O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Президент Каримов: 2014 йилдан кейин минтақада қўпорувчи кучлар бош кўтаради

Президент Каримов: 2014 йилдан кейин минтақада қўпорувчи кучлар бош кўтаради
23 views
16 June 2012 - 17:23


Афғон-Ўзбек чегарасида бўлган Президент Ислом Каримов 2014 йилдан хорижий қўшинлар Афғонистонни тарк этганидан кейин қўпорувчи кучлар минтақани беқарорлаштиришга ҳаракат қиладилар, деб айтган.

15 июн куни Ўзбекистон президенти Ўзбек-Афғон чегарасини ажратиб турадиган Амударё соҳилидаги “Ҳайратон” чегара нуқтасига борган.

Ўзбек чегарачилари билан кўришган Президент Каримов Афғонистондаги вазият ҳақида гапирган.

Ўзбек чегара хизматидаги ҳар бир қўмондоннинг ўз қўли остидаги оддий чегарачиларга геосиёсий вазиятни тушунтириб бериши лозимлигини айтган Ўзбекистон раҳбари.

Америка Қўшма Штатлари Афғонистондаги инқирозни ҳал этиш йўлида катта маблағларни сарфлади. Ва натижаси нима бўлди? Қарама-қаршилик ҳали ҳам давом этаяпти. Мана ҳозир коалиция мамлакатни иложи борича тезроқ тарк этишни режалаяпти. Ва қўпорувчи кучлар ҳам пайт пойлаб турипти. Қўшинлар чиқиб кетиши билан улар бошини кўтаради, деган Президент Каримов.

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон Афғонистондаги инқироз тинч йўл билан ҳал қилинишини дастаклашини, Афғон халқининг ўзи сайлаган раҳбарият билан мулоқот ўрнатишни исташини айтган.

“Афғон муаммоси 30 йилдан буён давом этаяпти. Охирги 30 йилда урушлар кетаяпти. Агар Афғон халқининг ўзига қўйиб берилса, улар анча олдин ярашишган бўларди. Халқ нимани хоҳлайди? Албатта, тинчликни. Биз Афғон халқи билан ва халқ ўзи сайлаган раҳбарият билан мулоқотни ўрнатиш мақсадини кўзлаймиз”, деб айтган Президент Каримов.

Шу куни Ўзбекистон президенти сурхондарёлик деҳқонлар билан учрашган.