O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Путин билан суҳбaтдан сўнг журналист ўз жонига қасд қилди

Путин билан суҳбaтдан сўнг журналист ўз жонига қасд қилди
33 views
03 May 2014 - 8:55

“30 апрел куни кечқурун Россиянинг Биринчи Канали директори  Константин Эрнст  Алексей  Миллер ва Владимир Путин билан телефонда узоқ суҳбатлашди ва уйига кайфияти бузуқ ҳолда уйига қайтди. Хонасига кириб, эшикни қулфлаб олди. Эрнст бирга яшаётган ўйнаши  Лариса Синельщикованинг айтишича бир муддат сўнгра  ўқ овози эшитилган”, деб ёзади newsstreet.ru.

Константин Эрнст билан деярли тенгдошман. У мендан бир ëш катта. Питерлик интлектуал ва биолог Эрнст ТВ ни реформа қилиш учун “касбини ўзгартирган” эди.

Горбачев ҳуррияти давридаги “Взгляд” дастури эркин бўлгани билан ТВ эстетикаси нуқтаи назаридан мукаммал эмас эди.

Эрнст “Взгляд” дастурини форматга киритди.

Бу худди ўт ўсиб кетган боғни тартибга келтирган каби бир иш эди.

Эрнст “Матадор” дастурида ғарб ТВ услубини жорий қилди.

Елциннинг эркин Россияси КГБ ўнбошиси Путин қўлига ўтганида Эрнст уста матадор каби вазиятга чап бермоқчи бўлди.

ТВ праймтайми “совчи” шоу ва малаховларнинг “бурга тутиш” шоулари билан ғарқ тўлди.

Шундоқ давом этавериши ҳам мумкин эди. Аммо Путиннинг Қримни аннекция қилгани билан боғлиқ холатда ТВ даҳшатли пропаганда аждархосига айлантирилди.

Журналистлар сурбетларча¸уятсизларча¸шармандаю шармисор тарзда ËЛҒОН¸ ТУХМАТ ва УЙДУРМА мағзавасини эл устига ағдаришди.

Бу мағзавани ўзбек аудиторияси ҳам чандон иштаха билан ичди.

Горбачев ва Елцин даврида ëввойи бўлса ҳам ўтлар ўсиб турган бу ТВ деган боғ ҳеч нарса ўсмайдиган радиацион ҳавфли зонага айланди.

Бу зонани яратган матадор Эрнст олдида икки йўл бор ë ўлдирилиш ë ўлиш.

30 апрел куни ўқ овози янгради.

Бу ўқ кимга қаратилди Путингами¸ëки ақлдан озган ўрис жамоатигами¸ буни билмаймиз.

Зеро бизга билдириши лозим бўлган матбуотнинг оғзи тикилган.

 Шуҳрат Бобожон