O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Путин Украинага қарши агрессия бошлади

Путин Украинага қарши агрессия бошлади
4,529 views
24 February 2022 - 12:45

Россия президенти Владимир Путин Донбасс ҳудудида «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда 24 февраль куни эрталаб миллатга телемурожаатида маълум қилди.

Путиннинг мурожаати тугаши биланоқ, Киев, Харьковь, Мариуполь, Одесса ва Украинанинг бошқа шаҳарларида портлашлар бошланди, дея хабар берди УНИАН ахборот агентлиги. Донбассдаги сепаратистлар томонидан ҳам отишмалар бошланди.

Олдинроқ Донецк ва Луганск халқ республикалари номи остида ўзини мустақил деб эълон қилган россияпараст сепаратистлар Владимир Путинга Украина қуролли кучларига жавоб қайтаришда ёрдам бериш учун мурожаат қилган эди. 21 февраль куни Россия президенти ДНР ва ЛНР мустақиллигини тан олди.

24 февраль куни кечаси Украина президенти Владимир Зеленский россияликларга мурожаат билан чиқди. У РФ президенти билан мулоқот қилиш бўйича ташаббус билан чиққанини, лекин жавоб олмаганини маълум қилди. «Сизларга бу олов Украина халқига озодлик олиб келади дейишяпти. Лекин украин халқи озод. Ўтмиш унинг ёдида ва келажагини ўзи қурмоқда. Қуряпти, сизларга телевизорда ҳар куни айтишаётгандек, барбод қилаётгани йўқ» деди Зеленский.

Нью-Йоркда Украина атрофидаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши чақирилди. Иштирокчилар РФни зудлик билан ҳарбий операцияни тўхтатишга ва қўшинларни Украинадан чиқаришга чақирди.

Жумладан, Германиянинг БМТдаги доимий вакили Антье Лендертсе ҳозирда барча иштирокчилар Европа бир неча авлоддан буён гувоҳ бўлмаган ҳарбий эскалация вақтида учрашиб туришганини таъкидлаб, Москвани зудлик билан ҳарбий операцияни тўхтатишга ва ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирди, дейилади РИА Новости хабарида.

Эрк хабар бўлими

КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Нейзен Тевфиқ ҳақида
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (8-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (7-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (6-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (5-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (4-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (3-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (2-qism)