Ўзбекистон қуруқлик йўллари орқали ўтувчи НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши арафасида, шунингдек, таранг ўзбек-тожик муносабатларини юмшатиш мақсадида, Путин Ўзбекистонга бормоқда. У Каримовни юмшатишга уриниб кўради, деб ҳисоблайди таҳлилчилар Марказий Осиё Янгиликлар Ҳисоботи (NBCA) мақоласида.
4 июнь куни Россия раҳбари Владимир Путин Тошкентга расмий сафари бошланади. Ўзбекистон – Путин ўзининг баҳорги сайловда Президент лавозимига ўтиранидан сўнг бораётган Марказий Осиёдаги илк мамлакатдир.
Таҳлилчиларга кўра, ташрифлар графиги Россия ташқи сиёсатининг эпкинига ҳамоҳанг бўлиб, унда собиқ Совет ҳудудига бирламчи аҳамият берилмоқда. Зеро, Марказий Осиё муҳим геосиёсий ўринга эга. Тошкентга биринчи бўлиб ташрифнинг асосий мақсади Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни “юмшатиш” дан иборат.
Биринчидан, қуруқлик йўллари бўйлаб ўтувчи НАТО қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ янги минтақавий масалаларни ҳал этиш. “Путин вазифаси – Каримов “ҳовури”ни юклар транспортировкасига монеълик қилмаслиги учун “совутиш” дан иборат”, – дейди Ўзбекистонлик собиқ дипломат Т.Йўлдошев, – “Ўзбекистон шимолий йўналишда ташиладиган юклар нархини тобора ошира бориб, оқибатда Ғарбдаги ҳамкорлари Каримов билан ҳеч келиша олмаяптилар”.
Иккинчидан, бу – Россия манфаатлари доирасида ётган таранг ўзбек-тожик муносабатларидир. Ўзбекистон ҳудудидан Тожикистонга транзит йўллар бўйлаб ўтувчи темир йўлнинг Тошкент тарафидан доимий равишда қамал қилиниши, Россия қурилмаларини Душанбега етиб бормаётганлиги билан белгиланади. Путин Каримовни юмшатишга ҳаракат қилиб кўради, деб ҳисоблайди Йўлдошев.
ЎХҲ хабар маркази