РАЗИЛ ТАШАББУС
“Бозорчи аёлларда на маънавият, на маърифат бор”
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар» мавзусидаги брифинг ташкил этилибди.
Унда Хотин-қизлар қўмитаси раислигига яқинда қайта тайинланган Элмира Боситхонова ҳам қатнашган. Тадбирда ўзбек аёллари раҳбари «бозорчи аёллар»ни танқид қилибди:
– Мамлакатни биламан десанг, бозор билан мозорига бор, деган гап бор. Ҳақиқий бозорчи аёлларда на маънавият, на маърифат бор.
Элмира хонимнинг айтишича, яқинда Самарқанддаги Сиёб бозорида чет эллик меҳмонлар билан айланиб юрганда бозорчи аёлларнинг муомаласидан уялиб кетган. Шу сабабли Сиёб бозоридаги аёлларнинг ўзини тутиши масаласи кун тартибида турган муаммоли масалалардан бирига айланибди.
Бош вазир ўринбосарининг айтишича, эндиликда «бозорчи аёллар»ни тарбиялаш учун бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилоти тузилади.
Бозорда ишлайдиган аёллар маърифатсиз «бозорчи аёл» номига муносиб бўлмасликлари учун бошланғич ташкилот хонасида улар билан маърифий суҳбатлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган:
– Бор ҳаракатимиз бозор ҳақиқатан ҳам маърифат манбаи бўлишига эришишга қаратилади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Элмира Боситхонова бозордаги аёлларни тарбиялашнинг антиқа усулини ўйлаб топибди. Эндиликда бозорларда радиоузел орқали Зулфиянинг «Хотирам синиқлари»га ўхшаш асарлар ҳар куни беш-олти мартадан ўқиб эшиттирилиши, муомала маданияти мавзусида эшиттиришлар тайёрланиши ҳам кўзда тутилаётган экан.
@fayzboguz
Хабарни ўқиб йиғладим… Мен шунақа таъсирчан инсонман. Йиғлаганим боиси бир қарасанг собиқ президент ўзи яратиб қўйган ифлос тузум дастидан Ватанидан олисга кетганларни “дангасалар” деб хақорат қилади, бир қарасанг миршаблар айни Рамазонда майли ўғри, майли тўғри бўлсин аёлни ечинтиради, яна бир боқсанг шўрлик аёлга алдаб кўзбўямачилик қилиб уй берилади ва қайтариб олинади энди эса бозорчи аёлларга навбат етиб келибди.
Саккиз ёшимдан қўлимга кетмон тутган бўлсам умримнинг ўн беш йили то чорвачилик қилиб сингунимча деҳқончилик билан ўтди. Меҳнати оғир, хизмати энг арзон иш шу Ўзбекистонда.
Мен то ўн олтига киргунимча отам вафотидан сўнг онам бозорда гилос, қулупнай, картошка, хуллас қўйингчи нима етиштирган бўлсак шуни сотган.Яшик-яшик памилдориларини хеч ким олмагач бир четга тўкиб кетган қоп-қора аёлларни, оғир-оғир қопларни елкасида ташиб ўзига бир дона бўлсин сомса олишни раво кўрмай қизимга мактаб формаси олишим керак деган ўттизга кирмай қадди букилган беваларни ўша ерда кўрганман.
Бир йили адашмасам 23 яшар пайтим эди. Ярим гектар қулупнай экдим. Хосил ўйлаганимданда зўр бўлди. Хамма қатори қулупнай тергани мардикор аёлларни ёлладим. Қанча тўлаганимни айтмайман аммо мен бошқаларга қараганда кўпроқ тўлардим. Бу менинг кўнгилчанлигимдан эмас балки уларнинг меҳнатлари шунга арзигани учун ва хосилим мўллиги сабабли эди.
Ўшаларнинг орасида эндигина 25 га тўлган эридан бева қолган бир қиз хам бор эди. Хамма ишчилар алоҳида бир хонада ётса у илиқ кунлар ховлимизда онам билан ётарди. Онам яхши кўрарди уни. Сабаби у қиз узун киярди, бирор марта телефонда йигитлар билан валақлашганини кўрмаганман дердилар. Агар шу хам маънавиятсизликка кирса унда билмадим.
Мумкин хаёт қийнаб бозордаги айрим аёллар сўконғич сал қўполфеъл бўлиб қолгандир аммо айримларигина шундай холос. Бозорчи аёлларга маънавият маърифат улашишдан олдин уларнинг қорни тўйсин аввало!
Уларнинг қорнини тўйдиролмас экансизми ўзи тўйғизишига қўйиб беринг. Уларнинг эрларига хам ёпишманглар! Баббаробар ишласада ойда бир гўшт кўрмайдиган оилалар бор.
ЎЗБЕК АЁЛИдан чет-элликлар олдида уялдингизми? Нега? Уларни шу аҳволга солган давлат эмасми? Буни бир неча бора президентнинг ўзи тан олмадими? Умуман олганда айрим хонимлар хокимият тепасига қандай йўллар билан келганини билмадиму бозордаги аёллар мажбуран кўчага чиқиб ул-бул маҳсулот сотсадп халол пул топадилар. Сизлар фоҳишаҳонарни тафтиш қилинглар яхшиси!
Бир йили бир милиционер Фарҳод бозори атрофида нон сотаётган хижобли аёлнинг сочидан судраб ёпган нонларини ер билан битта қилганини кўрганман. Ўшанда аёл:”Илойим тўртта етим боламнинг хаққи санлани тутсин!” “Қиёматда қўлим ёқенда бўлади” деб ердаги нонлани йиғлаб терган. Милиционер семиз эди. Қип-қизариб “оғзиндан чиқиб ёқенга ёпишсин” дейишдан нарига ўтмаган. Бориб аёлни қайтадан тепкилолмаган…Ўзи хам йиғлаб юборай деган… Иккисигаям раҳмим келган. Бирининг тўрт боласи оч, бири эса буйруқни бажармаса хайдалади…
Хуллас шундоғам аҳолининг кўп қисми қора меҳнат билан кун кўраркан Президентни олдида ўзининг мақомини ошириш учун РАЗИЛОНА ТАШАББУС кўрсатмасдан аёлларга бошқача кўмак бериш керак қаёқдаги соҳта шиорларни кўтариб чиққунча.
Ўша бозорчи аёллар бир кунда қанча дам олишини хокимиятдаги айрим харомхўрлар қайдан билсин?
Ёш эдим. Онам бир кун олдин терган хосилимизни эртасига эрталаб соат 10:00 гача сотиб қайтиб, яна қайтадан биз териб қўйган хосилимизни олиб бозорга кетарди иккинчи марта. Кейин кечкипайт келиб эртанги хосилни биз билан бирга сараларди. Эрталаб яна бозорга кетарди.
Ва бир ой шу такрорланарди. Бу мен ўн олтига киргунча давом этган. Онамнингку ўғиллари бор эди. Бозордаги хамма аёлларнинг ўғли йўқку. ИШЧИ ЎРИНЛАРИНИ ЯРАТИНГЛАР МАЪНАВИЯТ, МАЪРИФАТ ДЕБ ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ УЧУН ХЕЧ НАРСА ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛМАСЛИГИНИ ИСБОТЛАГУНЧА!
Э чиркин ташаббусларингга Анвар Обиджон айтганидек Умар Хайёмнинг рубоийси!
Асабим бузуқ. Менга минғирлаб айримлар комментимгаю, личкамга негатив паносларини ташлаб кетмасин! Сразу блоклайман! Арманларга кенглик сўрамаяпман эй тепадаги маразлар жиллақурса ўз мусулмон халқингизга ўзбегингизга қайишинглар, химмат қилинглар ахир! Ит туғмаганку сизларни! Одам туққанку!
Хали қарасанг Усмон Носир хали қарасанг эри вафот этгач, тожик шоири билан мактублар ёзишиб флиртовать қилган шоирани маданият тимсоли қилиб кўрсатмасдан!
Юқоридагилар ўзларингни тарбияланглар!
Бу қадар ифлос мансабдорлар бошқа юртда топилмаса керак. Қачон қарама ўзиникини хўрлайди булар… Шўрлик бозорчи аёл! Сен ойда йилда бир тоғга борасанми йўқми, умрингда ёринг билан бирор хориж давлатига сафар қиласанми йўқми театр ё концерт томошасини кўрасанми йўқми билмадим. Лекин сенинг хаққингни еганлар ва еётганлар буни ортиғи билан бажаришади. ИШОНАВЕР…
Сени билмадим аммо мен уларни ёмон кўраман улардан хазар қиламан…
Бошинг тошдан бўлсин эй ўзбек аёли…
ФАРРОШ
Нокаслар бор сени туртиб ўтурлар,
Бу бир мардикор деб ғийбат сотурлар.
Уларни қарғама, шундоғам бир кун,
Улар жаҳаннамда йиғлаб ётурлар.
Номаҳрамга ахир тутмайсан бўса,
Шукрки қайдадир сотмаяпсан тан.
Хулқинг боис лаъин йироқда бўлса,
Аллоҳ сен биландир,
Аллоҳ сен билан.
Гарчи эгнингдамас либоснинг зўри,
Гарчи сенинг эмас, давралар тўри.
Тўртта боланг бирла халол луқма еб,
Аллоҳга шукр деб яшашинг тўғри.
Тулкилар ортингдан пойлаб юражак,
Тўнғиз васлинг хақда хаёл суражак.
Арслонга сен эмас, ёш товус керак,
Кўппаклар хам нуқул сенга хуражак.
Йўқ айбинг ёйишгач бутун бир элга,
Кўз ёшинг айланур, ёмғирга, селга.
Барча ситамлардан қутилармидинг,
Топилса бошингни қўйгувчи елка.
Ғарлар таклиф қилса, сенга ҳушторлик,
Рад айларсан қўрқиб, қилиб ҳушёрлик.
Ёр уйидан сени қувди қайноғанг,
Келин деб ота уй айлади торлик.
Лўттибозлар ўзин даҳоман деркан,
Сендайлар кўп, ўзим танҳоман деркан.
Эй опажонима биз нима дердик,
Дажжол хам ўзини Худоман деркан…
Тақдир ишларидан бўлиб қолсанг лол,
Балки олиб қочур оқшомда хаёл.
Ризо қилсанг Хақни халоллигинг-ла,
Мукофотинг жаннат эй бева аёл.
Туҳматлар дастиндан кўзинг тўла ёш,
Унга гул отурлар, сенга эса тош.
Лек фоҳиша жирканч, минг бой бўлса хам,
Минг фақир бўлсангда азизсан фаррош!
telegram.me/a_meshayan
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян