O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Расулуллоҳнинг уруш қуроллари

Расулуллоҳнинг уруш қуроллари
507 views
07 December 2017 - 7:00

Алихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 244

(давоми)

РАСУЛУЛЛОҲНИНГ УРУШ ҚУРОЛЛАРИ

Пайғамбаримиз вафотларида тўққиз дона қиличлари бор эди. Булар ичида оталари Абдуллоҳдан мерос қолган бир қилич бўлиб, оти Маъсур эди. Мадинага ҳижрат қилганларида шу қилични тақиниб келдилар. Иккинчиси, Зулфиқор қиличидур. Бу эрса Бадр сўқишида душмандан ўлжа олинмиш эди. Ҳазрати Али қўлига ўтгандан сўнгра тилларда достон бўлиб, дунёга оти чиққан шу қиличдур.

Самсома деган яна бир қиличлари бор эдиким, араблар олдида унинг ҳам номикўтарилмиш эди. Сулаймон пайғамбардан қолган яна бир қиличлари бўлиб, отини Расубдер эдилар. Бу қиличнинг қиссаси Қуръонда ҳам бордур. Яман подшоси Билқис хотинСулаймон пайғамбарга тортиқ қилиб юбормиш эди. Отлиқ-атоқлик қиличлари шулардир.

Етти кишилик уруш кийими, совутлари бўлиб, булар ичида биттаси Довуд алайҳиссаломдан қолган, уни яҳудлардан ўлжа олмиш эдилар. Вафотларидан озгина илгари шу совутлардан бировини ўттиз сўа арпага гаров қилганлари ҳадис китобларида ёзилмишдур.

Уч дона қалқон, олти дона найза, икки дона дубулғалари бор эди. Минарлик уловлардан етти от, олти хачирлари бўлиб, булар ичида бир оқ хачир Миср подшоси Муқовқис юборган ҳадялар билан келмиш эди. Расулуллоҳ сафарда шуни кўпроқ минар эдилар. Бул хачир узун умр кўриб, тишлари тушиб, кўзлари хиралашиб яшамиш эди. Ҳазрати Али хаворижлар билан урушганида шу хачирни минган эдилар. Ҳазрати Алидан кейин имом Ҳасан, имом Ҳусан, имом Муҳаммад Ҳанафия минган эдилар.

Яна икки эшаклари бор эди. Бирининг оти Яъфур, яна бириси Уфайр эди. Расулуллоҳ вафотларидан сўнгра Яъфур ўзини қудуққа отиб ҳалок қилди. Яна миниш учун боқилган учта туялари бўлиб, улар Қасво, Жадъо, Азбоа деб аталмиш эдилар. Булар ичида Азбоа бек чопоғон — югурук бўлиб, пойга чопишганида туялар ҳеч олдига ўтмаган эди. Саҳобалар муни пойгага қўшар эдилар.

Расулуллоҳнинг вафотларида шу туялари мотам тутиб, емай-ичмай, охири очликдан ҳалок бўлди.

Расулуллоҳ ичимликлар ичида сутни яхши кўрар эдилар. Соғишга аталган бир неча қўй-эчкилари ҳам бор эди. Бу ҳақда еттидан юзгача ривоят қилинмишдир. Тун саҳарларида, намоз вақтларида қичқирганини яхши кўриб, бир дона оқ хўроз ҳам асраган эдилар.

— Хўроз қичқирганини эшитсанглар, Аллоҳдан яхшилик сўраб дуо қилинглар, чунки у фаришталарни кўриб қичқиради. Агар фаришталар «омин» десалар, дуо қабул бўлади. Агар эшак ҳанграса, унда Худодан паноҳ сўранглар, у эрса шайтонни кўриб ҳанграйди, — дедилар.

Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрларининг охирида қўлларидаги бор моллари шу эди. Булар ҳам ҳижратдан кейин йиғилган моллардур. Ҳижратдан илгари Маккада турган чоғларида ва Мадинага янги келганларида энг фақир, энг мискин оилалар қаторида умр ўтказур эдилар. Кўпчилик халққа кўрсатган, ўргатган йўллари эрса, Қуръоннинг зоҳирий шариат йўллари эрди. Лекин ўзлари оилалари билан тариқат йўлини тутдилар Абу Зар Ғифорий, Салмон Форсий, Абу Дардў каби хос саҳобаларига ҳам ихтиёрий равишда шу йўлни ўргатдилар. Чунки шариат камоли тариқат билан бўлур.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Менинг уламо умматларим Бани Исроил пайғамбарлари кабидур, — дедилар.

Шу мақомга етган бу умматнинг ҳақиқий чин уламолари ҳам шу йўлни ихтиёрқилдилар, чунки Қуръонда: «Иннама амвалукум ва авладукум фитна», яъни: «Сизларнингмолинглар, бола-чақанглар Худодан қолдирадиган нарсалардур», деб марҳамат қилинган.

Энди шундай бўлгач, бу фитнадан қутулиш учун Расулуллоҳ йўлига кириб, айтган сўзларига амал қилишдан бошқа чора йўқдур. Чунки Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз ҳақида «Бутун олам халқига раҳмат етказиш учун сени юбордик», деди.

Расулуллоҳнинг кўрсатган йўлидан бошқа ҳамма жойда раҳмат эшиги ёпиқдур. Олам ҳалқи Аллоҳнинг раҳматига Расулуллоҳнинг келтирган Ислом йўли билан ета олгайлар.

Ислом дини янги бошланишида хотинлар ҳам ўрганиш учун жамоат намозига чиқишарэди. Бомдод намозида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узун суралардан қироат қиларэдилар. Болалик хотинлар ҳам эмизик болаларини йўргаб қўйиб намозга туришур эди. Биркуни бомдод намозида бир боланинг йиғлаган товушини эшитганларида, болани аяб шукунги қироатни икки «Қул аъузу» сураси билан тугатдилар.

Ваҳий келишдан илгари ёшликларида Абдуллоҳ деган кишидан туя сотиб олган эдилар. Ўрталарида бир иш бўлиб:

— Эй Муҳаммад, шу жойда тўхтаб тургил, мен ҳозир келаман, — деб кетганича, эсидан чиқиб кетиб, уч кунгача келмай қолди. Сўнгра эсига тушиб келиб қараса, Расулуллоҳ ваъдаларини сақлаб, уч кундан бери шу жойда кутиб турган эканлар.

Яна Расулуллоҳнинг одатларидан бири узоқ-яқиндан келган элчиларга ўзлари ҳам хизмат қилар эдилар. Агар саҳобалар:

— Ё Расулаллоҳ, хизматга биз етарликмиз, — десалар, Расулуллоҳ:

— Булар биздан борган кишиларни кўп ҳурмат қилган эканлар. Шу қилган яхшиликларини қайтармоқчи бўлиб, буларга ўзим хизмат қилгим келди, — дер эдилар.

Ғазот сафарларининг бирида бир саҳоба туриб:

— Ё Расулаллоҳ, мол сўйиш меним устимга бўлсин, яна бири ош пишириш менга бўлсин, — деди.

Анда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Ўтин териш менга бўлсин, — дедилар.

Яна Расулуллоҳ такаббурчиликдан бек қаттиқ сақланиб, ҳеч бир ишда халқданбошқача кўринишни, ўлтириш-туришда алоҳида бўлишни ёқтирмас эдилар. Тавозелариниҳоятига етган эди. Қурбонлик қилган қўй терисидан бир пўстак қилиб, уйларига солганэдилар. Зиёратга келган одамнинг тагига уни тўшаб, ўзлари қоқ ерда ўлтирар эдилар.

Бир куни Жаброил алайҳиссалом ваҳий келтириб:

— Эй Муҳаммад, агар хоҳлар экансиз, Худо сизни ҳам пайғамбар, ҳам подшоҳ қилур, — деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам подшоҳликни хоҳламай, пайғамбар бўлиб, Худога қулчилик қилишни ихтиёр қилдилар. Расулуллоҳнинг ёнбошлаб ётиб ёки оёқ чўзиб ўлтириб таом еганларини ҳеч ким кўрмаган эди.

— Мен ҳам Худонинг қулидурман. Қул хўжаси олдида қандоқ ўлтирса, қандай таом еса, мен ҳам шундоқ таом ейдурман, — дер эдилар.

(давоми бор)