O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Рахбархон ва Ирода Одилова шикояти

Рахбархон ва Ирода Одилова шикояти
136 views
22 October 2012 - 13:33

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ РАИСИГА
Қўқон шахар, Шохрухобод-26-12-уйда яшовчи Адилова Рахбархон ва Адилова Иродадан
Тел: +99890-955-14-00

 ШИКОЯТ

 ( Назорат тартибида)

 1. Қўқон шахар хокимининг 20.09.1995 кунги № 201а-сонли қарорига асосан ушбу квартира хусусийлаштирилган бўлиб, М.Адиловадан ташқари Нажот Адилов, Ирода Адилова ва Жасур Рахматовлар хам хусусийлаштиришда иштирок этишган.

2. Халқ депутатлари Қўқон шахар ижроия комитетининг 24.02.1995 кунги № 38-сонли Ордерига асосан Қўқон шахар Шохрухобод кўчаси 26-уйдаги 3 хонали 12- квартира М.Адилова, Н.Адилов, И.Адилова ва Ж.Рахматовларга берилган.

3. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шахар судининг 23.06.2006 кунги хукмига асосан М.Адилова ва М.Ашуровалардан солидар тартибда А.Султонова фойдасига 6.733.480 сўм ундирилиб, М.Адилова номидаги Шохрухобод-26-12 ва Қўқон шахар Шалдирамоқ мавзеси- 8 уй, 12-квартиралар эхтиёждан ташқариси зарарни қоплашга қаратилган. Лекин солидар кўрсатилган даъво қандайдир сабабларга кўра фақат М.Адиловадан ундирилиб, М.Ашурова четда қолиб кетган.

4. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг апелляция коллегиясида зарарни қоплашга Шохрухобод-26-12 ва Шалдирамоқ-8-12 квартиралар кўрсатилмаган.

5. Онам Адилова Рахбархонга тегишли бўлган 12 дона қимматбахо олтин буюмларни тергов вақтида хали суд бўлмай туриб Фарғона вилояти ИИБ ТБ терговчиси Хўжамқулов А. томонидан ўзбошимчалик билан мутахассисларсиз нарх қўйиб А.Султоновага беришган ,умумий нархи уларни А.Султонова 8.09.06 йилда 2.504.577 сўмлик тилло буюмларни олган ( тилхат бор).

6. Менинг қизим М.Адилова 16.09.2000 да чет эл фуқаросига турмушга чиқишига қарамай 3.01.06 куни хибсга олиниб, 8 ой мобайнида Фарғона, Қўқон СИ-10, СИ-11 да ушлаб туриб 2 ойлик хомиладор бўлганидан сўнг мен катта қизим И.Адилова билан хуқуқни мухофаза қилувчи идораларга мурожаат қилганим учун мени 63 ёшимда ЖК нинг 165-3 моддаси билан, яъни шу мулкимизни тортиб олиш мақсадида кичик қизим М.Адилованинг жиноят иши бўйича зарарни қоплашга кўрсатилган Шалдирамоқ-8-12 уйни кўрсатиб, шунча пул талаб қилди деб оғзаки гап билан мени ва қизим И.Адиловани қамаб юборишди.

7. Шундан фойдаланиб. бизни оилавий қамашиб уйларимизни, уй жихозларимиз, кийим-кечакларимиз ва пулларимизни талон-тарож қилишди.

8. 28.11.07 куни мен ва қизим И.Адилова Фарғона вилояти ВУТИ сидалигимизда вилоят ФИБ раиси Хамидов 48 МФЙ га қарашли Шохрухобод-26-12 квартирага 17 МФЙ дан маълумотнома олиб, у уйда хеч ким яшамайди деб А.Сулаймоновага олиб берган.

9. Вояга етмаган набирам Ж.Рахматов билан ўғлим Н.Адилов ва 93 ёшли онам мулкдор, хусусийлаштирилган уйдан Қўқон шахар судининг қарори билан уйдан хайдаб чиқарилиб, А.Султоновага уйни олиб беришган.

10. 1990 йилдан буён рўйхатда бўлган И.Адилова, Н.Адилов ва Ж.Рахматовлар 2010 йилдан уй-жойдан махрум қилиниб кўчада қолишган.

11. Риштон туман судининг раиси Қодирқулов 5.461.316 сўм давлат божини қизим И.Адиловадан ундириш хақида қарор чиқарган.

12. Фарғона вилоят суди раисининг ўринбосари Б.Рахмонов томонидан апелляция ажримида 2.730.658 сўм давлат божи ундириш кўрсатилган.

13. Хозир мен оилавий жазони ўтаб, қизим И.Адилова 25% ИР да, ўғлим Н.Адилов 30% ИР да, ўзим саратон касалини ортирганимни УЯ 64/7 да билдим. Шу сабабли биздан давлат божини тулашга умуман имкониятимиз йўқ. Уйсиз кўчада қолганмиз, хатто усти кийимларимизни хам ололмай, пропискали уйимизга кира олмай кўчадамиз.

14. Шохрухобод-26-12 манзилдаги уйимизда иккита уй хужжатлари бор, биттаси хусусийлаштирилган, иккинчиси кооператив уйга тайёрланган хужжат.

15. А.Султонова уйни 28.000 АҚШ долларига Ш.Мамажоновага сотган экан, у ўз навбатида уйни собиқ Қўқон шахар хокимининг синглисига сотган. Шу аёл уйни шу кунгача эгаллаб ўтирибди.

Мен сиздан илтимос қиламан, мени касаллигимни, қарилигимни, болаларим ахлоқ тузатиш ишларида, яъни хаммамиз оилавий нохақлик қурбони бўлиб, жазони ўтаб чиққанимиздан бери 2010 йилдан уйсиз кўчадамиз, оилавий шароитимиз оғирлигини инобатга олиб, бизни давлат божини тўлашдан озод қилиб, фуқаролик ишимизни “ Уйга киритиб қўйиш” ишимизни назорат тартибида кўриб чиқиб, хар томонлама ёрдам беришингизни сўрайман.

ИЛОВА

1. 8.06.09.кунги ЎзР Олий судининг протести.
2. 2011 йилги ЎзР Олий судининг протести.
3. Риштон туман судининг 28.03.12. кунги хал қилув қарори.
4. 21.05.12. кунги апелляция судининг ажрими.
5. А.Ахмедовнинг жавоб хати.
6. Ишга таалуқли хужжатлар.
7. Давлат божи.

Р.Адилова
И.Адилова
22.10.2012 йил