O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Путиннинг бош рақиби Навальный 5 йилга қамалди

Путиннинг бош рақиби Навальный 5 йилга қамалди
166 views
18 July 2013 - 10:59

navalnyРоссиядаги аксил-Путин намойишчиларга бошчилик қилган Алексей Навальный ўғриликда айбдор деб топилган ва 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди. Унинг ўзи маҳкама иши асосида сиёсий сабаблар ётганига ишонади.

Навальный ва у билан бирга судга тортилган Пётр Офицеров маҳкама залида қўлларига кишан солиниб, олиб кетилганлар. Икковлонга 500 минг рубль ҳисобида жарима солинган. Судья коррупцияга қарши курашиб келган мазкур фаол товламачилик йўли билан тахта сотувчи ширкатнинг пулини ўғирлаган деб топди.

Навальный ҳар доим айбловни рад қилиб келди ва Президент Путинга қарши чиққани учун маҳкамага тортилганини урғулади. Бу қарор туфайли у сентябрь ойига мўлжалланган Москва ҳокимлиги сайловларига ўз номзодини қўя олмайди.

Навальный суд учун Москвадан 12 соат поездда Киров шаҳрига келтирилган. Прокурорлар айбланувчи олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилишини сўрашганди.

Навальный 2018 йилдаги президентликка ўз номзодини қўйиш истагини изҳор этганди.

ЎХҲ хабар маркази