O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Путин “Қозоғистон – бизнинг давлатимиз!” деди

Путин “Қозоғистон – бизнинг давлатимиз!” деди
97 views
11 January 2022 - 22:08

Қозоғистонда юқори мартабали хавфсизлик ходимлари бирин-кетин ўлик ҳолда топилмоқда. Миллий хавфсизлик қўмитаси полковниги Азамат Ибраевнинг жасади пойтахтдаги ўз уйи ҳовлисида топилди. Ўлим сабаблари ўрганилмоқда. Шунингдек, Жамбил вилояти полицияси бошлиғининг ўлими ҳақида хабар қилинди. Жанат Сулейменов ўз жонига қасд қилгани тахмин қилинмоқда.

Тўқаевнинг КХШТ онлайн саммитида айтишича, 2022-йил бошидан буён юз берган барча воқеалар бир занжирнинг бўғини бўлиб, улар тайёрланиши узоқ вақтдан бери давом этаётган ягона режага бўйсундирилган. Тайёргарлик қанча давом этганини тергов кўрсатади, деди Тўқаев. Шунингдек унинг таъкидича, террорчилар сони бўйича камида беш марта устунликка эга эди. Унинг сўзларига кўра, бандитлар тунда ўликхоналарга ҳужум қилиб, жангариларнинг жасадларини олиб кетишган. “Бу халқаро террорчилар қўлланадиган усул”, — дея қўшимча қилди Тўқаев.

Тажовуз бир вақтнинг ўзида 11 вилоятни қамраб олди, лекин асосий зарба Олмаотага қаратилган эди. Бу мамлакатнинг энг йирик шаҳри ва молиявий маркази бўлиб, у эрда энг муҳим транспорт ва алоқа марказлари жам бўлган. Бу шаҳарнинг қулаши бутун аҳоли зич жойлашган жанубни, кейин эса бутун мамлакатни босиб олиш имкониятини очиб берарди, деди Тўқаев.
Тўқаевнинг бугун Коллектив хавфсизлик кенгашининг қарорига мувофиқ билдиришича, Қозоғистон Республикасида КХШТнинг 2030 кишилик тинчликпарвар кучлари жойлаштирилди ва белгиланган вазифаларни бажаришга киришди. Улар аэропортлар, ҳарбий омборлар ва бошқа стратегик объектларни қўриқлашмоқда ва хавфсизлигини таъминлашмоқда.

Қозоқ матбуотига кўра, Қозоғистондаги барча масжидларда Қуръон тиловат қилиниб, савоби тартибсизликлар қурбонлари руҳларига бағишланди. Аҳли суннат ва жамоат таълимоти шуки, ўтганлар руҳига бағишланган тиловатлар ва хайр-эҳсонлар уларга фойда беради ва савоблар етиб боради. Лекин, қозоғистонлик муъмин-мусулмонлар Элтузга бу хабарнинг ёлғонлигини айтишяпти. Чунки масжидлар ёпиқ.

Британия матбуотининг ёзишича, Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи, Алия, мамлакатдан 300 миллион доллар билан чиқиб кетгач, Лондоннинг Ҳайҳгейт минтақасида 8 миллион 75 минг фунт стерлингга кўчмас мулк, 25 миллион долларга хусусий учоқ ва ҳаттоки хусусий банк сотиб олган.

Думанинг МДҲ масалалари бўйича қўмита раиси, Леонид Калашников, Қозоғистондаги воқеалар фонида Ўзбекистон ОДКБ (КХШТ) га қайтиши мумкинлигини айтибди.
«Ўзбекистон бир пайтлар КХШТдан чиққан эди, лекин у яна ташкилотга кириши мумкин. Улар ишониш мумкин бўлган ҳеч ким йўқлигини кўрганларидан кейин ташкилотга қайтишларига ишонаман» дейди Калашников.
Лукашенконинг мустақил Ўзбекистонга таъналари эса ундан ҳам ўтиб тушди. Лукашенко чиқишидан маълум бўлдики, ҳозирга қадар Ўзбекистон раҳбарияти Россия етакчилик қилган ҳеч бир ташкилотга – хоҳ у КХШТ бўлсин хоҳ Евразес – қўшилиш ниятида эмаслигини кўрсатган.
Лукашенконинг яқин келажакда «Ўзбекистон ҳам ғалаëнга саҳна бўлиши» ҳақидаги гапини икки хил талқин қилса бўлади: Биринчи талқин – «Лука Ўзбекистонни ОДКБга киритиш учун босим қиляпти.» Иккинчи талқин эса – «Ҳақиқатдан ҳам шундай таҳлика мавжуд». Демак, Қозоғистондаги муаммолардан бири – «бир ҳовуч бойларнинг яхши яшаб, аксар аҳолининг қийинчиликка мубтало бўлиши» эди. Яъни, мамлакат бойлигининг аксари битта оила мансуб бўлган Шапрашти уруғининг 200 аъзоси қўлида бўлганидир. Бу муаммо Ўзбекистонда борми ëки йўқ? Иккинчи муаммо – Элбаси Назарбоев куëвларининг ҳашаматга ўчлиги¸ очкўзлиги ва рейдерлари билан боғлиқ. Бу муаммо Ўзбекистонда борми ëки йўқми? Учинчи муаммо – қаттиқ совуқда газ қимматлаши ва энергия билан боғлиқ муаммо. Бу муаммо Ўзбекистонда борми ëки йўқ? Тўртинчи муаммо – бошқарув тизимларидаги ошкора ўғирлик¸ коррупция¸ тендерсиз буюртмалар ва ҳуқуқий нигилзм. Бу муаммо Ўзбекистонда борми ëки йўқми? Бешинчи муаммо – эса айнан Ўзбекистонда мавжуд бўлиб, бу барча саналган бошқа муаммоларни портлатадиган детонатор вазифасини бажариши мумкин. Бу эҳтимолий фалокат Ўзбекистоннинг ўзидаги тайм бомбадир. Бу – ваҳобийлик¸салафийлик¸ Ҳизб ут-Таҳрир каби экстремистик оқимларга ортиқча мойиллик, ИШИД ва Толибонга нисбатан ўзбекларнинг ошкора эҳтиросли муҳаббати, такфирчилик. (Толибон ғалабасини ошкора қутлаш¸ Сурияга секс жиҳодга келтган минглаб аëллар¸ Миср ва Туркияда ваҳобийлик марказларида ўқитилаëтган болалар ва ҳоказо) Гапнинг очиғи, пешанамиз шўрлиги аниқ.

Путин эса Қозоғистон бизнинг давлатимиз деди.
Баъзилар, гўё, Путин гапидан адашди, деб айтиши мумкин.
Йўқ, у юрагидаги гапни гапирди.
Шу кунларда биз Назарбоев лайчаси бўлган Токаевнинг услубий жиҳатдан Путиннинг лайчасига айланишига гувоҳ бўляпмиз.
Путин шунингдек, КХШТ кучлари Қозоғистонда қанча керак бўлса, шунча бўлишади, деди.
Режим ҳар доим Назарбоев оғир касал эканлигини ва шунинг учун у жонли эфирга чиқиб, Қозоғистонда эканлигини исботлай олмаслигини айтди. Ва бу вақтда Путин қўшинлари доимий равишда Қозоғистонга қолади ва урушсиз Украинада бўлгани каби бизнинг мамлакатимиз ҳам Путиннинг чангалида бўлади. Путин қўшинлари эса КХШТ давлатларининг тинчликпарвар кучлари сифатида тақдим этилади. Бунда Токаев курсиси орқали ҳудуди бўйича дунёда 9-ўринда турадиган улкан давлат қўлга киритилади.
Путинга рухсат берамизми? Бу ҳолат барча ваколат биринчи одамга берилган пирамида давлат, хусусан, Ўзбекистон учун ҳам сабоқ бўлиши керак. Бирдан кўнгли юмшаб, Ўзбекистоннни бировга падарка қивормасин «биринчи одам» дея ёзади EltuzTG шархловчиси.
Айни пайтда Қирғиз ҳукумати ўз қўшиқчисини ҳибсдан чиқариб олди ва Бишкекка олиб келди. Битта қўшиқчи учун бутун ҳукумат оёққа турди. Офарин!
Куннинг иккинчи ярмида эса бутун мамлакат бўйлаб тағин Интернет ўчириб қўйилди.
Элтуз шархловчиси Қозоғистон ва Марказий Осиёда кечаётган воқеаларни кузатишда ва шарҳлашда давом этади.

Манба: Eltuz.com