«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
ПУЛ
Пул ҳеч кимники эмас.
Агар бировники бўлганда эди,
У ўша «биров»нинг боғида
Ўсган бўлар эди дарахт сингари.
Биз эса шеър ёзган бўлардик
Бу ажойиб дарахтга бағишлаб.
Пул – ҳамманики.
У турна мисоли, куз келса,
Учиб кетар биздан узоқ-узоққа.
1978
(144)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (91-саҳифа.)