O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Рамазон ойида Аё София хушхабари

Рамазон ойида Аё София хушхабари
112 views
02 June 2016 - 9:12

hagia-sophia-01Аё София (Авлиё София) ибодатхонаси Рамазон ойида тарихий онларга саҳна бўлади. Иншоатда 30 кун давомида Қуръони Карим тиловат қилинади.

TRT Diyanet TV, ўн бир ойнинг султони Рамазон ойида, суратга олиш жараёни Ислом олами учун муҳим бир ер ҳисобланган Аё София ибодатхонасида амалга оширилиб эфирга узатиладиган, “Баракат вақти Аё София” (“Bereket vakti Ayasofya”) номли саҳарлик дастури таёрланди.

30 кун давомида Қуръон тиловат қилинади

TRT Diyanet TV Рамазон ойи давомида соат 02:00 да экранларга чиқадиган, “Баракат вақти Аё София” номли саҳарлик дастурида илк маротаба ташкиллаштирароқ, унутилмас бир тадбирга муаллифлик қилади. Ислом дунёсида муҳим ўринга эга бўлган ва дунёнинг 8 мўжизасидан бири ҳисобланган Аё Софиядан 30 кун давомида TRT Diyanet TV тамошабинлари эътиборига Қуръони Карим тиловати дастури ҳавола қилинади.

Рамазон ойи давомида Ислом қардошлиги, ҳақ ва адолат тушунчаси, бирлик шуури, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка доир самимий суҳбатлар амалга ошириладиган ушбу дастурни Али Бектош олиб боради. Профессор доктор Наждат Чайил ва тарихчи Турсун Гурлак эса ўз суҳбатлари билан дастурни янада бойитишади.

482 йил масжид сифатида қўлланилди

Қурилиши 532 йилнинг 23 феврал куни бошланиб, 5 йилу 10 ойдек қисқа муддатда тамомланиб катта маросим билан 537 йилнинг 27 декабрида ибодат учун очилган ва 916 йил черков сифатида хизмат қилган иншоат, 1453 йилда Фотиҳ Султон Маҳмат томонидан Истанбулнинг фатҳ қилиниши билан баробар масжид сифатида ўзгартирилиб 482 йил шу сифтда қўлланилган. Аё София ҳозирда музей сифатида ишлатиляпти.