Расмий Анқара рус оммавий ахброт воситаларида пайдо бўлган, Туркиянинг уриб туширилган рус учоғи учун узр сўрагани ҳақидаги хабарларни, президент матбуот котиби Эрдўғон Иброҳим Қалин сўзлари билан рад қилди.
“Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Россия президенти Владимир Путинга юборган мактубида ҳеч қандай кечирим сўраш мавжуд эмас”, – дея эълон қилган президент матбуот котиби Иброҳим Қалин. – Туркия раҳбари фақатгина ҳалок бўлган рус учувчиси оиласига ҳамдардлик билдирган ва афсусланишини айтган”.
Қалин шунингдек, Эрдўғон ўз мурожаатида Туркия ва Россия ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни тиклашга, минтақавий инқирозларни ҳал қилишда ҳамдўстликка ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликка чақирганини таъкидлаган.
ЎХҲ хабарлар бўлими


МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ