O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Раҳмиддин ҳақида

Раҳмиддин ҳақида
281 views
19 August 2021 - 16:53

Раҳмиддин билан ҳафта олдин илк бор телефонда суҳбатлашгандим. У билан ғойибона кўнгил яқин, фикрат ошно, муносабатлар деярли бир нуқтада ва йулда эди. Бирор сўз ёзса ёлғони йуқ. Яратган туғрисуз яратган. Кўнглини ва кўзларини ёруғликка қаратган.

Сиёсатдан ташқари дунёнинг ёолди – қочдиёсидан анча суҳбатлашдик.

Ҳурфикр, дадил ва самимий инсон .

Бу табиатли инсонни кўпдан кўрмадим ва димиққан ҳавосиз муҳитда унга яшаш нақадар осон эмаслигини яна бир бор ўйладим – кўнгил заҳар ичди.

Чексиз, чегарасиз зулм ҳукмрон бўлса инсондан мардлик ҳисси қочади. Шайх Нажмиддин Кубро фикрати ХОРАЗМШОҲ ФИКРЛАЙДИГАН БОШдан нақадар улуғ ва тоза — абадиятга ошнолигини асрлар тарихи намуна қилиб қуйибди! Афсус бундай гўзал намуналар каламушмия бандалар қонини уйғотмайди!

Улар қонида шайтанат неъмати – НАФС гуркирайди!

Эй, фалак, нақадар тошбағрсан !

Шоирни ҳимоя этабилмас адабиёт қурқоқ, қул ва муттахамдир!

Илло Раҳмиддин – шоир. У шоир кўнглига қулоқ тутиб яшаган ва шундай яшайверади.

У ҳамма жойда ОЗОД ИНСОНдир !

Демак у ҳибсга, чекловларга, қамоққа лойиқ кўрилмаслиги шарт !

Ғофур Отажон