Раҳмиддин ака билан танишганимизга кўп бўлмади. Бироқ бу қисқа фурсат ичида шоир оғамизнинг чин манодаги элпарвар шахс эканлигини фахм этдим.
Ўртада кечган ва узоқ чўзилган бир-икки суҳбатларимиз шахс эркинлиги, инсон қадри, собиқ тузум каби ялтироқ шиорларга ўралган айни тизим ва уни қандай тозалаш, ўнглаш хусусида кечарди.
У ҳеч вақт Ватанидан ўз шахсий манфаатини устун қўймади, менингча. Юрти ва халқининг эртаси фаровон бўлиши учун қўлидан келганча уринаётган, ўз сўзига эга қатъиятли Шахс, Шоирдир.
Бу кун бир ҳурфикр Инсонни турли бўлмағур важларни рўкаж қилиб ҳибс этган сиёсатни оқлаб бўладими? Асло!
Агар унинг “Эрк”чилардан эканлиги асосий айби бўлса, ҳукуматнинг ” Эрк” ҳақида узил-кесил хулоса беришига нима монелик қиляпти? Нега ғирром тош сураяпти?
Айни чоғ биродаримиз теграсида тўзғиган қузғунлар эрта бизни-да тепамизда учмаслигига ким кафил бўлолади? Ҳеч ким!
Камина шоир оғамиз Раҳмиддин Абраевнинг озрдлигини одиллигини кўз-кўз ва иддао қилаётган давлатдан талаб этаман ва ҳамиша ватандошимни қўллаб-қувватлайман!
Шоҳруҳ Аҳмедов
Манба: Facebook.com



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?