O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон раҳбари АҚШга бориш учун Алишер Усмонов учоғини “хавфсизлик юзасидан” танладими?

Ўзбекистон раҳбари АҚШга бориш учун Алишер Усмонов учоғини “хавфсизлик юзасидан” танладими?
154 views
19 September 2017 - 21:41

Би-би-си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 сентябрь куни АҚШга миллиардер Алишер Усмоновнинг хусусий самолётида учиб борганининг эҳтимоли жуда катта.

Президент Мирзиёев қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган БМТнинг Бош ассамблеясида нутқ сўзлаши ва Ўзбекистон-АҚШ Бизнес форумида қатнашиши кўзда тутилган.

Алишер Усмоновга тегишли Airbus A340-313 самолёти M-IABU регистрацион рақамига эга. “M-IABU”нинг охирги тўрт ҳарфи “Мен Алишер Бурхонович Усмонов (I’m Alisher Burkhanovich Usmanov) деганини англатади.

Би-би-си радиоси Ўзбекистон Президентининг ўз самолётида эмас, балки Усмоновникида учаётгани борасида Тошкентдаги манбасидан хабар олгач, M-IABU ҳаракатини flightradar24 сайтида жонли равишда кузатиб турган.

Усмонов учоғининг Тошкентдан Нью-Йоркка парвозиУсмонов учоғининг Тошкентдан Нью-Йоркка парвози

Мазкур самолёт Тошкент аэропортидан маҳаллий соат 09:19да ҳавога кўтарилди ва 13 соату 5 дақиқа тўхтовсиз учиб Нью-Йоркнинг JFK аэропортига етиб борди.

Самолёт дунёдаги энг қимматбаҳо шахсий учоқлардан бири саналиб, нархи 350 миллион доллар экани айтилади.

Самолет бортига Алишер Усмоновнинг отасининг исми – “Bourkhan” (Бурхон) сўзи ёзилган.

Аммо, нега Ўзбекистон президенти ўзининг самолёти эмас, балки ўзбек ҳукумати аъзоси саналмаган Алишер Усмоновникида бу каби нуфузли сафарга чиқишга қарор қилди?

Сафар тафсилотиСафар тафсилоти

Нега ушбу сафар тафсилотлари телевидение орқали намойиш этилмади?

Президентга Усмоновнинг ўзи ҳамроҳлик қилаётгандими?

18 сентябрь куни эфирга узатилган “Ахборот” кўрсатувида Президент Мирзиёевнинг афтидан бир қўриқчиси билан Тошкент аэропортидан чиқиб кетаётгани намойиш қилинди, аммо одатга айланган учоққа чиқиб кетиш кадрлари кўрсатилмади.

19 сентябрь куни uza.uz Президентнинг АҚШга етиб келгани ҳақидаги мақоласига унинг Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Каролин Ламм томонидан кутиб олинаётгани акс этган суратини илова қилди.

Суратда Алишер Усмонов самолётининг пастки жигарранг қисми кўринган.

Шавкат Мирзиёев президентликка сайлангач, Алишер Усмонов Ўзбекистонга тез-тез келадиган бўлди.

Россия Президенти Владимир Путинга яқин экани айтиладиган Усмонов Ўзбекистон Президенти билан қудачилик ришталарига эга.

Нега Нега “Ахборот” Президент Мирзиёевнинг қандай учоққа чиққанини намойиш қилмади?

Президент Мирзиёев рафиқасининг жияни Диёра Алишер Усмоновнинг 2013 йилда ҳалок бўлган жияни Бобурнинг бевасидир.

Би-би-си радиоси Усмоновнинг самолёти нега АҚШга учганини билиш учун Усмоновга тегишли “Металлоинвест” компаниясининг жамоатчилик билан ишлаш масалалари бўйича котиби Юлия Мазанова билан уланишга уринган.

Мазанованинг котиби Би-би-си радиосига уларда бундай маълумот йўқлигини айтди, ҳамда ёзма равишда мурожаат қилишни тавсия қилган.

Би-би-си радиоси “Бурхон” самолётида Алишер Усмоновнинг ўзи ҳам президент билан учган ё учмаганидан бехабарлигини айтади.

Ўзбекистон-АҚШ Бизнес форумининг иштирокчилари рўйхатида Ўзбекистон ҳукуматининг қатор расмийлари ва тадбиркорлар исмлари келтирилган, аммо улар орасида Алишер Усмонов йўқ.

Аноним тарзда Би-би-си радиосига гапирган тошкентлик журналистнинг айтишича, Президент Мирзиёев хавфсизлик хавотирлари туфайли Президент учоғи эмас, балки Усмоновникида учаётган бўлиши мумкин.

ЎХҲ хабарлар бўлими