Кеча Россия президенти Владимир Путин Кремлда Ўзбекистон президенти Каримовни қабул қилган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот маркази хабар беради.
Матбуот хизмати шунингдек ушбу учрашувнинг норасмий характерга эга бўлганини ҳам маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 25 апрель куни икки кунлик расмий ташриф билан Москвага борган эди.
Ўзбекистон ва Россия президентларининг асосий расмий музокаралари сешанба кунига мўлжалланган.
Расмий маълумотларга кўра, Каримов ва Путин Ўзбекистон-Россия алоқаларини янада ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро характерга эга айрим масалалар юзасидан фикр алмашадилар. Музокаралар сўнгида икки давлат раҳбари қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаши айтилмоқда.
ЎХҲ хабарлар бўлими



Нейзен Тевфиқ ҳақида
Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)