«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
РАСМИЙ РАМЗИЙЛИК
Расмий!
“Салом”дан тортиб “хайр”гача –
Ҳаммаси расмий.
Кўзингни юмасан ўзгармай,
Ўзгармай кўзингни очасан,
Оҳ тортасан,
Теран-теран сузасан кўзингни,
Теран-теран расмий…
Рамзийликдан узоқ,
О, қанчалар узоқ рамзийликдан
Менинг гулларим!
1980
(156)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (97-саҳифа.)