O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Рашид Қодировнинг ишдан олинганлигини эштиб…

Рашид Қодировнинг ишдан олинганлигини эштиб…
154 views
23 April 2015 - 9:47

indirЎн беш йил Республика Бош Прокурор лавозимидаги фаолияти давомида, ўзи тўғрисида “ҳокимият тизилмаларида коррупция ва жиноий “акахонлик” илдиз отишига, юриспруденцияда ёлғон ва соҳтакорлик устуворлигига, Бош Прокуратура тизимида қароқчи-тадбиркорлардан иборат ҳуфёна тизилмалар ривож топишига катта хизмат қилган одам” деб эслашлари учун етарлича асос қолдиришга улгурди.

Халқимизда “Яхшидан от, ёмондан дод қолади” деганларидай, Қодировдан “дод” қолди.

Бош Прокурор лавозимидан олинганини эшитиб, фақат ҳақиқатни гапиргани учун ундан жабр-зулм кўриб, таъқиб ва тазиқлар остида яшаган юртдошларим қатори мен ҳам хурсанд бўлдим.

Мен Қодиров барча қилган жиноятлари учун қонун олдида жавоб беришини истайман ва бу адолатли бўлар эди деб ҳисоблайман. Адолат қарор топишига хизмат қилган, бу ишнинг бошида турган, Қодировнинг аслида кимлигини раҳбариятга етказган, барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

Чамангул Негманова