абдуллаева, Истанбул (Туркия).
238. Ндирбек Абдуллаев, Ўш (Қирғизистон).
239. Муҳаммадюсуб Турсуналиев, Ўш (Қирғизистон).
240. Бахтиёр Аскаров, Наманган шаҳри.
241. Зиёсаттор Сайрамий, Чимкент (Қозоғистон).
242. Фариза Салимова, Тошкент шаҳри.
243. Баҳодир Аҳмадалиев, Фарғона шаҳри.
244. Хуршида Маҳмудова, Истанбул (Туркия).
245. Маъруф Исмаилов, Марғилон шаҳри.
246. Давронбек Абдуманнобов, Андижон шаҳри.
247. Заҳро Ҳабибуллаева, Тошкент шаҳри.
248. Ҳамроқул Асқар, Тошкент шаҳри.
249. Нодирбек Шодмонов, Андижон шаҳри.
250. Абдулбосит Саидов, Екатеринбург (Россия Федерацияси).
251. Фаррух Шамсиддинов, Москва (Россия Федерацияси).
252. Фируз Фахриев, Самарқанд шаҳри.
253. Комолиддин Давлатов, Сурхондарё вилояти.
254. Анвар Мирзо, Инчеон (Жанубий Корея).
255. Бахтиёр Алламуродов, Сирдарё вилояти.
256. Абдуллоҳ Аҳмад, Наманган вилояти.
257. Абдулҳамид Абдувоҳидов, Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари).
258. Баҳодир Узоқов, (Нидерландия).
259. Абдушакур Ҳошимов, Инчеон (Жанубий Корея).
260. Муҳибилла Қориев, Наманган вилояти.
261. Ҳафизахон Бурханова, Жалолобод (Қирғизистон).
262. Дўстназар Худойназар, Киев (Украина).
263. Элёр Артикбаев, Тошкент вилояти.
264. Умар Усмон, Истанбул (Туркия).
265. Нармурод Суннетов, Чимкент (Қозоғистон).
266. Нодира Бозорбоева, Андижон вилояти.
267. Абдурашид Абдуллаев, Наманган шаҳри.
268. Музаффар Жўраев, Сеул (Жанубий Корея).
269. Ҳасан Тоштемиров, Наманган шаҳри.
270. Нодир Замирович Очилов, Самарқанд вилояти.
271. Раҳматуллоҳ Ҳамроқулов, Жалолобод (Қирғизистон).
272. Азизбек Парпиев, Андижон шаҳри.
273. Лоиса Исамидинова, Дубай (Бирлашган Араб Амирликлари).
274. Шукрулло Қодиров, Чимкент (Қозоғистон).
275. Файзуллоҳ Ҳожиматов, Мадинаи Мунаввара (Саудия Арабистони).
276. Санжар Камалитдинов, Тошкент вилояти.
277. Зариф Султоний, Тошкент шаҳри.
278. Зокир Ортиққориев, Наманган вилояти.
279. Абдузоир Норбеков, Тошкент шаҳри.
280. Мурод Ботиров, Атирау (Қозоғистон).
281. Феруза Юсупова, Тошкент шаҳри.
282. Зокир Тоиров, Тошкент шаҳри.
283. София Шакирова, Стокголм (Швеция).
284. Турсуной Муҳсимова, Тошкент шаҳри.
285. Фарҳод Келдибеков, Сирдарё вилояти.
286. Шукуруллоҳ Касимов, Ўш (Қирғизистон).
287. Бахтиёр Шералиев, Фарғона вилояти.
288. Жалолиддин Каюмов, Тошкент шаҳри.
289. Нодирабегим Жамолова, Навоий вилояти.
290. Бахтиёр Сулаймонов, Фарғона вилояти.
291. Адҳам Олимов, Тошкент шаҳри.
292. Фазлиддин Джураев, Тошкент шаҳри.
293. Даврон Халиков, Тошкент шаҳри.
294. Ислом Носиров, Москва (Россия Федерацияси).
295. Фахриддин Маҳкамов, Наманган шаҳри.
296. Фаррух Қашқаров, Андижон вилояти.
297. Гулчеҳра Раҳимова, Тошкент шаҳри.
298. Орифжон Маматқулов, Самарқанд вилояти.
299. Озод Бахтиёр ўғли Тошев, Самарқанд вилояти.
300. Ҳасан Аҳроров, Самарқанд вилояти.
301. Акмал Шокиров, Тошкент шаҳри.
302. Зафар Ибрагимов, Тошкент шаҳри.
303. Абдуллоҳ Зиёев, Тошкент шаҳри.
304. Равшан Обидов, Тошкент шаҳри.
305. Ҳамид Назаров, Тошкент шаҳри.

(Рўйхат кун давомида тўлдириб борилади.)

Musannif Adham
facebook.com