Москвадаги Карнеги Марказидан Шарқ ва ислом бўйича эксперт Алексей Малашенконинг сўзларига кўра, Россияда ислом инқилоби юз бериши эҳтимоли йўқ, бироқ Россияда ислом радикаллашиб бормоқда, деб ёзади Вероника Дорман ўзининг Liberation газетасида эълон қилинган мақоласида.
Маҳаллий ҳуумат берган маълумотларга кўра, душанба куни Грознийда Charlie Hebdo ҳажвий журналининг сўнги сонига қарши ўтказилган норозилик намойишида 800 мингта одам қатнашган. Қайд этиш лозимки, Чеченистон аҳолиси 1,2 миллион кишидан иборат.
Муҳаммад алайҳиссалом карикатураларига нисбатан ўз норозилигини билдираркан руспараст чечен раҳбари Рамзон Қодиров: “Бу намойиш мусулмон динини ҳақорат қилганларга қарши уюштирилгандир”, – дейди. Қодиров аҳолини ўз ғазабини намоён қилишга чорлайди.
Алексей Малашенконинг фикрича душанба куни Charlie га қарши Грознийда уюштирилган намойиш – Рамзон Қодировнинг шахсий лойиҳасидир. У федерал даражадаги сиёсатчи бўлиш учун қўлидан кеоган барча ишни қилмоқда. Шу билан бирга у Россия мусулмонлари лидери бўлишга интилмоқда.
“Миллионта одамни тўплаш бу осон иш эмас. Бир томондан намойиш яхши ташкил қилинган, бироқ Қодиров ўз одамларини бунга мажбурлагани йўқ: Парижда содир бўлган ҳодиса ҳам мўътадил ҳам радикал мусулмонларнинг ҳақиқий ғазабига сабаб бўлди”, – дейди эксперт.
“Мамлакатнинг Возон, Уфа каби минтақаларида бунга ўхшаган намойиш ўтказилгани йўқ албатта. Ҳаттоки Москвада 25 январга мўлжалланган шунга ўхшаган намойишга рухсат берилмади. Бу Россия мусулмон уммати орасидаги фикрлар қарама-қаршилигилан дарак беради. Албатта ҳеч ким карикатураларни яхши кўрмайди ва Францияда бўлаётган ҳодисаларни қўллаб-қувватламайди. Бироқ бу воқеаларга бўлган муносабат турличадир. Татар лидерлари мусулмон ҳукумати фитнага жалб қилинмаслиги керак, қабилида фикр билдиришлари мумкин, бироқ оммани намойишга жалб қилиш уларнинг ҳаёлига ҳам келгани йўқ. Бошқа томондан Кавказда амалга оширилган тадбирни бошқа минтақаларда амалга оширишнинг имкони йўқ: Чунки бу каби йирик намойиш Москва тарафидан мусулмонларнинг ўзлари учун хавфли оқибатларни келтириб чиқарувчи фитна сифатида қабул қилинган бўларди”, – деб ҳисоблайди эксперт.
Грознийдаги намойишга нисбатан Кремлнинг муносабати ижобий бўлди. Москва Ғарбга: “қаранглар мусулмонлар Россияда шундай йирик намойишни бемалол ташкил қилишмоқда, Францияда эса ҳеч ким бунга тоқат қилмаган бўларди”, – мазмунидаги ўз хабарини берди. Бундан ташқари, Қодиров яна бир бора ўзининг Путинга садоқатини намоён қилди. Россиянинг янги расмий сиёсатига айланган “Ғарбга қарши ксенофобия” жиҳатидан Путин ва Қодировнинг манфаатлари ўзаро мос келади, – дейди Малашенко.
“Ислом – Россияда иккинчи ўринда турадиган диндир ва мусулмонларнинг сони ортиб бормоқда. Россияда ҳозирда 5 миллиондан ортиқ мусулмон муҳожирлар бор. Владивостокда, Екатеринбургда, Якутскда янги масжидлар пайдо бўлди. Минглаб Россия фуқаролари Сурияда ва Ироқда ИШИД тарафида жанг қилмоқда. Россияда ислом аста-секин, бироқ ишонч билан радикаллашиб бормоқда. Бу эртага Россияда ислом инқилоби юз беради дегани эмас, бироқ иммиграциянинг ўсиб бориши, этник низолар, радикал исломнинг кириб келиши ҳамда Кремлнинг Шимолий Кавказдаги сиёсати ортидан муаммо ҳам жиддий тус ола бошлади. Москвадан ташқари ҳамма жойда масжидлар пайдо бўлмоқда. Ваҳолангки пойтахтда 2 миллион мусулмон яшайди. Гап шундаки Москва аҳолиси муҳожирларни ҳушламайди. Ҳукумат эса радикал мусулмонларни жамлайдиган марказ яратишни истамайди”, – дейди нашр суҳбатдоши.
ЎХҲ ахборот бўлими