Муҳтарам Президент, ҳурмтали бош прокурор!
Биттагина далолатномани сохталаштиришлари сизга арзимас, жуда майда нарса бўлиб кўриниши мумкин. Аслида жуда чиройли, кўркам ва қимматбаҳо либосимизни ҳам кўзга кўринмас оддийгина мита яроқсиз аҳволга тушириб қўяди! Илма-тешиқ қилиб ташлайди.
Қалбаки ҳужжат тайёрлаётганлар ҳам мисоли миталар, жаноб Президент, ҳурматли прокурор!
Бу шахслар далватчилигимизнинг, жамиятимизнинг, мамлакатимизнинг келажагига, Президент виртуал қабулхонасининг обрусига тушган миталар!
Бугун уларнинг таноби тортиб қўйлимас экан, эртага Президент виртуал қабулхонаси оҳори тўкилмаган “обру” отлиқ либосидан мосуво бўлиб қолиши ҳеч гап эмас!
* * *
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВга
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИ
НИҒМАТИЛЛА ЙЎЛДОШЕВга
ЭШОНҚУЛОВА МАЛОҲАТдан
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани,
Бўрижар маҳалласи,
Д20 “А” – даҳа, 8-уй, 128-хонадон.
Тел: +99893 5104292
Ш И К О Я Т А Р И З А
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилинган мурожаатимни ёпиш мақсадида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, Президентнинг виртуал қабулхонасини масхаралаб, виртуал қабулхонани омма ўртасида обрусизлантиришга уринганлиги сабабли “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти техник директори Д. И. Сайдуллаевга ҳамда, 23.07.2019 йил кунги сохта далолатномани тузиб имзолаганлиги учун “Бўрижар” МФЙ раиси М. Баҳромова, Ҳ. Шарофиддинхўжаев, сохта далолатномада келтирилган фамилияси “Ю” билан бошланадиган (тушуниб бўлмайди ёзувини) масъул мансабдор шахсларга нисбатан 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатиш хусусида)
Муҳтарам Президент!
Ҳурматли Бош прокурор!
Кейинги пайтларда масъул мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятларга, қонун бузилиш ҳолатларга жазо муқаррар эмаслиги ортидан амалдорлар ҳатто Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасини ҳам от ўйинига айлантириб юборишди.
Фуқаро не умидлар билан Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилмоқда.
Жойлардаги масъул мансабдор шахслар эса мавжуд муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш ўрнига, қандай қилиб бўлсаям виртуал қабулхонага қилинган мурожаатни ёпиш илинжида алдам-қалдамга, сохтакорликк йўл қўйишмоқда.
Жойлардаги масъул мансабдор шахслар ўзлари ўтирган амал курсисини асраб қолиш илинжида хизмта сохтакорлигига йўл қўйиб, кенг халқ ўртасида, жамоатчили олдида Ўзбекистон Республикаси виртуал қабулхонасининг обрусизланишига замин яратмоқдалар.
Фактларга мурожаат этаман: Мен юқорида кўрсатилган манзилда 9-қаватда истиқомат қиламан. Ёз бўйи кунда, кун ора электр узилишлари содир бўлди. Бунинг ортидан лифтимиз ишламади. Энг ёмони саратоннинг чилласида электр йўқлиги сабабли музлатгичлар ишламади, оқбиатда ичидаги маҳсулотларнинг бузилишига олиб келди, фуқаролар молиявий зарар кўра бошлади. Электр асбоблари куйди.
Электр узилишлари лифт ишламаслигига олиб келди ва бунинг ортидан болали аёллар ва кексалар қўлидаги гўдаги ва ё бозорлик юклари билан тепа қаватларга пиёда кўтарилишга мажбур бўлишди.
“Дом”имиздаги электр тақчиллигининг, бунинг ортидан лифт ишламай қолишининг, лифтни ҳаракатлантириш учун электр етишмовчилигининг сабаби бор албатта: биринчидан, “дом”имизнинг биринчи қаватида 2 та хусусий дўкон, битта сомсахона, 5 та аёллар сарторашхонаси, битта ўқув маркази, битта тикувчилик цехи, битта чиқиндилар шахобчаси ўрин олган ва мазкур хусусий обеъктлар бизнинг “дом”имизнинг электр таъминотига уланиб олишган.
Битта дўконда ёзнинг иссиғида яхна ичимликлар ва музқаймоқларни сақлаб туриши учун камида 4 тадан катта музлатгичлари, совутгичлари бор. Аёллар сарторошхонасининг ҳар бирида камида 3 тадан сартарош ишлайди. Бу ҳам электр сарфи билан боғлиқ.
Камига, ёз бошланди дегунча “дом”имиз тагига тарвуз-қовунчилар келиб, савдо шахобчаси очиб олишади. Электрни бизнинг “дом”ни ШИТидан улаб олишади.
Шундан кейин 8-уйда электр етишмовчилиги бўлмай, қаерда бўлсин?
ШИТларнинг аҳволини кўрсангиз, каламушлар кемириб кетган?
Бунинг ортидан лифтни ҳаракатлантиришга электр қуввати етмайди.
Ҳар куни электрда узилишлар юзага келади. Пойтахтнинг қоқ киндигида музлатгичларимиздаги маҳсулотларимиз куннинг иссиғида сифати бузилиб, нафасимиз қайтиб, иссиқда электрсиз ўтиришга мажбур бўламиз.
“Беҳруз омад сервис” уй жой мулкдорлар ширкати раҳбарига, туман электр идорасига “Мана бу хусусий корхоналарнинг электрини узинглар, ўшаларнинг ҳисобига электр етишмовчилиги юзага келмоқда. Бу хусусий корхоналар “дом”дан улаб олишмасин, трансформатирдан қонуний улаб олишсин” деб талаб қилсангиз, қулоқ солишмайди.
Электр узилиши муаммосини “Беҳруз омад сервис” ХУЖМШ раҳбари “Электр тармоқлари корхонаси”га юклайди, электр идораси “Бу хусусий уй, ўзларинг хўжайинсанлар, буни бизга алоқаси йўқ, ноқонуний электр улаб олганларни узларинг узларинг” дея яна “Беҳруз омад сервис”га копток қилади.
Уларга одамларнинг электрсиз ўтириши, лифтсиз 9-қаватга кўтарилиши ортидан юзага келаётган қийинчиликларини бартараф этиш муҳим эмас-ов, ҳар бир хусусий объект ноқонуний тортиб олган электри учун нақдгина қилиб соққасини бериб қўйгани муҳим шекилли-да деган гумондан хуноб бўлиб кетасан киши гоҳида.
Электр тармоқлари идораси бу каби бошболдоқликларга барҳам бериш чораларини кўрса, текин даромад келиш ариқчалари беркилиб қоладигандек, амалий иш кўриш ўрнига порталга қилинган мурожаатларни сохта далолатномалар асосида ёпишга зўр бериб ётганига қандай баҳо берасиз?
Хуллас, мен электр узилишлари хусусида, июн, июл ойлари давомида Ўзбекистон Республикасининг виртуал қабулхонасига 10 маротабалар мурожаат йўллаганман.
2019 йилнинг 18 июлдаги Президентнинг виртуал қабулхонасида 282877/ 19- рақми билан рўйхатга олинган менинг мурожаатимга “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” ҳиссадорлик жамиятининг техник директори имзоси билан 25.07.2019 йилда имзоланган №42 рақамли жавоб хати олдим.
Энг қизиғи, мазкур хатига илова қилинган 23.07.2019 йилда тузилганлиги айтилаётган “Мурожаатни жойга чиқиб урганиш” тўғрисидаги далолатнома мутлақо ёлғон ва сохта тузилганлигига гувоҳ бўлдим.
Нима эмиш, гуё электр тармоқлари корхонаси ходими воқеа жойига чиқиб урганганмуш, менга тушунтириш ишлари олиб борганмуш, кейин далолатнома тузишга жазм этганмуш, мен далолатномага имзо чекишдан бош тортганмушман. Шундан кейин улар бу ҳақда “Бўрижар” МФЙ раиси М. Баҳрамова хонимнинг имзоси билан тасдиқлатиб олганмуш.
Мен ушбу далолатномани ўқирканман Электр тармоқлари корхонаси мутасаддиларининг ҳам, “Бўрижар” маҳалла раисининг ҳам риёкорлигига ҳайратда қолдим.
Негаки, биринчидан, мен 2019 йлининг 23 июль куни уйда эмасдим. Андижон вилоятида, сафрада эдим. Бу ҳақда етарлича далиллларим бор. Иккинчидан, менинг ёнимга тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ҳеч ким келган, учрашган эмас. Ҳеч ким далолатнома тузамиз ҳам деган эмас, ҳеч қандай далолатнома тузилганини ҳам билмайман, шахсан мен бирорта бир далолатномага имзо чекишдан бош ҳам тортган эмасман.
Бу бўлмаган жараён.
Шу сабаб мен МФЙ раиси Баҳромова хонимни қидириб топдим ва далолатномани кўрсатиб, “Бу қанақанги сохтакорлик? Қачон менинг иштирокимда далолатнома тузилди? Қачон мен имзо қўйишдан бош тортган эдим?” деган саволни берганимда Баҳромова хоним, “Вой, сволочи! Они меня обманули. Бу имзо меники эмас. Далолатномага менинг ўрнимга котибам имзо қўйиб берган ” дейишдан нарига ўта олмади. (Суҳбатимиз аудиосини тергов жараёнларида тақдим этаман).
Бу сўзлар “Бўрижар” МФЙ раисини жавобгарликдан асраб қололадими?
Буни қарангки, Президентнинг виртуал қабулхонасига қилган мурожаатимни ёпиш мақсадида Тошкент шаҳар электр тармоқлари идораси масъул мансабдор шахслари “Бўрижар” МФЙ раиси Баҳромова хоним билан биргаликда сохта хужжат – далолатнома тайёрлаб, имзолашга журъат этишмоқда.
Нима, Мирзиёевнинг виртуал қабулхонаси Тошкент шаҳар элеткр тармоқлари корхонаси-ю “Бўрижар” МФЙ раиси Баҳромова хоним учун писта пўчоқ, истаганча масхаралаб, оёқ учида кўрсатадиган, истаганларича лақиллата оладиган қароргоҳ бўлиб қолдими?
Қачондан бери?
Энг қизиғи, юқоридаги жиноий тўда, ўз жиноий қилмишларини изчил давом эттирган ҳолда 25.07.2019 йилда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” масъулияти чекланган жамият техник директори Д. И Сайдуллаевнинг имзоси билан менга яна № 42 рақамли такрорий жавоб хати юбормоқда. Хатнинг кунига ва рақамига эътибор қаратинг, айнан бир кунда, битта рақам остида иккита хат юборилмоқда. Бироқ, бу сафар Сайдуллаев жаноблари менинг 2019 йилнинг 20 июль кундаги Президентнинг виртуал қабулхонасида 286803/ 19- рақами билан рўйхатга олинган мурожаатимга жимжимадор имзолари билан жавоб хати юбормоқда ва мазкур жавоб хатига яна 23.07.2019 йил тузилганлиги айтилаётган ўша “Мурожаатни воқеа жойига чиқиб урганиш” борасидаги қалбаки далолатномасини илова қилмоқда.
Бу дегани қалбаки тузилган бир дона далолатнома “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” ҳиссадорлик жамиятининг масъул мансабдор шахсларига менинг Ўзбекитсон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига қилган икки мурожаатимни ёпишда қурол сифатида қўл келмоқда.
Ҳурматли Шавкат миромонович!
Ҳурмтали Бош прокурор!
Прокурорлар қонун ижросининг назорати билан шуғулланишади.
Балки ўзингиз ҳам яхши биларсиз, кейниги пайтларда Президентнинг виртуал қабулхонаси, халқ қабулхонаси обруси аҳоли ўртасида кун сайин тушиб бормоқда.
“Виртуалинг нима қилиб берди?”, “Қўлидан ҳеч иш келмайди!”, “Шикоятимизни яна қайтариб ўзимиз арз қилган одамларнинг қўлига юборишади!”, “Амалдорлар виртуалкани истаганларича ёпиб ётишибди” деган мазмундаги норозиликлар кейинги пайтларда бот-бот қулоққа чалинадиган бўлиб қолган.
Бунингдек вазиятда қонун ижросини назорат қилувчи прокуратура ходимларининг вазифаси халқ орасида шунингдек каби норозиликларни келтириб чиқаришга сабаб бўлувчи омилларнинг илдизини топиш ва қирқиб ташлашдан иборат эмасми?
Юқоридаги каби масъул мансабдор шахсларнинг Президент виртуал қабулхонасига қилинган фуқароларнинг мурожаатларини турли йўллар, ҳар хил найранглар, турфа қалбаки далолатнома-ю маълумотномалар ортидан ёпишга уриниши аҳолининг Президентнинг виртуал қабулхонасига бўлган ҳафсаласини пир қилмаяптимикин?
Бунингдек салбий ҳолатларга барҳам бериш учун ҳужжатларни қўрқмасдан қалбакилаштиришга журъат этаётган масъул мансабдор шахсларга “ҳар қандай жиноят учун бу мамлакатда, давлатчилигимизда жазо муқаррар эканлигини эслатиб қўйиш” жоиз эмасмикин?
Муҳтарам Президент, ҳурмтали бош прокурор!
Биттагина далолатномани сохталаштиришлари сизга арзимас, жуда майда нарса бўлиб кўриниши мумкин. Аслида жуда чиройли, кўркам ва қимматбаҳо либосимизни ҳам кўзга кўринмас оддийгина мита яроқсиз аҳволга тушириб қўяди! Илма-тешиқ қилиб ташлайди.
Қалбаки ҳужжат тайёрлаётганлар ҳам мисоли миталар, жаноб Президент, ҳурматли прокурор!
Бу шахслар далватчилигимизнинг, жамиятимизнинг, мамлакатимизнинг келажагига, Президент виртуал қабулхонасининг обрусига тушган миталар!
Бугун уларнинг таноби тортиб қўйлимас экан, эртага Президент виртуал қабулхонаси оҳори тўкилмаган “обру” отлиқ либосидан мосуво бўлиб қолиши ҳеч гап эмас!
Талабим: Ўзлари ўтирган амал курсиларини асраб қолиш илинжида Президент виртуал қабулхонасига фуқаролардан тушган мурожаатларни юмалоқ-ёстиқ қилиб ёпиш илинжида сохта далолатномалару сохта жавоб хатини имзолаган, тайёрлаган масъул мансабдор шахсларга – бу жиноятлари ортидан кимсан Ўзбекистон Президентининг виртуал қабулхонасини обрусизлантиришга уринган “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти техник директори Д. И. Сайдуллаев ҳамда, 23.07.2019 йил кунги сохта далолатномани тузиб имзолаганлиги учун “Бўрижар” МФЙ раиси М. Баҳромова, Ҳ. Шарофиддинхўжаев, сохта далолатномада келтирилган фамилияси “Ю” билан бошланадиган (ёзув тушунарсиз, ўқиб бўлмаяпти) масъул мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатишингизни сўрайман.
Токи, жойлардаги ўзга масъул мансабдор шахслар Президент виртуал қабулхонасига қилинган мурожаатларни сохта ҳужжатлар ортидан ёпишнинг оқибати нима билан тугашини билиб қўйишсин.
Қонуннинг кучини оддий халққа эмас, амалдорларга кўрсатиб қўйинг.
Илова: Жавоб хатлари ва қалбаки далолатнома нусхаси – жами 3 вароқда.
Ҳурмат билан Малоҳат Эшонқулова
1 сентябрь, 2019 йил